Latest news

14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  1 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  21 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  15 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  9 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  12 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  2 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  14

Ҳамиджон Актамов: "Футболчиларни Нестеров алмаштиргани йўқ" News

Ҳамиджон Актамов: "Футболчиларни Нестеров алмаштиргани йўқ"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг тўртинчи турида Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Ҳамид Актамов фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор ассалому алейкум. Кўрдинглар жанговар ва қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи бўлиб тўп киритганимизга қарамасдан ғалабани сақлаб қола олмадик. Кичик хатолар туфайли гол ўтказиб юбордик. "Локомотив" ўз майдонида ғалаба қозонмаганди. Шунинг учун бўлса керак бугун борини бериб ўйнади. Ҳужумда сўнгги нуқтани қўядиган, ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи етишмади. Олдинда учрашувлар кўп. Ўйиндан-ўйинга ҳаракатларимиз янада яхшиланиб боради. "Локомотив" яхши шаклланган жамоа. Уларга омад тилаб қоламан",- дейди Ҳамид Актамов.


- Бугун ўйинда иккита ўзгариш ҳам Нестеровнинг илтимосидан сўнг амалга оширилди...
- Футболчиларни Нестеров ўзгартиргани йўқ. Ўзимизнинг режамиз бор эди. Кўриб тургандик, кучи етмай чарчаб қолди. Рақиб стандарт вазиятларда яхши ўйнайди. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбормаслик учун шундай қилдим.

- Элгужа Григалашвилининг ўйини кўнгилдагидек чиқаётгани йўқ...
- Тўғри. Элгужа ҳозир спорт формасига кира олмаяпти. Ҳозир гапирсам баҳона бўлиши мумкин. Оралиқдаги танаффуслар чўзилиб кетмоқда. Турдан турга ўйинимиз чиқаётган паллада тўхталиш бўлмоқда. Ҳар йили шундай. Шунинг учун футболчилар формадан чиқиб кетмоқда. Бу фақат бизга эмас, барчага таъсир қилмоқда.

- Иккинчи бўлимда "Қизилқум" дурангни сақлаб қолиш учун ўйнагандек таассурот қолдирди. Ҳужумга сўнгги нуқтани қўядиган футболчи топилмади. Жамшид Ҳасановнинг узатмалари ноаниқ кўриниш олди. Бунда сиз ҳимояга урғу қаратишни мақсад қилганмидингиз?
- Футболда ҳар хил вазият бўлади. Биз дуранг учун ўйнашни мақсад қилмагандик. Шунчаки бу тактика. Чунки рақиб ўз майдонида ўйнади, ҳужум қилиши табиий эди. Биз эса ўз вазиятларимизни қарши ҳужумларда яратишга ҳаракат қилдик.



- Жамоа бир нечта турдан бери ғалаба қозона олаётгани йўқ. Ваҳоланки мавсум старти арафасида "Қизилқум" бошқа клубларга сюрпириз тайёрлаб қўйган деган гапларга дуч келгандик.
- Энди тўртта тур ўтди. Жўжани кузда санаймиз. Бу билан "Қизилқум"ни четга чиқариб қўйиш нотўғри.

- Статистикага қарайдиган бўлсак бугун жамоа иккита аниқ зарба берди ва уларнинг биттаси гол билан якунланди. Буни юз фоизлик самарадорлик десак бўладими ёки ҳужумдаги нўноқлик?
- 10та зарба йўлласангиз ҳам тўп дарвозага кирмаса қийин. Гоҳида битта зарба ва гол ўйин тақдирини ҳал қилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика