Latest news

13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  1 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  0 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  10 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  2 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  1 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  12 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  10 10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0 10:30Бугун "Барселона" қишки трансфер ойнасидаги илк футболчини таништиради  7 10:05Мбаппе Алонсонинг кетиши биринчи бўлиб муносабат билдирди  21 09:38Жамшид Болтабоев: “Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим”  9 09:13ОКМК собиқ футболчиси фаолиятини "Насаф"да давом эттиради  2 08:46Фабрицио Романо "Реал"нинг эҳтимолий мураббийлари ҳақида фикр билдирди  4

Coca Cola Суперлига. "Турон"нинг дебюти омадсиз чиқди, "Қўқон-1912"дан ғалаба News

Coca Cola Суперлига. "Турон"нинг дебюти омадсиз чиқди, "Қўқон-1912"дан ғалаба

Суперлиганинг 1-туриданг ўрин олган "Турон" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ТУРОН – ҚЎҚОН-1912 - 1:2
10 март 2021 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев 

Голлар: Мўмин Мелиев 39, - 0:1 (Фарҳод Бекмуротов). Жасур Ҳакимов 50, - 1:1. Мурод Холмуҳаммедов 64, - 1:2.

"Турон": 87.Акмал Ортиқов, 3.Давронбек Умиров (18.Фозил Мусаев, 46), 5.Ғиёсжон Комилов, 9.Жасурбек Ҳакимов, 10.Жавоҳир Соҳибов (7.Кваме Карикари, 75), 17.Музаффар Музаффаров, 22.Абдулазиз Абдурашидов, 23.Абдураҳмон Абдулҳаков (18.Фозил Мусаев, 58), 30.Синиша Бабич, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 55.Даян Поньевич.
Захира: 96.Ислом Абдуллаев, 19.Владислав Касминин, 20.Достонбек Мелиқўзиев, 43.Ким Бойонг, 77.Билолхон Тошмирзаев.

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобиржон Акбаров, 5.Славко Лукич, 7.Асадбек Собиржонов, 8.Фарҳод Бекмуротов (20.Иқболжон Маликжонов, 86), 10.Шохназар Норбеков, 11.Мўминжон Мелиев (15.Ойбек Рустамов, 68), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (13.Сардор Азимов, 66), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 16.Элдор Адҳамов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 91.Якуба Бамба, 99.Андрей Сидоров.

 



ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. "Турон" - "Қўқон-1912" 1:2

90+1. ЗАРБАААА! Сардор Азимов жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ!

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

88. ЗАРБАААА! Норбековнинг жарима майдони ичидан йўллаган айёрона зарбасини Ортиқов қайтарди! 

86. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Бекмуротов ўрнига Иқбол Маликжонов тушди

81. Майдонда жиддий кураш давом этмоқда

75. Ўзгариш. "Турон". Жавоҳир Соҳибов ўрнига Кваме Карикари тушди

71. ЗАРБАААААААААААААААААА! Музаффар Музаффаровнинг жаримадан йўллаган ажойиб зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Қайтган тўпни Фозил Мусаев боши билан дарвозага ноаниқ зарба берди! 

68. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Мўмин Мелиев ўрнига Ойбек Рустамов тушди

66. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Сардор Азимов ўйинга қўшилди.

64. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! МУРОД ХОЛМУҲАММЕДОВ 1:2! Жарима тўпидан Холмуҳаммедов ажойиб гол урди. 




58. Ўзгариш. "Турон". Абдулҳақов ўрнига Фозил Мусаев тушди

55. УХХХХ! Шохназар Норбеков ўнг қанотдан тўпни дарвозага йўллади, Ортиқов тўпни қайтарди, қайтган тўп яна дарвоза томон йўлланди, бу сафар Меҳмонов тўпга ўзини қалқон қилди!

50. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАСУР ҲАКИМОВ! 1:1. Жарима майдони ичидаги пала партишликдан сўнг Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди. 





46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Турон". Умиров ўрнига Ким Бойонг тушди



45+1. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

39.  ГООООООООООООООООООООООООООЛ! МЎМИН МЕЛИЕВ! Фарҳод Бекмуротов узатган тўпни Мелиев жарима майдони ташқарисидан зарба бериб ажойиб гол урди - 0:1. 



35. УХХХХ! Асадбек Собиржонов ҳозир жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди ва зарба бера олмади, бурчак тўпи самара келтирмади

32. ГОООООООООООООООЛ! Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпини амалга оширди, Шоҳназар Норбеков бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Қанот хаками байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари холат эканлигини билдирди. 



20. УХХХ! Қўқонликлар жарима тўпига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбасини Акмал Ортиқов ушлаб олди

18. ЗАРБАААААА! Чап қанотдан Синиша Бабич олдинга ўтди ва тўпни жарима майдони марказига узатди, Жасур Ҳакимов яқин масофадан ноаниқ зарба берди! 

11Энди қўқонликлар бурчак тўпини амалга оширишди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

6. УХХХ! Мезбонларда жарима тўпи, жарима майдонига узатилган тўпни Ғиёс Комилов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" стадионининг кўриниши. Майдон ажойиб ҳолатда 


- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика