Latest news

23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  0 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  0 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  4 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  0 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  5 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  1 19:55"Каттақўрғон" стадионида ишлар қизғин  1 19:31"Нефтчи" Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига 4 та гол урди  11 19:17"Сурхон" Россия жамоасидан устун келди, Беҳруз Каримовдан "гол+пас"!  6 18:56"Монако" Погбани таркибдан чиқарди  1 18:25"Ғазалкент" жамоаси Туркиядаги йиғинга қандай таркибда йўл олгани маълум бўлди  2

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни тарк этиши мумкин News

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни тарк этиши мумкин

Қаршининг "Насаф" клубида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра кўра, клубдаги муҳит ҳавас қиладиган даражада эмас. Ходимлар, футболчи ва мураббийлар бир нечта лагерга ажралиб қолган.

"Насаф" етакчилари Шароф Муҳитдинов ва Ислом Кенжабоев бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Бобир Абдихолиқов ҳам кетиш арафасида турибди. Клуб бош директори улар билан шартномани узайтирмагани мухлисларни ташвишга солгани аниқ. Масалан, Шароф Муҳитдинов деярли 2 ой давомида эркин агент мақомида юрди ва охири бошқа жамоага кетди.

Бугун бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳам жамоа лагерини тарк этган. Унинг "Насаф"даги кейинги тақдири ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Рўзиқул Бердиев сайтимизга интервью берган ва қуйидаги фикрни айтганди: "Агарда вазият яхши томонга ўнгланмаса ва янада қийинчиликлар ҳамда тушунарсиз ишлар давом этадиган бўлса, балки мен ҳам мураббийлик фаолиятимда танаффус олишни ўйлаб кўраман. Бошқа чора қолмаяпти. Лекин умид қиламанки, вазият бунгача бормайди. "Насаф" жамоасига бўлган садоқатим ва қаршилик мухлислар ҳурмати учун клуб раҳбариятининг кўплаб тушунарсиз ишларга сабр қилиб келяпман".

Rating: -62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика