Latest news

13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муросасиз баҳсда муроса кўчасини танлашди, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  0 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  3 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  3 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  5 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  4 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  4 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  19 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  13 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  3

Осиё Кубоги-2015. Терма жамоанинг бугунги тайёргарлиги News

Осиё Кубоги-2015. Терма жамоанинг бугунги тайёргарлиги

Хабарингиз бор, 5 март куни Ўзбекистон – БАА ўртасида Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳси ўтказилади.
Миллий терма жамоамизнинг кечадан бошланган йиғини бугун давом эттирилди. Бугун тушдан кейин футболчилар “Жар” стадиони ёнидаги майдонда машғулот ўтказишди. Машғулотда жами 13 нафар футболчи қатнашди.

Булар – Игнатий Нестеров, Мурод Зухуров, Элдор Суюнов, Сардор Рашидов, Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Азиз Ҳайдаров, Иван Нагаев, Воҳид Шодиев, Акмал Шораҳмедов ва Санжар Турсунов.



Дастлаб футболчилар енгил чигалёзди машқларни бажаришди. Бунда машғулотни катта мураббий Шуҳрат Мақсудов олиб борди. Шундан сўнг футболчилар бош мураббий Миржалол Қосимов бошчилигида асосий машғулотларга ўтишди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук ишлади.

Жамоа аъзолари энди йиғилгани боис, шунингдек, аксарият ўйинчилар терма ихтиёрига ҳали етиб келмагани учун Қосимов йигитларга бирмунча енгил юкламаларни берди. Футболчилар тўп билан кўпроқ спортнинг енгил атлетика турига яқин машқларни бажаришди. Якунда иккига бўлинган ҳолда майдоннинг ярим қисмида футбол ўйналди.



“Қизиллар” дарвозасини Мурод Зухуров, “Яшиллар” дарвозасини Элдор Суюнов қўриқлади. Игнатий Нестеров эса футболчилар қатори майдонда тўп тепди. Футболчилар еттитадан иккига бўлинишди. Катта мураббий Шуҳрат Мақсудов “Яшиллар” томонида бўлди.

“Қизиллар”: Зухуров, Муллажонов, Шораҳмедов, Мусаев, Нестеров, Нагаев, Ҳасанов.

“Яшиллар”: Суюнов, Тўхтахўжаев, Рашидов, Ҳайдаров, Мақсудов, Шодиев, Турсунов.

Шундай қилиб бугунги машғулот мана шундай тарзда якун топди. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг айтишича, терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан фақат 2 мартдан бошлаб шуғулланиш имконига эга бўлади.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика