Latest news

11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  11 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6

Эксклюзив. Вадим Абрамов - Остон Ўрунов, Сардор Рашидов ва Эрон билан ўйин ҳақида News

Эксклюзив. Вадим Абрамов - Остон Ўрунов, Сардор Рашидов ва Эрон билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Эрон билан эртанги ўртоқлик учрашувидан олдин championat.asia сайтига интервью берди.

"Яхши рақиб, яхши ўйин кутяпмиз. Кўп футболчиларимизни анчадан буён ўйинда кўрганимиз йўқ, улар айни пайтда қандай ҳолатда эканлигини кўрмоқчимиз. Бундай кучли рақиб билан баҳсда футболчиларни синовдан ўтказиб оламиз", - дейди Абрамов.

- Остон Ўрунов билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритсангиз...
- Ўрунов клубида кичик жароҳати билан ўйнаган экан. Биз таваккал қилмадик. Терма жамоада ўйнаса уни оғирлаштириб олиши мумкин. Агар Ўрунов жароҳатини оғирлаштириб олиб "Спартак"да ҳам ўйнамаса барча учун ёмон бўларди.

- Кримецга нима бўлди?
- У машғулотда мушакларини тортиб олди. Шифокор микрожароҳат деб айтди. Қатардаги майдонлар қаттиқроқ, бу ердаги майдон эса юмшоқроқ. Шу боис машғулот вақтида тезлик олганда кичик жароҳат олди. У ўйнай оларди, аммо таваккал қилмадик.

- Сардор Рашидов нима учун йиғинга чақирилмагани қизиқтирмоқда...

- Биласизми, бизда унинг жойида ўйнайдиган кўплаб футболчилар бор. Яхшибоев, Бозоров, Турғунбоев... Бундан ташқари ушбу йиғиндан олдин Рашидов билан боғланганимизда ўзига янги клуб қидираётганини маълум қилди. Шу боис унга халал бермасликка қарор қилдик.

- Бу йиғинга ҳам янги дарвозабонни чақирдингиз. Раҳимжон Давронов илк бор чақирилди...

- Тўғри айтдингиз, ҳар йиғинда янги посбонни чақираяпмиз ва улар билан танишяпмиз. Машғулотлар вақтида дарвозабонларнинг имкониятларини кўриб чиқяпмиз. Бўлажак посбонларнинг имкониятларига баҳо беряпмиз, - дейди Абрамов championat.asia сайтига.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика