Latest news

10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  0 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  6 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1

АПЛ. Жанговар кечган марказий ўйинда голлар урилмади News

АПЛ. Жанговар кечган марказий ўйинда голлар урилмади

Англия чемпионати 21-туридан ўрин олган марказий беллашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Арсенал" – "Манчестер Юнайтед" 0:0

22.30, "Эмирейтс"

"Арсенал" – Лено, Бельерин, Соареш, Давид Луиз, Холдинг, Жака, Смит-Роу (Эдегор, 83), Пепе, Парти, Мартинелли (Виллиан, 46), Ляказетт (Нкетия, 90+4).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Шоу, Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр, Мактомини (Марсьяль, 37), Бруну Фернандеш, Фред, Погба, Кавани, Рэшфорд.

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Жанговар кечган ўйинда голлар урилмади.

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБАААААА!!! Каванининг чалқанча услубдаги зарбаси ноаниқ кетди....

87. Ляказетт яна бир бо жаримадан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.

81. ЗАРБАААААААА!! Пепенинг чап оёғида йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди...

80. ЗАРБАААААААА!! Партининг хатосидан кейин Рэшфорд дарвоза томон кучли зарба йўллади. Ноаниқ. Унинг ўрнига Гринвуд майдонга тушди.

79. Кичик устунлик "Арсенал" томонида.

75. "Арсенал"да яна бир стандарт. Бу сафар Ляказеттни Магуайр йиқитди.

73. Погба Виллианни йиқитгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

71. "Юнайтед"нинг узоқ давом этган ҳужуми Марсьялнинг оффсайдда қолиб кетгани сабабли якунланди.

65. ЗАРБАААААААА!! Ляказеттнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди! Иккинчи темпдаги ҳужумдан кейин Смит-Роунинг зарбасини Де Хеа қайтарди!

64. "Арсенал"да супер имконият. 18 метрдан жарима зарбаси.

62. Давид Луис ҳужумга ўтди ва анчагина ноаниқ зарба йўллади.

58. ЗАРБАААААА!!! Кавани 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади....

56. Рэшфорд ҳужумга ўтиб кетаётганди. Виллиан хавфни бартараф этди ва жароҳат олди.

52. "Арсенал" жарима зарбасидан фойдалана олмади. Пепенинг узатган тўпини ван-Биссака бурчакка чиқариб юборди.

49. УХХХХХХХ!!! Виллианнинг зарбасини ван-Биссака бурчакка чиқариб юборди....

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ЗАРБАААА!! Тўп жонли деворга тегиб, дарвозага кириб кетиши мумкин эди.

44. УХХХХХ!! Фернандеш йиқитилди. МЮда жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси бор.

41. Шоунинг бурчакдан узатган тўпига Магуайр боши билан зарба берди. Лено тўпни осонлик билан ушлаб олди.

37. Ўйиндаги илк ўзгариш. Мактомини ўрнига Марсьяль майдонга тушди.

34. ЗАРБАААААААА!! Фернандеш ажойиб вазиятдан фойдалана олмади...

33. ЗАРБАААААААА!! Шоунинг қанотдан оширган тўпига ван-Биссака боши билан зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

30. ЗАРБАААААААА!! Шоуни бир неча марта алдаган Пепе МЮ пости томон зарба берди. Ноаниқ. Де Хеа ҳам вазиятни назорат қилиб турганди.

28. УХХХХХХ!! Мартинелли тўпни ҳужумдаги Ляказеттга оширди. Тўп Магуайрдан ҳам ўтиб кетганди.

25. Бурчакдан узатилган тўпга Холдинг боши билан зарба берди. Де Хеа тўпни осонлик билан ушлаб олди.

23. "Юнайтед" кетма-кет бурчак зарбаларидан унум чиқара олмади.

20. ЗАРБААААААА!! Фреднинг ажойиб зарбасини Лено бармоқлари учи билан бурчакка чиқариб юборди...

18. УХХХХХХХ!!! Марказдаги хатодан кейин Рэшфорд тўпни эгаллаб олиб, "Арсенал" жарима майдонига ёриб кирди. Унинг Фернандеш томон паси яхши чиқмади ва тўп йўқотилди.

16. Ўйиндаги илк зарба Ляказетт томонидан йўлланди. Тўп Де Хеанинг қўлларига бориб тушди.

14. "Юнайтед" ҳужумга ўтаётганди. Рэшфордга оширилган тўпни Холдинг аутга чиқариб юборди.

11. Давид Луис узоқ масофадан МЮ постини нишонга олди. Анчагина ноаниқ ва кучсиз зарба.

9. МЮдан яна бир ҳужум. Погбанинг Бруну томон узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

7. Рэшфорд ҳужумга ўтаётган пайтда Жака томонидан йиқитилганди. Бироқ ҳакам индамади.

3. МЮдан ҳужум. Ван-Биссаканинг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Рэшфорд эса ҳужумда фол ишлатди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Эмирейтс"га қаратамиз. Ушбу стадионда бугун "Арсенал" турнир жадвалида 2-ўринда бораётган "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика