Latest news

21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  0 21:36"Ғазалкент" ва ОКМК ёшлари ўртасидаги назорат ўйинида 6 та гол урилди  0 20:56IFAB футболда вақтни атайлаб чўзишга қарши янги чораларни тайёрламоқда  1 20:29"Локомотив" янги мавсум учун либосларини намойиш этди  12 20:06"Андижон" Венгрия иккинчи лигаси жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  24 19:51U-23 Осиё Кубогида биринчи ярим финалчи аниқланди  6 19:30"Нефтчи" Словения жамоасидан устун келди  11 19:12Европа ва Саудия Арабистони жамоалари Бернарду Силвани қўлга киритмоқчи  1 18:46АПЛ тўпурарларидан бири фаолиятини А Серияда давом эттирадиими?  0 18:19Марадона энди Тожикистонда ўйнайди  16 17:57Унаи Эмери — АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи  0 17:40"Лидс" ҳужумчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 17:24Расман: "Сурхон" нигериялик ҳужумчини таркибга қўшиб олди  6 17:11Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан келишувни узайтирди  24 16:43"Реал"нинг Испания Кубогидаги шармандали мағлубияти асл сабаби нимада?  21

Питер Хюистра: "Апрель ойида бизни оғир ўйинлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади" News

Питер Хюистра: "Апрель ойида бизни оғир ўйинлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди (2:1). Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Рақибда деярли голдан ташқари деярли бошқа вазият бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимда қизил карточка олганимизга қарамасдан, ғалабани сақлаб қолдик", – Питер Хюистра.

- ОЧЛда битта таркиб билан ҳаракат қилиш қийин. Захирадагилар олдиндаги масъулиятли ўйинларга тайёрми?

- Апрель ойида бизни катта ва қийин учрашувлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади. Ёш футболчилардан айримлари ўзларини кўрсатиб улгуришди. ОЧЛ уларга тажрибаларини ошириш учун ажойиб имконият.

- Ўйин давомида футболчилар ҳам, сизда ҳам асабийлик кузатилди. Унинг кетидан қизил карточка. Ўтган йили ОЧЛда шундай ҳолатлар панд берганди. Бунинг устида иш олиб бориляптими?

- Бу яхши эмас. Қизил карточкалар, асабий ҳолат кузатиладиган ўйинларда эҳтиёткор бўлиш керак. Кримец қизил олган вазиятда оддий ўйин ҳолати эди. Ўтган йили ОЧЛда иккита қизил карточка олганимиз ёдимда. Мана шундай вазиятлар ўзига хос сабоқ бўлади. 

- Шогирдларингизни ўйинига баҳо берсангиз. Футболчилар кучини сақлаб ўйнагандек кўринди...

- Жамоам яхши ўйин кўрсатди. Рақиб яхши прессинг қилди, тактик жиҳатдан ақлли ҳаракат қилди. Ўйиндан қониқдим. Захирадан майдонга тушганлар ҳам яхши таассурот қолдирди. Ҳар доим ҳаракатда бўлишимиз керак. Биз бундан анча яхшироқ ўйнай оламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика