Latest news

20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  0 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  10 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  68 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0 19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  24 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  6 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  3 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  3 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  3

АПЛ. "Сити"да йирик ҳисобдаги ғалаба, Махрездан хет-трик News

АПЛ. "Сити"да йирик ҳисобдаги ғалаба, Махрездан хет-трик

Англия чемпионати 10-туридан ўрин олган “Этиҳад”даги баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Сити" – "Бёрнли" 5:0

22.00, «Этихад Стэдиум»

Гол: Махрез (6, 1:0), Махрез (22, 2:0), Менди (41, 3:0), Торрес (66, 4:0), Махрез (69, 5:0).

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Менди, Уокер, Рубен Диаш, Стоунз, Родри (Фернандиньо, 46), Гюндоган, Ферран Торрес (Фоден, 67), де Брюйне, Марез, Габриэл Жезус.

"Бёрнли" – Пикок-Фаррелл, Лоутон, Тэйлор, Тарковски, Ми, Бенсон, Вествуд, Макнил, Барнс, Вуд (Питерс, 68), Родригес.

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Сити"дан йирик ҳисобдаги ғалаба ва Махрездан хет-трик!

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. Фоден қанотдан тўпни марказга оширмоқчи эди. Тарковски хавфни бартараф этди.

83. Камбағални туяни устида ҳам ит қопади деганларидек, Жей Родригес яқин масофадан боши билан зарба бериб, гол ура олмади. Аниқроғи, у тўпга сакрай олмади.

80. Фоденнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

79. Эдерон аутнинг ёнида тўп олдида пайдо бўлиб, бир қанча қадам ташлади ва тўпни аутга чиқариб юбора олди.

77. Йўқ! Гол инобатга олинмади. Қайтамиз, 5:0. ВАР автоголдан қутқариб қолди.

76. ГООООООЛЛЛЛ!!! Жезуснинг зарбасидан кейин дарвозабон ўз дарвозасини ишғол қилмоқда. Вазият ВАР орқали кўриб чиқилмоқда. Эхтимолий оффсайд бўлиши мумкин.

73. Бенсоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

69. ГОООООООООООЛЛЛ!!! Махрез бугун хет-трик қайд этадиган бўлди!

66. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Жезуснинг пасидан кейин Торрес ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди ва ўрнига Фоден майдонга тушди.

62. ЗАРБАААААА!!! Вествуднинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордаги футболчига тегиб, дарвоза устунининг ёнидан ўтиб кетди. Гол бўлиши мумкин эди!!!

61. ЗАРБАААААААА!!! Жей Родригеснинг кучли зарбасини Эдерсон қайтарди. Қайтган тўпни тепишга чоғаланаётган Макнилни рақиблари йиқитди. Ажойиб нуқтадан жарима зарбаси!

59. "Сити" яна бир ажойиб ҳужум ташкил қилаётганди. Бироқ Ми тўпни Жезусдан олиб қўйди.

56. УХХХХ!! Фернандиньонинг қанотдан оширган тўпи Жезусга мўлжалланганди. Лоутон тўпни бурчакка чиқариб юборди.

53. МакНейл узоқ масофадан "Сити" дарвозасини нишонга олди. Тўп дарвозанинг устки қисмидан ўтиб кетди.

48. "Сити"дан ажойиб ҳужум! Жезуснинг пасидан кейин Махрез 18 метрлардан трибунани нишонга олди.

46. Иккинчи бўлим ўзгариш билан бошланди. Родри ўрнига Фернандиньо майдонга тушди.

Танаффус! "Сити"нинг катта устунлиги остида ўтган тайм якунланди.

45. Вествуд ҳужумдаги Вуд томон тўпни узатганди. Эдерсон тўпни ушлаб олди.

41. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! МЕНДИИИИИ!!! Ассистент вазифасини яна бир бор Де Брюйне бажармоқда. Кевиннинг пасини Менди тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди!

37. "Бернли" ниҳоят ҳужумга ўтганди. Бироқ Барнснинг боши билан йўллаган зарбаси Уокернинг елкасига тегди ва ҳужум бартараф этилди.

33. "Бернли"нинг пасларида браклар кўп. "Сити" эса "эконом режим"га ўтиб олди.

30. УХХХХ!! Пикок-Фаррелл хато қилишга сал қолди. Стерлинг уни таъқиб қилди. Посбоннинг тепган тўпи Раҳимнинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

26. ГОЛ! ЙЎҚ!! Жезус боши билан берган зарбаси орқали гол урганди. Бироқ гол нима учун инобатга олинмаганини тушунмадик. 

25. УХХХХХХ!!! Пикокнинг олдинга чиқиб кетганини кўрган Де Брюйне узоқ масофадан тўпни дарвозага тушириб қўймоқчи бўлди. Посбон жойига қайтиб тўпни қайтарди.

22. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Уокернинг аутган оширган тўпидан кейин Махрез рақибларини истаганича алдаб, осонлик билан иккинчи голини урди!

19. Уокернинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди. Ҳимоячиларга ҳос зарба!

14. Гвардиола шогирдлари доимгидек тўпни ушлаб туриш билан овора.

10. "Сити"дан яна бир ҳужум. Де Брюйненинг пасидан кейин Махрезнинг боши билан берган зарбаси ўхшамади.

6. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! "Сити"дан ўзининг услубидаги гол! Де Брюйненинг пасидан кейин Махрез бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди!

3. "Сити" жарима зарбасига эга бўлди. Махрезнинг ҳаволатиб оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар Диего Марадона хотирасига бир дақиқа давомида қарсак чалиб туришди. Жуда яхши кўраман инглизларнинг урф-одатини.

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ҳурматли футбол мухлислари! "Этихад"даги ўйинга эътиборингизни тортамиз. Бугун ушбу ўйингоҳда "Сити" "Бёрнли"га қарши ўйнайди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика