Latest news

18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  0 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1

Қувондиқ Рўзиев 2021 йил қайси клубда ўйнайди? News

Қувондиқ Рўзиев 2021 йил қайси клубда ўйнайди?

Сўнгги кунларда кўплаб ижтимоий тармоқлар орқали “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчиларидан бири, қўқонлик мухлисларнинг суюкли футболчиси Қувондиқ Рўзиевнинг бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайди.

Бу хабарларга сабаб Қувондиқ Рўзиев ҳозирги кунда республикамизнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эканлиги ҳамда унга Суперлиганинг кўплаб клублари жиддий қизиқиш билдирганлигидур. Қувондиқ ўтган мавсумларда “Қўқон-1912” жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчиларидан бирига айланди. Сўнгги йилларда футболчига юртимиз ҳамда хориж жамоаларидан жиддий таклифлар бўлиб турди.

Футболчига бўлган бу қадар эътибор жамоа аҳил оиласини ҳам қувонтиради. Бироқ кўплаб таклифлар бўлишига қарамасдан Қувондиқ Рўзиев “Қўқон-1912” жамоасига содиқлигини исботлаб келмоқда. Рўзиев каби сифатли футбол кўрсатадиган футболчини ҳар доим ҳам республикамизнинг гранд жамоалари ўз сафларида кўришни истайдилар. “Қўқон-1912” жамоаси азиз мухлисларга шуни маълум қиладики, жамоа Қувондиқ Рўзиев билан келгуси мавсумни Қўқонда ўтказиши борасида келишувга эришди. Жамоанинг содиқ ҳамда фидоий футболчиси келгуси мавсумда ҳам “Қўқон-1912” жамоасида фаолият олиб боради.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика