А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда "Женоа" бир очко қўлга киритди
20 feb 2021 23:58
News
А Серия. Шомуродов гол урган ўйинда "Женоа" бир очко қўлга киритди
"Женоа" – "Верона" 2:2
"Луижи Феррарис"
Голлар: Илич (17, 0:1), Шомуродов (49, 1:1), Фараони (61, 1:2), Баделж (90+5, 2:2).
"Женоа" – Перин, Чиборра (Пеллегрини, 46), Масьелло, Кришито, Дзаппакоста, Бадель, Радованович, Зайц (Шомуродов, 46), Стротман (Пандев, 67), Пьяца (Ровелла, 55), Дестро (Скамакка, 67).
"Верона" – Сильвестри, Гюнтер, Ловато (Четин, 46), Маньяни, Фараони (Роналду Виейра, 68), Тамез, Лазович, Дзакканьи, Илич, Барак, Лазанья.
Огоҳлантириш: Стротман (57), Четин (74).
Genoa Eldor Shomurodov - 48', Milan Badelj - 90' |
Serie A . Round 23 20/02/2021, 22:00 2
:
2
Finished
|
Hellas Verona Ivan Ilic - 17', Marco Davide Faraoni - 61' |
Stadium: Stadio Luigi Ferraris, 0 spectators
Referee: Matteo Marchetti
Учрашув якунланди!! "Женоа" дуранг ўйнади ва очколари сонини 26тага етказиб олди.
90+5. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! БАДЕЕЕЛЖЖЖЖЖ!!!! ДАХШАТЛИ ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! "Женоа" сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолмоқдааааа!!!
Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.
88. УХХХХ!! Иличнинг зарбаси ноаниқ кетди.
85. Скамакка рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Аммо ВАР ҳам бу вазиятда пенальтини кўрмади...
83. "Женоа" ҳужумкорликка катта эътибор қаратган.
79. Скамакка товони билан зарба йўллади. Аммо ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди.
76. Баделжнинг зарбаси рақибига тегиб қайтди.
74. "Женоа"нинг ҳужумдаги фаоллиги ошди. Аммо вазиятлар яратилмаяпти.
70. "Женоа" ҳужумга ўтганди. Скамакка тўпни қўли билан ўйнади.
67. Баллардини бирданига икки ҳужумчини майдонга туширмоқда. Вабанк бошланди!
63. ЗАРБААА!! Дзакканьининг зарбасини Перин қайтариб юборди!
61. Гол! "Фирьавни" жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
60. "Верона" ҳужумкорликни оширган. Кетма-кет ҳужумлар ташкил қилиняпти.
57. "Верона"да яхши вазият. Жарима зарбаси.
55. "Верона"да яна бир вазият. Аммо ҳеч нима бўлмади.
53. ЗАРБААААА!!! Лазанья аввалига яқин масофадан "Женоа" дарвозаси устунини пойлади, Лазовичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.
49. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!! ЭЛДОООООООООООРРРРРРРРРРРРРРР!!!!! РАҲМАТТТТТТТТТТТ!!! РАҲМАААААААТТТТТТТ!!! ЭЛДОООООООООООРРРРРР!!!
46. Иккинчи бўлим бошланди!
- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда. Биз эса Шомуродовни майдонда кўрамиз. У захирадан майдонга тушди.
Танаффус!
45+3. ЗАЙЦЦЦЦ!!! 100 фоизлик имконият йўқ бўлди...
45+2. "Женоа" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Зарбалар эса ўтмаяпти. Ҳимоячилар яхши ўйнашмоқда.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди!
44. УХХХХ!! Хавфли вазият! Дзакканьининг қанотдан оширган тўпи дарвозанинг тўри юқори қисмига бориб тушди.
40. ЗАРБАААААА!! Бироз ноаниқ!! Зайцнинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди!
39. УХХХХ!! "Женоа"да стандарт вазият!! АЖойиб нуқта!
36. "Женоа" деярли вазият ярата олмаяпти.
32. Ўйин сурати тенглашган.
27. "Женоа"да вазият юзага келди. Дестро томон узатилган тўпни ҳимоячи таъқиби остида йўқотди.
25. "Женоа" ҳужумга ўтишга жудаям қийналмоқда. Ҳимояда ҳам ўйин унчалик яхши эмас.
23. ИЙЕЕЕ!! Чиборраа?! Қанотдан узатилган тўпни Чиборра дарвозага кирита олмади.
19. УХХХХХХ!! Ласанья бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!!! Дахшатли вазият кўкка совурилди!
17. Гол!! Илич ҳисобни очди!
12. "Верона" ҳужумга ўтди. Барак узатган тўпни Дзакканьи оффсайддан қабул қилиб олди ва хуштак чалинди.
9. Масьелло дарвозабонга тўп узатишда сусткашлик қилди. Рақиб ҳужумчиси тўпга етиб боргунча Перин тўпга пешвоз чиқди.
6. "Верона" олдинга ўтди. Лазовичнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
4. Жамоалар ўйинни секин темп билан бошлашди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Стадион узра А Серия мадҳияси янграмоқда.
- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Луижи Феррарис" ўйингоҳига қаратамиз. Унда "Женоа" "Верона"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.
Comments