Latest news

08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  6 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  1 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  0 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  0 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  4 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  1 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  7 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2

Coca Cola Суперлига. Наманганда "Навбаҳор" ва "Насаф" ўзаро дуранг ўйнашди News

Coca Cola Суперлига. Наманганда "Навбаҳор" ва "Насаф" ўзаро дуранг ўйнашди

Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



Coca Cola Суперлига, 3-тур

НАВБАҲОР – НАСАФ - 0:0
19 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 17 752 томошабин.
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Руслан Серазитдинов, Тимур Гайнулин, Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
VAR оператори: Шохруз Ходжаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе (18.Баҳром Абдураҳимов, 66), 19.Мирзоҳид Ғофуров (28.Никола Ташич, 46), 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин, 88.Славиша Стоянович.
Захира: 35. Раҳимжон Давронов, 5.Хушнудбек Авилов, 8.Сардор Теляков, 25.Шоҳрух Маҳмудхожиев, 70.Аббос Ғуломов.

"Насаф": 1.Умид Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 15.Жўрабек Маннонов (6.Мурод Хўжамбердиев, 66), 19.Ҳусайин Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Абубакр-Ризо Турдиалиев (20.Суҳроб Нуруллоев, 85), 77.Ойбек Бозоров (14.Шокир Йўлдошев, 73), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 13.Азамат Сойибов, 25.Мухриддин Зоиров, 50.Шоҳмалик Комилов. 

Огоҳлантиришлар: Исломбек Исоқжонов 27, Ғолиб Ғайбуллаев 27, Жўрабек Маннонов 41.



ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди - 0:0

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

87. Хавфли вазият! Станоевичнинг тўп узатишидан кейин Норчаев зарба берди, тўпни Юсупов эгаллаб олди, қанот ҳаками оффсайд қайд этди

85. Ўзгариш. "Насаф". Абубакр-Ризо Турдиалиев ўрнига Суҳроб Нуруллоев

80. ЗАРБААААА! Ўнг қанотдан Аббос Ғуломовнинг кучли зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди!

78. ЗАРБААААА! "Насаф" хавфли ҳужум уюштирди. Шокир Йўлдошевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.



75. Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 17 752 томошабин ташриф буюрди.

74. ЗАРБААААА! Ўнг қанотдан Ҳошимов оширган тўпни Исоқжонов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

73. Ўзгариш. "Насаф". Ойбек Бозоров ўрнига Шокир Йўлдошев

72. ЗАРБААА! Иван Соловьёвнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

69. Муродбек Хўжамбердиев узоқ масофадан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.

67. ЗАРБАААААААААААА! СЛАВИША СТОЯНОВИЧ! Узоқ масофадан йўлланган кучли зарба аниқ чиқди, Умид Эргашевдан сейв!

66. Ўзгариш. "Навбаҳор". Эҳсони Паншанбе ўрнига Баҳром Абдураҳимов тушди

66. Ўзгариш. "Насаф". Жўрабек Маннонов ўрнига Муродбек Хўжамбердиев майдонга тушди.

62. ЗАРБАААА! Славиша Стоянович жарима майдончаси ичига ёриб кириб, қулай имкониятдан фойдалана олмади.

60. Ислом Исоқжонов дарвоза томон зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

54. "Насаф"чилар бурчак тўпини амалга оширишди, фойдасиз

48. УХХХ! Иван Соловьёв рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди. Эслатиб ўтамиз, ўйинда VAR бор



46. Ўзгариш. "Навбаҳор". Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Никола Ташич


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

41. Огоҳлантириш. "Насаф". Жўрабек Маннонов

38. УХХХ! Ойбек Бозоров чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни дарвоза томон узатди, Юсупов ўз ўрнида!

34. ЗАРБА! Марко Станоевичнинг кучсиз зарбасидан кейин тўпни Юсупов ушлаб олди

27. Огоҳлантириш. "Насаф". Ғолиб Ғайбуллаев

27. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Исломбек Исоқжонов

24. Бугунги баҳсни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов стадиондан кузатиб бормоқда

18. "Навбаҳор" футболчилари жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тўп олдида Иван Соловьёв. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди



15. Хавфли вазият! Қувондиқ Рўзиевда ажойиб имконият вужудга келганди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси фаол ўйнади.



10. ЗАРБА! Ҳусайин Норчаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб тезлигини пасайтирди ва Юсуповнинг қўлига бориб тушди

7. УХХ! Ойбек Бозоров қулай вазиятдан фойдалана олмади

4. ЗАРБААА! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, ўнг қанотдан узатилган тўпни Стоянович дарвозага йўллади, тўп тўрга ташқи томондан тегди! 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика