Latest news

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" 10 киши бўлиб "Андижон"ни мағлуб этди News

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" 10 киши бўлиб "Андижон"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.



Coca Cola Суперлига, 3-тур
БУНЁДКОР – АНДИЖОН 3:1
20 март 2021 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Шоҳруҳ Қаюмов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ассистентлари: Тимур Галеев, Кристина Середа
VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
VAR оператори: Шерали Жаналиев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: Шаҳбоз Эркинов 13, - 1:0 (Давронжон Эргашев). Хуршид Ғиёсов 62 пенальти, - 2:0. Усмонали Исмоналиев 76, - 2:1 (Дониёр Абдуманнопов). Миржаҳон Мираҳмадов 85, - 3:1.

"Бунёдкор": 1. Равшан Ягудин, 4. Давронжон Эргашев, 7. Суннатилла Абдуллажонов (11.Расул Йўлдошев, 88), 10. Хуршид Ғиёсов (9. Фаррух Икромов, 81), 13. Лутфулла Тўраев, 17. Одилжон Абдураҳмонов, 19. Нурилло Тўхтасинов, 22. Шаҳбоз Эркинов (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 72), 30. Абдулла Абдуллаев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 49. Иброҳим Томива.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 8. Санжар Рашидов, 34. Суҳроб Иззатов.

"Андижон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 4.Усмонали Исмоналиев, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Мартин Боаки, 9.Камрон Сайдазимов (11.Абдулҳай Исмоилов, 54), 10.Жасур Жалолиддинов, 28.Суннатилло Ҳамиджонов, 33.Дониёр Абдуманнопов, 49.Пламен Димов, 70.Диёр Раҳимқулов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 87), 77.Муҳаммад Исаев (14.Дониёр Исмоилов, 46).
Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 2.Камрон Наджафалиев, 3.Эдгар Бернхардт, 8.Бахтиёр Қосимов, . 

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Отахонов 22, Шаҳбоз Эркинов 29, Лутфулла Тўраев 43, Дониёр Исмоилов 46, Одилжон Абдураҳмонов 69,

Четлатиш: Иброҳим Томива 37.



ЯНГИЛАШ



90+7. Ўйин тугади. "Бунёдкор" - "Андижон" 3:1

90+6. Бош ҳакам VAR дан сўнг пенальтини бекор қилди!

90+4. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров VAR'га мурожаат қилмоқда 

90+3. ПЕНАЛЬТИ! "Андижон" дарвозаси томон. Муҳаммадодил Қаҳрамонов йиқитилди деб топди бош ҳакам 

90+1. ЗАРБАА! Абдулҳай Исмоиловнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

90. ЗАРБААААА! Жасур Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган аниқ зарбасидан кейин тўпни Ягудин қайтарди! 

88. Ўзгариш. "Бунёдкор". Суннатилла Абдуллажонов ўрнига Расул Йўлдошев тушди

87. Ўзгариш. "Андижон". Диёр Раҳимқулов ўрнига Фарҳод Соҳибжонов тушди

85. ГОООООООООООООООООООООООЛ! МИРЖАҲОН МИРАҲМАДОВ 3:1! Тўхтасинов-Абдураҳмонов комбинациясидан кейин Мираҳмадов бирга бир вазиятда гол урди. 




81. Ўзгариш. "Бунёдкор". Хуршид Ғиёсов ўрнига Фаррух Икромов

78. Тўхтасиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвозабонга совға бўлди

76. ГОООООООООООООООООООООООЛ! УСМОНАЛИ ИСМОНАЛИЕВ 2:1. Бурчак тўпидан кейин Абдуманнопов боши билан узатган тўпни Усмонали дарвозага йўллади. 




75. ЗАРБААААААААА! Дониёр Исмоиловнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Ягудин тўпни қайтарди! 

73. УХХХ! "Андижон"нинг ҳужуми вақтида тўп ҳимоячининг қўлига тегди, ҳакам ҳам, VAR ҳам бу вазиятда жарима тўпи белгилаш учун асос йўқ деб топди

72. Ўзгариш. "Бунёдкор". Шаҳбоз Эркинов ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов

69. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Жасур Жалолиддинов

62. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Хуршид Ғиёсов пенальтидан гол урди - 2:0.



61. ПЕНАЛЬТИ! Хуршид Ғиёсов рақиб жарима майдони ичида йиқилди ва бош ҳакам пенальти белгилади! 

58. Хавфли вазият! Мартин Боаки жарима майдони ичига кириб зарба бера олмади!

56. ЗАРБААААА! Лутфулла Тўраев жарима тўпини амалга оширди, тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!

54. Ўзгариш. "Андижон". Сайдазимов ўрнига Абдулҳай Исмоилов тушди

53. ЗАРБА! "Бунёдкор"да жарима тўпи, Давронжон Эргашевнинг ерлатиб йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди

50. Хуршид Ғиёсовнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасини Зиёвутдинов осонлик билан эгаллаб олди.

46. Огоҳлантириш. "Андижон". Дониёр Исмоилов

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Андижон". Исаев ўрнига Дониёр Исмоилов тушди



45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. ЗАРБАААААА! Диёр Раҳимқуловнинг зарбасини Ягубин ушлаб олди

43. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Лутфулла Тўраев

43. УХХХХ! Ягудин тўпни ушлаб олди бу вазиятда бош ҳакам Қаҳрамонов тўпни дарвозабонга атайин узатган деб топди, жарима майдони ичидан эркин зарба 

40. ЗАРБААААААААААА! Камрон Сайдазимов жарима тўпидан тўпни дарвозага йўллади, Ягудиндан ажойиб сейв!

37. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Бунёдкор". Иброҳим Томива. У Диёр Раҳимқуловга нисбатан жуда қўпол ўйнаганди



34. Ҳозирга қадар мезбонлар 3та аниқ зарба беришди, меҳмонларда ҳозирча аниқ зарба йўқ

30. ЗАРБАААА! Исаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпидан сўнг Камрон Сайдазимов дарвозага зарба берди, ааанчагина ноаниқ!

29. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Шаҳбоз Эркинов

27. Жасур Жалолиддиновга нисбатан қополлик ишлатилди. Меҳмонларда жарима тўпи

26. Ёмғирнинг тезлиги пасаётгани йўқ

22. Огоҳлантириш. "Андижон". Иброҳим Отахонов

20. Жасур Жалолиддиновнинг узатмасидан сўнг Мартин Боаке рақиб жарима майдончаси ичига кириб борди. Аммо рақиб химоячиси қаршилик кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

19. Мартин Боакенинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.


13. ГООООООООООООООООООООЛ! ШАҲБОЗ ЭРКИНОВ 1:0. Бурчак тўпидан кейин Эргашев узатган тўпни Эркинов яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! 





12. ЗАРБАААААААААААААААА! "Бунёдкор"нинг ҳужуми, Давронжон Эргашевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Мартин Боаки дарвоза чизиғи устидан қайтарди! Қайтган тўпни Ғиёсов дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

8. Хавфли вазият! Яна мезбонлардан ҳужум, Абдуллажонов чап томондан тўпни шерикларига узатди, яна Эркинов тўпга ета олмади 

6. Хавфли вазият! Томива ўнг қанотдан ерлатиб тўпни жарима майдонига узатди, Эркинов тўпга улгурмади, Ғиёсовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди!

4. Мезбонларда бурчак тўпи, Ғиёсов узатган тўпга Томива ета олмади

 1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика