Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Англия Лига Кубоги. "Манчестер Юнайтед" сўнгги дақиқаларда "Эвертон"га иккита гол уриб, ярим финалга чиқди News

Англия Лига Кубоги. "Манчестер Юнайтед" сўнгги дақиқаларда "Эвертон"га иккита гол уриб, ярим финалга чиқди

Англия Лига Кубогининг чорак финали доирасидаги "Эвертон" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Эвертон – Манчестер Юнайтед 0:2

"Гудисон Парк"

Голлар: Кавани (88, 0:1), Марсльяль (90+6, 0:2).

Эвертон – Ольсен, Коулмэн, Годфри, Мина, Кин, Ивоби, Сигурдссон, Дукуре, Андре Гомеш (Дэвис, 58), Кэлверт-Льюин, Ришарлисон (Бернард, 56).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Теллес, Байи, Магуайр, Туанзебе, Погба, Матич, Бруну Фернандеш, ван де Бек (Марсьяль, 67), Кавани, Гринвуд (Рэшфорд, 67).

Огоҳлантириш: Погба (57), Туанзебе (90), Шоу (90+5).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" ҳам ярим финалга чиқмоқда! 

90+6. ГООООООООЛЛЛЛ!! Марсьяль ўйинга нуқта қўймоқда!

90+5. ЗАРБААААААА!!! Дахшат!!! Фернандеш дарвозанинг тўққизлигини пойлади. Кейинчалик Рэшфорд 100 фоизлик вазиятни кўкка совурди. Дахшат!

90+4. "Эвертон" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Дин Хендерсон ушлаб олди.

90+2. УХХХХХ!! Рэшфорднинг зарбасини рақиблари қайтарди. Бурчак зарбаси.

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сўнгги дақиқаларда "Эвертон" ажойиб нуқтадан стандарт вазиятга эга бўлмоқда!

88. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! КАВАНИИИИИИИ!! СУПЕР ГОЛЛЛЛЛЛ!!!! Барчасини маҳорат ҳал қилмоқда.86. МАРСЬЯЛЬЬЬ!!! Жуда кулгили вазият, жуда ҳам. Чап оёғида зарба беришга чоғланаётганда тўп унинг ўнг оёғига тегиб майдондан ташқарига чиқиб кетди. Чап оёғида эса у Кинга зарба берди.

83. МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Кавани ерлатиб дарвоза ёнидаги Рэшфордга тўпни оширганди. Лекин Кин жойига қайтишга улгурди.

81. МЮда стандарт вазият юзага келди. 20 метрлардан Теллеснинг берган зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

80. Жамоалар гол уриш учун эмас, рақибининг хатосини кутиш учун интилишмоқда.

77. УХХХХХ!! Марсьяль қанотдан жарима майдончасига ерлатиб тўпни оширганди. Тўп Маркусгача етиб бормади.

74. МЮ ташаббусни қўлига олган. "Эвертон" эса чуқур ҳимояда.

70. УХХХХ!!! Бернарднинг пасидан кейин Кальверт-Льюин тўпни тўхтата олганида у Хендерсон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.

62. ЗАРБАААААА!! Бруну 28 метрлардан зарба берди. Ноаниқ. Аслида унда вариантлар кўп бўлганди. Ёнида ҳеч ким йўқ эди.

60. Ўйин марказга кўчди. Жамоалар ҳужум ўрнига эхтиёткорликни маъқул кўришмоқда.

57. УХХХХ!! Погба ҳужумдаги Гринвуд томон тўпни узатганди. Ҳимоячилар вазиятни қийинчилик билан бартараф этишди.

55. Ришарлисон алмаштирилади. Унинг ўрнига Бернард майдонга тушишга тайёрланмоқда.

53. Байи ҳамда Ришарлисон тўқнашиб кетди. Ришарлисон ноқулай йиқилган кўринади. У ўрнидан турмади.

48. УХХХХХ!! Сигурдссон бир неча рақибини алдаб, МЮ жарима майдончаси ичига кириб борди. Уни Туанзебе тўхтата олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Биринчи таймга якун ясалди.

45+1. Фернандеш узоқ масофадан жарима зарбасидан Ольсен дарвозасини нишонга олиб кўрди. Дарвозабогн ўз жойида ишончли ўйнади.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

41. Сигурдссоннинг зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

37. ХЕНДЕРСОННННН!!! Сигурдссон жаримадан ажойиб зарба йўллади. Дин эса бунга жавобан шундай чиройли сейв намойиш қилди.

35. Бурчакдан узатилган тўпга Кальверт-Льюин боши билан зарба йўллади. Хендерсон тўпни ушлаб олди. "Эвертон"нинг босими давом этмоқда.

34. "Эвертон" узоқ вақт давомида ҳужум уюштирди. Матич тўпни бурчакка чиқариб юборди.

27. УХХХХХХ!!! Брунунинг оширган тўпи Минага тегди. Кавани эса тўпни ўтказиб юборди.

25. ЗАРБААААААА!! Теллеснинг қанотдан оширган супер пасига Гринвуд боши билан зарба берди. Бироз ноаниқ.

21. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!! Сигурдссон 3 рақибини алдаб ўтиб, қулай нуқтадан зарба берди. Хендерсон вазиятда ожиз қолиши аниқ эди. Магуайр хавфни бартараф этди.

19. Манкунианликлар навбатдаги ҳужумини уюштиришга интилганди. Туанзебе қоидани бузди.

16. ЗАРБАААААААА!!! Кавани уч марта зарба берди. Биринчиси ва учинчисини посбон қайтарди. Иккинчиси эса рақибга тегди.

14. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТ!!! Брунунинг зарбаси рақибига тегди. Ван де Бек зарба бера олмади. Тўп Кавани томон бораётганди. Ольсен тўпга жон ҳолатда ташланиб, бир амаллаб ушлаб олди.

11. УХХХХХХХ!! Ольсен хато қилишга сал қолди. Кавани посбондан тўпни олиб қўйиши мумкин эди.

9. Кавани рақиб посбонининг олдинга чиқиб кетганини кўриб, марказдан гол урмоқчи бўлди. Лекин зарба ўхшамади.

5. УХХХХХХХ!!! Теллеснинг бурчакдан узатган тўпи Магуайрга мўлжалланганди. Мина боши билан тўпни бурчакка чиқариб юборди.

3. "Манчестер Юнайтед"да имконият бўлганди. Брунуга пас берган Кавани оффсайд ҳолатида қолиб кетганди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Англия Лига Кубогининг ярим финалига чиқиш учун "Эвертон" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари кураш олиб борадиган баҳсни биргаликда томоша қилишга таклиф этамиз. Ўйинни сизлар билан бирга Миржалол Норматов кузатиб боради. 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика