Latest news

11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  1 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  0 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  2 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  4 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  3 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  5 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  3 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Стэмфорд Бриж"да бир очко олди News

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Стэмфорд Бриж"да бир очко олди

АПЛнинг 26-туридан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Челси – Манчестер Юнайтед 0:0

"Стэмфорд Бриж"

Челси – Менди, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Чилуэлл, Зиеш (Вернер, 78), Ковачич, Маунт, Канте, Хадсон-Одои (Джеймс, 46), Жиру (Пулишич, 65).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Шоу, Уан-Биссака, Магуайр, Бруну Фернандеш, Джеймс, Фред, Мактомини, Рэшфорд, Гринвуд (Марсьяль, 79).

Огоҳлантириш: Фред (50), Чилуэлл (62), Магуайр (79).

Chelsea

Premier League . Round 26

28/02/2021, 21:30

0
:
0
Finished

Manchester United

Stadium: Stamford Bridge, 0 spectators

Referee: Stuart Attwell

45'
90'
46'  Callum Hudson-Odoi (Reece James)
62'  Ben Chilwell
65'  Olivier Giroud (Christian Pulisic)
78'  Hakim Ziyech (Timo Werner)
50'  Fred
79'  Mason Greenwood (Anthony Martial)
79'  Harry Maguire

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! МЮ "Стэмфорд Бриж"да бир очко олди ва иккинчи поғонада қолди.

90+3. Ковачичнинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

90+1. Ўйин темпи паст. Гол кўришимиз эхтимоли юқори эмас.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Юнайтед" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетганди. Мактомини вазиятни йўққа чиқарди.

86. Пулишич марказдан дарвозани нишонга олди. "Челси" яна бир хавфли вазиятни кўкка совурди.

83. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! Рис Жеймснинг қанотдан Вернер томон тўпни узатди. Линдельоф таваккал қилди ва тўпни бурчакка чиқариб юборди.

79. Икки жамоа таркибида ўзгаришлар бўлди. Вернер ҳамда Марсьяль ўйинга қўшилди. Икки томон ҳам ғалабани истамоқда.

74. Ковачич узоқ масофадан зарба бериб, Де Хеани текшириб кўрди. Аммо Давид тўпни ишонч билан ушлаб олди.

72. "Юнайтед"нинг босими ҳам ортда қолди. Ўйин марказга кўчди.

68. ЗАРБАААААААА!!! Фреднинг айланма зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди!!!

63. "Юнайтед"да яна бир хавфли ҳужум. Рэшфорднинг зарбаси оддий чиқди ва Менди тўпни ушлаб олди.

61. ЗАРБАААААА!! Мактоминининг кучли зарбасини Менди қайтарди!!!

60. ЗАРБАААААА!! Гринвуднинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди!!!

59. Канте жарима майдончаси ташқарисидан МЮ постини нишонга олиб кўрди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

56. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Аммо Жеймснинг қанотдан МЮ дарвозаси ёнига узатилган тўп ҳеч кимга тегмасдан майдондан чиқиб кетди.

52. Дэн Жеймснинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

49. ЗАРБАААААА!!! Зийечнинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди. Қайтган тўпни Жеймс дарвозага киритмоқчи бўлди. Шоу тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Юнайтед"да ажойиб вазият юзага келганди. Рэшфорд тўпни тўхтатганидан кейин Канте тўпни бурчакка чиқариб юборди.

41. Брунунинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

40. Гринвуд марказда қоидани бузгани учун тўп лондонликларга олиб берилди.

36. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Хадсон-Одоининг ҳаволатиб узатган тўпига Жиру бор кучи билан сакради. Тўпга бироз тегинган Оливьенинг зарбасига аниқлик етишмади.

32. Де Хеа тўпни оширишда қўпол хато қилди. Аммо Оливье Жире вазиятдан фойдалана олмади.

28. "Челси" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Зийеч жуда оддий нуқтада тўпни аутга тепиб юборди.

22. ЗАРБАААААА!! Хадсон-Одоининг зарбаси ноаниқ кетди.

20. Ўйин сурати тенглашди.

15. ВАР ишга тушди. "Челси" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин эди. Аммо бош ҳакам бу вазиятга пенальти берилмади.

14. ЗАРБАА!! Рэшфорднинг кучли зарбасини Менди уриб юборди.

13. Маунт ўз жарима майдончаси ёнида Мактоминини йиқитгани учун жарима тўпи белгиланди. Тўп олдида Рэшфорд.

12. Энди "Юнайтед" рақиб ярим майдонига ўтди. Рэшфорд ҳужум марказидаги паст бўйли Жеймс томон ҳаводан тўпни узатди. Тўп анчагина юқоридан ўтиб кетди.

9. "Челси" ҳужумда. Ўнг қанотдан марказ томон узатилган тўп Магуайрдан ўтиб кетди. Линдельоф бурчакка чиқариб юборди.

7. Маунт МЮ жарима майдончаси ичига кириб келди ва зарба берди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.

2. "Челси"да вазият. Маунтнинг қанотдан оширган тўпи Жируга мўлжалланганди. Линдельоф вазиятни бартараф қилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув бошланишига барча нарса шай!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишга тайёр туришибди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Яқин вақтлар ичида "Стэмфорд Бриж" стадионида АПЛ 26-турининг марказий баҳсига старт берилади. "Челси" - "Манчестер Юнайтед" баҳсини сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика