Latest news

14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  1 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  0 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  3 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  3 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  9 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  51

A Серия. Роналду пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Ювентус" ва "Aталанта" 1 очкодан ишлаб олди News

A Серия. Роналду пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Ювентус" ва "Aталанта" 1 очкодан ишлаб олди

Италия чемпионати 12-тури доирасида "Ювентус" - "Аталанта" учрашуви бўлиб ўтди.

Ювентус – Аталанта 1:1
"Альянц Стэдиум"
Голлар: 1:0 – 29 Кьеза, 1:1 – 57 Фройлер.

"Ювентус" – Шенсни, де Лигт, Данило, Бонуччи, Маккенни, Куадрадо, Бентанкур, Артур (Рабьо, 27), Кьеза (Алекс Сандро, 75), Роналду, Мората (Дибала, 84).

"Аталанта" – Голлини, Гозенс, Паломино, Ромеро, Хатебур, Малиновский (Миранчук, 71), Фройлер, Пессина (Гомес, 53), де Рон, Гимшити, Сапата (Муриэль, 72).

Огоҳлантиришлар: Ромеро (38), Рабьо (46), де Рон (52), Мората (60), Маккенни (80).


Juventus

Federico Chiesa - 29'

Serie A . Round 12

16/12/2020, 21:30

1
:
1
Finished

Atalanta

Remo Freuler - 57'

Stadium: Allianz Stadium, 0 spectators

Referee: Daniele Doveri

45'
90'
27'  Arthur (Adrien Rabiot)
29'  Federico Chiesa
29'  Rodrigo Bentancur
46'  Adrien Rabiot
60'  Alvaro Morata
61'  Cristiano Ronaldo
75'  Federico Chiesa (Alex Sandro)
80'  Weston McKennie
84'  Alvaro Morata (Paulo Dybala)
38'  Cristian Romero
52'  Marten de Roon
53'  Matteo Pessina (Alejandro Gomez)
57'  Remo Freuler
71'  Ruslan Malinovsky (Aleksey Miranchuk)
71'  Duvan Zapata (Luis Muriel)


А Серия мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз  мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+4-дақиқа. Сўнгги дақиқада меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди ва бош ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. Ҳар икки рақиб ғалабага муносиб ўйин кўрсатди, лекин уларнинг ҳеч бири бугун мағлубиятга лойиқ эмасди. Шу сабабли дуранг адолатли натижа бўлди десак, муболаға бўлмас. Эътиборингиз учун ташаккур, соғ ва саломат бўлинг!   

90+3-дақиқа. "Аталанта"нинг ҳам ҳужумга ўтиш учун бўлган ҳаракати амалга ошмади.  

90+2-дақиқа. "Ювентус" дурангга рози эмас, бу жамоанинг шошаётганидан кўриниб турибди, лекин ҳозирча Пирло шогирдлари ҳисобни ўзгартира олишмаяпти.  

90+1-дақиқа. "Аталанта" ҳужумга ўтмоқчи эди, лекин ўнг қанотга узатмада ноаниқликка йўл қўйилди. 

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. Сандронинг қанотдан узатмасидан кейин бир йўла уч футболчи тўқнашиб кетди, мураккаб вазият бўлсада, посбон тўпни эгаллаб олди.  

89-дақиқа. Дибалага нисбатан қўполлик учун ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

86-дақиқа. Ўнг қанотда уч-тўрт нафар футболчи иштирок этган комбинация тўп жарима майдонига ёриб кираётган Хатебурга тўп оширилиши билан давом эттиралаётганди, лекин Бонуччи тажриба ҳисобига тўпни боши билан дарвозабонга тўғрилаб юборди.   

Роналдудан кучли зарба, лекин тўп дарвозадан бироз юқорилаб ўтиб кетди. 

85-дақиқа. "Аталанта" футболчилари ижросида майда фоллар сони ошиб бормоқда. 

84-дақиқа. Ўзгариш! Альваро Мората ўрнига Пауло Дибала ўйинга қўшилди.

82-дақиқа. Алехандро Гомесдан яхши зарба, Войцех Шенсни ўз ўрнида. 

80-дақиқа. Марказда "Аталанта" футболчилари жамоавий ҳаракатлар эвазига тўпни олиб қўйишди. Гасперини шогирдлари ўнг қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўришди, лекин техник хато бунга йўл қўймади.  

78-дақиқа. "Ювентус" майдон марказига яқин ҳудуда тўпни ўзида ушлаб турибди. 

76-дақиқа. "Ювентус" чап қанотдан ҳужумга ўтди, лекин Мората ҳужумда фол ишлатди. 

Айни паллага келиб, тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 52 - 48 мезбонлар фойдасига. 

75-дақиқа. Ўзгариш! Андреа Пирло Кьеза ўрнига Алекс Сандрони "жанг"га ташлади. 

73-дақиқа. Тахминан 1,5 - 2 дақиқа ичида "Аталанта" футболчилари 3-4 марта хавфли зарбалар йўллашди, лекин ҳар сафар нимадир бўлиб, тўп дарвозагача етиб бормади. Гасперини шогирдларининг иштаҳаси очилиб кетди чоғи.  

71-дақиқа. Ўзгариш! "Аталанта" сафида икки ўзгариш. Алексей Миранчук ва Луис Мурьел ўйинга қўшилди. Малиновский ва Дуван Сапат учун бугунги беллашув якунланди. 

70-дақиқа. Рабьо тўпни олиб қўйгач, ҳужумга шошилмасликка қарор қилди. "Юве" шошилмай, нафас ростлаб олишни хоҳламоқда.  

69-дақиқа. "Аталанта" қўрқмай позицион ҳужумлар ташкил этмоқда. 

67-дақиқа. "Ювентус" қарши ҳужумга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ туринликларнинг нияти амалга ошмай қолди. 

65-дақиқа. Яна бир хавфли вазият! Ханс Хатебур ўнг қанотдан тўпни жарима майдонининг узоқ бурчагига аниқ етказди, у ерда Робин Госенс мураккаб ҳаракатни амалга ошириб, зарба йўллай олди, лекин тўп бироз ноаниқ йўналиш олди.    

64-дақиқа. Ҳа, иккинчи бўлим кутганимизданда, умид қилганимиздек қизиқарли ва муросасиз ўтмоқда. 

62-дақиқа. Голлинидан яна бир ажойиб сейв! Мората қулай имкониятдан зарба йўллай олганди, аммо посбон йиқилаётиб, амаллаб тўпни қайтариб юборди. 

61-дақиқа. Тўп олдида кутилганидек Роналду. Зарбааа ва Голлини тўпни нафақат қайтарди, балки ушлаб олди.   

60-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Хатебур Кьезани жарима майдони ичида йииқтгани учун ҳакам нуқтани кўрсатди.   

58-дақиқа. Буёғига ўйин қандай бўларкин?!

57-дақиқа. ГОООООЛ! Ремо Фройлер! Дахшат зарба ва ҳисоб тенглашди! Тўп нафақат ажойиб траекторияда учди, балки тўсинга тегиб тўрдан жой олди.  

55-дақиқа. Биринчи бўлимда деярли кўринмаган Роналду фаол ҳаракат қилиб, шериклари учун вазият яратишга уриниб кўрди, бироқ унинг узатмасидан кейин тўпга интилаётган Федерико Кьеза ўйин қоидасини бузди.  

53-дақиқа. Маттео Пессина ўрнига ўйинга Папу Гомес қўшилди. "Аталанта" етакчиси барибир майдонга туширилди. 

52-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА! Куадрадога нисбатан қўполлик учун Мартин де Рон огоҳлантирилди.    

51-дақиқа. Иккинчи бўлимни Андреа Пирло шогирдлари фаолроқ бошлашди. 

50-дақиқа. Голлини ўйинни давом эттира олишини билдирди ва ўрнидан турди. Унинг ўзи тўпни "Юве"га қайтариб берди. 

48-дақиқа. Буффон ҳакам тўғри қарор қабул қилганини айтаётгандек. Мората ва Роналду ҳам келиб, дарвозабоннинг ҳолидан хабар олишди.  

47-дақиқа. Қизиқ вазият. "Ювентус" қулай имкониятга эга бўлди, Моратанинг зарбасидан кейин тўп Голлинининг юзига тегди, иккинчи темпда гол уриб қўяётганди, аммо ҳакам унгача ҳуштак чалиб, ўйинни тўхтатди. Ҳакам томонидан фейр-плей десак муболаға бўлмас.    

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди.

45+3-дақиқа. "Аталанта" яна бир бор ҳужумга ўтиб, рақиб даврозасига йўл топишга уриниб кўрди, бироқ ҳимоячилар яна тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди. Айни шу паллада ҳакамнинг биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олишди!

45+2-дақиқа. "Ювентус" тўпни ўзида ушлаб туриш орқали рақибни "тинчлантириб", бўлимни якунлаб қўймоқчи. 

45+1-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА! Рабьо огоҳлантирилди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Деярли бутун майдон бўйлаб прессинг уюштирган "Аталанта" охири тўпни олиб қўйди, лекин тезкор ҳужумга ўтиб кетишнинг имкони бўлмади.  

Биринчи бўлим деярли якунига етди, тўпга эгалик қилиш борасида кўрсаткич 53% - 47% мезбонлар фойдасига. 

42-дақиқа. Руслан Малиновский аввалига бурчак зарбасидан узатмани амалга оширди, ҳимоячи тўпни яна тўғри украиналик футболчига қайтарди, бу сафар Руслан тўпни дарвозага йўллади, аммо яна ноаниқ.  

40-дақиқа. Леонардо Бонуччи Сапатага нисбатан қўпол ўйнагани учун жарима зарбаси белгиланди. Яхши зарбадан кейин Войцех тўпни қайтарди.  

39-дақиқа. Бир неча дақиқадан буён "Аталанта" катта куч билан ҳужумга ташланмоқда ва рақибни майдоннинг иккинчи ярмига чиқишига деярли имкон қолдирмаяпти. 

38-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА. Кристиан Ромеро огоҳлантирилди.  

38-дақиқа. Руслан Малиновский! Ўнг қанотидан футболчи жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллади, аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

36-дақиқа. де Лигт майдон марказига яқин ҳудудда Пессинага нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди, лекин ҳакам бу сафар ҳимоячини кечирди. 

34-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА! Айнан Дуван де Лигтга нисбатан қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.  

32-дақиқа. "Аталанта"нинг жавоби. Сапата зарба учун қулай вазиятга чиқди ва тўпни дарвозага йўллади, бироқ киперга теккан тўп дарвоза устидан ўтиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан эса наф чиқмади.  

29-дақиқа. ГОООООООЛ! Федерико Кьеза! Ярим ҳимоячи кутилмаганда кучли зарба билан дарвоза юқори бурчагини аниқ нишонга олди! Голлини ҳеч нима қила олмади. 

28-дақиқа. Яна де Лигт ва Сапата тўқнашуви. Сал кам 30 дақиқа ўйинни томоша қила туриб, шу нарса маълум бўлдики нидерландиялик ҳимоячи бугун Дуван Сапата билан индивидуал равишда ҳаракат қилмоқда.  

27-дақиқа. Мезбонлар сафида мажбурий ўзгариш. Артурнинг ўрнини Рабьо эгаллади.  

25-дақиқа. 2-3 дақиқа ўтгач, ўрнидан турди ва ўйинни давом эттиришга уриниб кўрди, лекин ўхшамади. Унинг ўзига тўп узатилгач, футболчи барчадан тўхташни сўради ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб, майдонга йиқилди.  

21-дақиқа. Артур тўқнашувдан кейин шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлиб ётибди. 

20-дақиқа. "Аталанта" бурчак тўпи ишлаб олди. Узатмадан кейин иш зарбагача етиб бормади. 

19-дақиқа. Сапата ва де Лигт тўп учун курашди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди, лекин айнан Матейс оёғини ушлаб йиқилаёзди. Такрорий лавҳада Дуван Сапата бироз хавфли ўйнагани кўринди. 

17-дақиқа. "Аталанта" ҳисобни очишига сал қолди. Малиновский, Пессина ривожлантирган ҳужумни Дуван Сапата кучли зарба билан якунлаётганди, аммо де Лигт танасини қалқон қилиб, тўп дарвозагача етиб бормаслигини таъминлай олди. Иккинчи уриниш эса қовушмади ва Шенсни тўпни эгаллаб олди.       

16-дақиқа. Мората қулай вазиятда тўпга эга чиқиши мумкин эди, лекин Жимсити бунга имкон қолдирмади. 

15-дақиқа. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми зарбагача етиб бормади. 

14-дақиқа. "Аталанта" ҳужумга ўтмоқчи бўлди, лекин марказда тўп олдирилди. 

12-дақиқа. Бу нимаси энди? Мезбонлар ажойиб имкониятга эга бўлишди. Мората ва Роналду битта ҳимоячига қарши чиқиб боришди ҳамда португалиялик футболчи зарбасини посбон қайтарди, кейин тўпга Альваро биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозага тескари турган ҳолатда товони билан зарба берди, бироқ... Зарба қовушмади ва тўп ноаниқ йўналиш олганидан ташқари, дарвозагача етиб бормади ҳам.    

9-дақиқа. Ҳимоячи тўпни дарвозабонга қолдирди, Альваро Мората эса охиригача тақиб этиб борди ва Голлини кескинликни йўққа чиқариш ниятида тўпни узоқлаштираётганда, Мората ташланиб бунга қаршилик қилди.   

6-дақиқа. Ўйин темпи секин-аста кўтарилаётгандек. Ҳозирги вазиятда аввалига Мората жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлди, ҳимоячи бунга йўл қўймай, тўпни олиб қўйди ва жавоб ҳужумини бошлаб берди. "Аталанта" футболчилари ҳам қисқа узатмалар ёрдамида майдоннинг иккинчи ярмига ўтиб кетишаётганди, Матейс Де Лигт қоида бузди. 

5-дақиқа. Хавфли вазият! "Юве"нинг дастлабки хавфли ҳужуми ҳимоячиларнинг хатосидан кейин юзага келди. Рақиблар бир-бирига ишониб қолганидан фойдаланган Мората тўпни илиб кетди ва жарима майдони марказида турган Роналдуга етказди, аммо КриРонинг уриниши бесамар кетди.  

4-дақиқа. Мезбонлар ҳимоячиларининг хатосидан сўнг "Аталанта" яна ҳужумга ўтди ва Маттео Пессина зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида. 

3-дақиқа. Жабрланувчининг ўзи зарбани амалга оширди, аммо тўп жуда-жуда юқоридан ўтиб кетди. 

2-дақиқа. Малиновский ўнгроқдан олдинга ўтаётганда Артур томонидан йиқитилди. Хавфли жарима зарбаси белгиланди.

1-дақиқа. Марказда ҳар икки жамоа вакиллари рақибга ортиқча вақт ва ҳудуд беришмаяпти. 

Ўйинни марказдан "Ювентус" футболчилари бошлаб беришди. 

Футболчилар майдонга тушиб келишди. Сардорлар эсдалик совғалари билан алмашишди. 

Беллашув старт олишига бир неча дақиқалар қолмодқа. Унгача "Ювентус" футболчилари стадионга кириб келиши акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Juventus

Federico Chiesa - 29'

Serie A . Round 12

16/12/2020, 21:30

1
:
1
Finished

Atalanta

Remo Freuler - 57'

Stadium: Allianz Stadium, 0 spectators

Referee: Daniele Doveri

45'
90'
27'  Arthur (Adrien Rabiot)
29'  Federico Chiesa
29'  Rodrigo Bentancur
46'  Adrien Rabiot
60'  Alvaro Morata
61'  Cristiano Ronaldo
75'  Federico Chiesa (Alex Sandro)
80'  Weston McKennie
84'  Alvaro Morata (Paulo Dybala)
38'  Cristian Romero
52'  Marten de Roon
53'  Matteo Pessina (Alejandro Gomez)
57'  Remo Freuler
71'  Ruslan Malinovsky (Aleksey Miranchuk)
71'  Duvan Zapata (Luis Muriel)


Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Ювентус" – "Аталанта"

22.30, "Альянц Стэдиум"

"Ювентус" – Шенсни, де Лигт, Данило, Бонуччи, Маккенни, Куадрадо, Бентанкур, Артур, Кьеза, Роналду, Мората.

"Аталанта" – Голлини, Гозенс, Паломино, Ромеро, Хатебур, Малиновский, Фройлер, Пессина, де Рон, Жимсити, Сапата.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика