Latest news

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  3 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  233 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Питер Хюистра - "Пахтакор" бош мураббийи News

Питер Хюистра - "Пахтакор" бош мураббийи

Бугун "Пахтакор"га янги бош мураббий тайинланди.

Championat.asia сайти олдинроқ хабар берганидек бугун "Пахтакор" клубида йиғилиш бўлди ва унда янги бош мураббий номи маълум қилинди. Унга кўра Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси Питер Хюистра "Пахтакор" бош мураббийига айланди. 

Питер футболчилик фаолиятида Шотландиянинг машҳур клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" шарафини беш мавсум ҳимоя қилгани билан машҳур. 125 учрашувда рақиблар дарвозасига 22 тўп киритган. Фаолияти мобайнида Питер Голландия, Шотландия, Япония ва Бельгия чемпионатларида жами 413 беллашувда 78 гол уришга эришган. Голландия терма жамоасида 8 ўйинда майдонга тушган.

Хюистра мураббийлик ишини 2001 йил "Йонг Гронинген" жамоасида бош мураббий сифатида бошлаган. 4 йиллик фаолиятидан сўнг "Витесс", "Аякс", "Тренчин" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Кейин "Йонг Аякс", "Гронинген", "Де Графсхап" клубларида ва Индонезия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.
2017 йил июнь ойидан бошлаб "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келаётганди.


Rating: +91   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика