Latest news

16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  0 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  4 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  6 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0 15:32"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини кузатмоқда  0 14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 14:37Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади   4 14:14"Атлетико" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи  2 13:45Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:26"Барселона" Гёкерешни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  1 12:59Вальверде - "Реал"нинг ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Хавбек мушакларидаги ноқулайлик туфайли 2 та ўйинни ўтказиб юборганди  2 12:40"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинлари тарихи  15 12:22"Милан" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирди  2 12:18"Андижон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 11:58"Арсенал" "Атлетико"нинг собиқ спорт директори Бертани тайинлаши мумкин. Келишув март ойида тузилиши режалаштирилган  0

Про лига. "Турон" Суперлигада! News

Про лига. "Турон" Суперлигада!

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 




Про лига, 20-тур.
НЕФТЧИ – ТУРОН 0:1
1 декабрь 2020 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 14:00 (Якунланди)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Гол: Асилбек Қаюмов 81, 0:1

"Нефтчи": 35. Шерзод Абдураимов, 4. Миржалол Неъматов, 9. Отабек Зокиров, 10. Ислом Тошпўлатов,  13. Жамшид Қобулов , 17. Достон Тошматов, 18. Жавоҳир Расулов,  20. Дилёрбек Эрматов(С), 27. Достон Авазбеков, 34. Рустам Абдухамидов, 38. Умар Адҳамзода 

Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 3. Тимур Султонов, 5. Элдор Эргашев 6. Муҳаммадазиз Обиджонов, 7. Мансур Саидов, 9. Отабек Зокиров, 31. Павел Смоляченко, 77. Санжарбек Зокиров, 93. Анвар Ҳожимирзаев. 98.Жамшид Тўрақулов.

"Турон": 87. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 4. Суннатилло Эрматов, 5. Ойбек Аҳматов, 10. Жавоҳир Соҳибов (С), 14. Дониёр Исмоилов, 17. Достон Мелиқўзиев, 18. Аслиддин Тоштемиров, 22. Ғолиббек Сарибоев, 25. Исмоил Охунжонов ,77. Билол Тошмирзаев.

Захира: 1. Мирзоҳид Жалилов, 59. Амал Шавкетов, 7. Умиджон Қодиров, 8. Баҳодир Акрамов, 11. Асилбек Қаюмов, 15. Шохруҳбек Холматов, 23. Хуршидбек Асқарадиев, 71. Миржалол Мирзаев





ЯНГИЛАШ



 

Шу билан бирга жорий мавсумдаги Про лига баҳслари якунига етди. "Турон" 38 очко билан биринчи ўринни эгаллади. "Нефтчи" эса 37 очко билан иккинчи поғонадан жой олди.

Учрашув якунланди. "Турон" Суперлигада!

90+4 . Анваржон Ҳожимирзаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳавфли кўриниш олди.

90. Учрашувнинг иккинчи бўлимига беш дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. Абдулазизхон Абдурашидов ўрнига Шоҳруҳ Ҳолматов  майдонга тушди

82. Асилбек Қаюмов, ҳисобни ошириши мумкин эди. Қандай қулай имконият юзага келгандияяяяяя. Эхххххх

Учрашув давом этади. Сўнгги дақиқаларда ҳақиқий кураш кечмоқда. "Нефтчи" жавоб голини уришга ҳаракат қилмоқда. 

81. Гооооооооллллл. Ва ниҳоят учрашувда ҳисоб очилмоқда. "Турон" футболчиси Асилбек Қаюмов рақиб ҳимоясидаги палапартишликдан фойдаланиб гол урмоқда1:0. 

77. Вақт ўтиб бормоқда. Лекин голдан ҳамон дарак йўқ, 0:0. 

"Турон"да ҳам ўзгариш. Ойбек Ахматов, Жавоҳир Соҳибов ўрнига Асилбек Қаюмов ва Умиджон Қодиров ўйинга қўшилди.

66. Ўзгариш. "Нефтчи" жамоасида Отабек Зокиров, Достонбек Тошматов ўрнига Анваржон Ҳожимирзаев ва Жамшидбек Тўрақулов тушди.

Мазкур учрашувдаги дуранг натижа "Нефтчи"га тўғридан тўғри Суперлига эшикларини очади. "Турон"ни эса фақат ғалаба қониқтиради. 

50. Ухххххх. "Турон"да гол уриш учун яна бир имконият. Жавоҳир Соҳибовдан ноаниқ зарба.

Шиддат юқори, ҳеч ким мағлуб бўлишни истаётгани йўқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45. Танаффус. Биринчи бўлим якунланди. 

43. "Турон" жарима тўпи ишлади. Лекин зарба ноаниқ. Учрашувда темп яна ошди.

41. Ўзгариш! "Нефтчи" таркибида Жавоҳир Расулов ўрнига Элдор Эргашев ўйинга қўшилди.

37. "Нефтчи"нинг ҳужумига аниқлик етишмади.

33.Учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаев "Турон" бош мураббийи Ислом Исмоиловни оғзаки огохлантирди. 

32. Майдон эгаларида ажойиб вазият юзага келди, якун самарасиз.

26. Жамоалар навбатма навбат ҳужумга уюштиришмоқда. 

22. Ваууууу. "Турон" яна бир ажойиб вазиятни кўкка совурди. Деярли бўш дарвозага гол ура олишмади. 

Майдонда шиддат ниҳоятда юқори. Темп бир дақиқага бўлсада сўнгани йўқ.

16. Жавоҳир Соҳибоооввв 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашди. Дарвозабон Шерзод Абдураимов қайтарди. Уххх, яйпанликлар ҳисобни очишга жуда жуда яқин келганди. Ўйин давом этади.

14. Майдонда даханаки жанг бошланиб кетди.  "Турон" футболчиси Билол Тошмирзаевга қизил карточка кўрсатилиши кутилган эди. Бироқ ҳакам Аслиддин Тоштемиров ва Шерзодбек Абдураимовга сариқ карточка кўрсатди.

13. Пенальтиииии. "Турон" фойдасига, жарима майдончасида Дониёр Исмоиловга қўполлик ишлатилди.

12. Қандаай вазият? Уххххх. "Турон" ҳисобни очиши мумкин эди. Абдулазизхон Абдурашидооовда жуда қулай вазият юзага келди

10. Сеееейввввв. Акмал Ортиқооооовввв. 

6. Огохлантириш. Жавоҳир Соҳибовга сариқ карточка кўрсатилди.

3. Меҳмонлар томонидан амалга оширилган жарима тўпини "Нефтчи" ҳимоячилари бартараф этди.

Умад Адхамзодага қарши "Турон" футболчиси қўполлик ишлатди.

1. Учрашувга старт берилди.

Ўзбекистон мадҳияси янграмоқда. Қизиқ, одатда мавсум якунида учрашувлар якунлангач мадҳия янграр эди.

Демааак бошладик! Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

Йил ўйини бошланиши арафасида. Бугунги учрашув футбол афсонаси Диего Армандо Марадона вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Иккинчи босқич доирасидаги "Турон" - "Нефтчи" баҳсида меҳмонлар зафар қучишган. Миржалол Неъматов ва Достонбек Тошматовнинг голларига мезбонлар жавоб бера олишмаган - 0:2.

14-тур доирасида кечган "Нефтчи" - "Турон" ўйини ҳам 1:1 ҳисоби билан тугаган. Бу сафар яйпанликлар вакили Суннат Эрматов ҳисобни очган, сўнгги дақиқаларда Санжар Зокиров ҳисобни тенглаштирганди.

7-тур доирасида ўтган "Турон" - "Нефтчи" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Меҳмонлар ҳужумчиси Достонбек Тошматовнинг голига мезбонлар сафида Асилбек Қаюмов жавоб берганди.

Бу мавсум ушбу клублар ҳозирга қадар ўзаро учта ўйин ўтказишди.

Учрашув бошланишига оз фурсат қолмоқда.

Ҳар икки жамоа аъзолари кийиниш хонасига йўл олишди. 


Жамоалар чигалёзди машғулотларни олиб боришмоқда. "Истиқлол" стадионига кўплаб мухлислар ташрифи давом этмоқда.

Бугун мағлуб жамоа бўлмайди. "Нефтчи"нинг элитага қайтишини минглаб мухлислар исташаётган бўлса, "Турон" эса ташкил этилганига кўп бўлмаганига қарамасдан шу босқичга қадар етиб келгани таҳсинга лойиқ. 

Қишнинг совуқ ҳароратида жамоалар қайноқ ўйин билан мухлисларга чинакам завқ бағишлашига ишонамиз. 

Икки жамоада ҳам бугун битта имконият ёки "Нефтчи" ёки "Турон" бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқади. Про лигада иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа эса Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа билан куч синашади. Олдинда бизни ҳақиқий финал кутмоқда. 

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари. Нафақат Про лиганинг балки мавсумнинг энг шиддатли ўйини, мавсумнинг ҳақиқий жанги "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан матнли трансляциямизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика