Latest news

16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  0 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  1 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  1 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  8 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  10 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1

А Серия. Роналдунинг пенальтидан урган голлари "Женоа" устидан ғалаба келтирди, Шомуродов 73-дақиқада майдонга тушди News

А Серия. Роналдунинг пенальтидан урган голлари "Женоа" устидан ғалаба келтирди, Шомуродов 73-дақиқада майдонга тушди

Италия чемпионати 11-туридан ўрин олган Генуядаги баҳс 22:00 да бошланади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

"Женоа" – "Ювентус" 1:3

Гол: Дибала (57, 0:1), Стураро (61, 1:1), Роналду (78-пен, 1:2), Роналду (89-пен, 1:3).

Женоа – Перин, Масьелло, Гольданига, Бани, Пеллегрини, Ровелла, Лерагер, Радованович, Стураро (Бехрами, 66), Пьяца (Шомуродов, 73), Скамакка (Дестро, 66).

Ювентус – Шченсни, де Лигт, Бонуччи, Алекс Сандро, Бентанкур, Куадрадо, Рабьо (Мората, 67), Маккенни, Кьеза, Роналду, Дибала.

Огоҳлантириш: Рабьо (2), Гольданига (15), МакКенни (77), Перин (88), Бани (90+3).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди... "Ювентус"да ғалаба.

90+3. Бани Моратага қарши фол ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди.

90+1. Шомуродовга қарши фол ишлатилди. "Женоа" эса жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Бугун ўйини ўхшамаган Роналду иккинчи марта пенальтидан гол урди...

88. Пенальти... Перинга сариқ...

87. Элдор иккинчи қаватдаги курашда мағлуб бўлмади ҳали. Бироқ уни жамоадошлари қўллаб-қувватлай олмаяпти.

83. Роналдумисан пенальдумисан Элдорга фарқи йўқ. Борадида тўпни олиб қўяди. Чунки у ўзбекда, қизиққонда)

82. Бентанкур Элдордан зарба қабул қилиб олди. Шомуродов ҳаводаги курашда рақибидан устун келганди.

80. ЭХХХХ!!! Пеллегринининг ноаниқ паси сабабли "Женоа"нинг чиройли комбинацияси бузилиб қолди.

78. ГОЛ! Роналду пенальтидан унумли фойдаланди...76. Пенальти! 100 фоизлик. Куадрадони йиқитишди. Яққол пенальти эди бу...

73. ШОМУРОДОВ ТУШДИ!!! Пьяцанинг ўрнига Элдор тушди. Мен тўғри эшитган эканман!

72. ПЕРИИИННННННННН!!!! 2 метрдан Роналду боши билан зарба берди. Периндан ажойиб сейв!

70. "Элдор, Элдор" деди. Эшитдим мен. Элдор деб ҳуштак чалишди.

68. ЗАРБАААААА!!! Дестронинг зарбасини Шесни қийинчилик билан ушлаб олди.

66. УХХХХ!!! Дибала чалқанча услубда гол урганди. Оффсайд бор эди. Бугун "Юве"нинг учинчи голи инобатга олинмади.

64. УХХХХХХ!!! Куадрадонинг кучли зарбаси рикошет ҳосил қилиб, Периннинг қўлларига бориб тушди.

61. ГОООООООЛЛЛЛ!!! Пеллегринининг чиройли пасидан кейин Стураро ўткир бурчакдан гол урди!

59. ГОЛ! ЙЎҚ!! Кьезанинг голи инобатга олинмади.

57. ГОЛ! Дибала ҳисобни очди.

54. Дибала йиқитилди. "Юве" яхши нуқтадан стандарт вазият.

51. "Юве" ҳужумга ўтди. МакКенни ўзгача тарзда пас беришга ҳаракат қилди. Бироқ ҳимоячилар вазиятни ўқишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Ҳозирча жамоалар таркибида ўзгаришлар кўринмаяпти. Биз эса фақатгина бир инсонни кутяпмиз!

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

45+1. Дибаланинг зарбасини Перин ушлаб олди ва тайм якунланди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Женоа"нинг навбатдаги ҳужуми Пьяцанинг оффсайдда қолиб кетгани сабабли тўхтаб қолди.

41. ЗАРБААААААА!! Роналдунинг зарбасини Перин ушлаб олди.

37. ЭХХХХХ!! "Женоа" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Лекин Пьяцанинг тезлиги панд берди ва у тўпга ета олмади.

36. УХХХХ! Куадрадо бурчакдан тўпни узатди. Де Лигт зарба беришга тайёр эди. Тўп Скамакканинг бошига тегиб, майдонни тарк этди.

30. "Юве"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди. Рабьонинг Роналду томон оширган тўпини Пеллегрини марказга тепиб юборди.

28. "Женоа" илк марта ҳужумга ўтди. Скамакка қанотдан тўпни марказга оширди. Бироқ дарвоза ёнида ҳеч ким йўқ эди.

25. МакКеннининг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. "Юве" жуда ҳам қийналмоқда. "Женоа" эса ҳужум қилмаяпти.

23. "Юве" бурчак тўпига эга бўлди. Лекин берилган зарбани ҳимоячилар қайтариб юборишди.

20. УХХХХХ!! Роналду "Женоа" жарима майдончасида пайдо бўлди ва тўпни ортидаги МакКеннига оширганди. Бироқ Пеллегрини тўпни олдинга тепиб юборди.

18. Ўйиннинг дастлабки чорагида "Женоа" ёмон ўйнамади.

15. Рақибига қарши қўпол ўйнагани боис Голданига огоҳлантирилди.

10. УХХХХХХХ!! МакКеннининг боши билан йўллаган зарбасини Перин қийинчилик билан қайтарди.

4. "Женоа"да жарима зарбаси юзага келганди. Лекин ҳимоячилар тўпни олдинга чиқариб юборишди.

2. ГОЛ! ЙЎҚ! Бонуччининг голи инобатга олинмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари! Бугун "Женоа" ўз майдонида "Ювентус"ни меҳмон қилади. Баҳсни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика