Latest news

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   17 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

Ла Лига. "Реал Мадрид" қаторасига учинчи ғалабани қўлга киритди ва биринчи ўринга кўтарилди News

Ла Лига. "Реал Мадрид" қаторасига учинчи ғалабани қўлга киритди ва биринчи ўринга кўтарилди

Испания чемпионатининг 5-тури доирасидаги "Леванте" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди.

Леванте – Реал Мадрид 0:2
4 октябрь, "Эстадио де ла Серамика" стадиони
Голлар: 0:1 – 16 Винисиус Жуниор, 0:2 – 90 Бензема.

"Леванте" – Фернандес, Мирамон, Везу, Клерк, Постиго, Мальса (Радоя, 73), Барди, Кампанья, Вукчевич (Де Фрутос, 55), Рохер Марти (Мелеро, 55), Моралес (Дани Гомес, 68).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Рамос, Варан, Каземиро, Вальверде (Эдегор, 89), Винисиус Жуниор (Васкес, 69), Модрич (Иско, 89), Асенсио (Родриго, 69), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (4), Барди (72), Мирамон (90).


ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Levante

LaLiga . Round 5

04/10/2020, 20:00

2
:
0
Finished

Real Madrid

Vinicius Junior - 16', Karim Benzema - 90'

Stadium: Estadio de la Ceramica, 0 spectators

Referee: Jose Munuera

45'
90'
55'  Nikola Vukcevic (Jorge de Frutos)
55'  Roger Marti (Gonzalo Melero)
68'  Jose Luis Morales (Daniel Gomez)
72'  Enis Bardhi
73'  Mickael Malsa (Nemanja Radoja)
90'  Jorge Miramon
4'  Casemiro
16'  Vinicius Junior
69'  Vinicius Junior (Lucas Vazquez)
69'  Marco Asensio (Rodrygo)
89'  Federico Valverde (Martin Oedegaard)
89'  Luka Modric (Isco)
90'  Karim Benzema
90'  Rodrygo


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ

Шу тариқа, Зидан шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритди ва турнир жадвалида пешқадамга айланиб олдилар.

"Леванте" катта куч билан олдинга ўтиб кетгани сабабли ҳимояда катта бўшлиқ юзага келди, Родриго жамоадошини деярли майдон марказидан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, Бензема шошмади ва ортидан етиб олган ҳимоячини доғда қолдириб, кучли зарба берди - 0:2.

90+5-дақиқа. ГООООООЛ! Карим Бензема ўйинга нуқта қўйди. 

90+3-дақиқа. Хорхе Мирамон ("Леванте") Родригога нисбатан қўполлик учун сариқ карточка олди. 

90+2-дақиқа. "Реал" футболчилари индивиуал маҳорат эвазига тўпни сақлаб туриб, рақибни қоидани бузишга, шу йўл билан вақт ўтишига эришишмоқда. 

90+1-дақиқа. Майдон марказида Иско тўпни рақибдан олиб қўйди, кейин эса йиқитилди.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Ўзгариш! Иско ва Эдегор майдонга тушди. Модрич ва Вальверде учун эса бугунги ўйин якунланди.  

87-дақиқа. Йиқитилгач ҳакам жарима зарбаси бермаганидан жахли чиққан Родриго орқароққа қайтди ва тўпни олиб қўйди.  

84-дақиқа. "Реал Мадрид" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тўп ўйинга киритилгач, Менди кучли зарба бера олди, дарвозабон катта қийинчилик билан уни қайтариб юборди. 

81-дақиқа. Лукас Васкес ҳужумга ўтди ва тўпни жарима майдони ичига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар уни қайтаришга муваффақ бўлишди. 

79-дақиқа. Рамоснинг кичик хатосидан кейин Энис Барди яна марказроқдан кучли зарба йўллади, Тибо ўз ўрнида.  

76-дақиқа. Карлос Клерк яхши имкониятга эга бўлганди, лекин Тибо Куртуа яхши ҳаракат қилиб, рақибини қарши олди ва тўпни дарвозага йўллашга имкон қолдирмади. 

Мезбонлар таркибида ўзгариш: Микаэль Мальса ўрнини Неманья Радоя эгаллади.   

73-дақиқа. Энис Барди ҳозиргина майдонга тушган Лукас Васкесга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди. 

72-дақиқа. Ўйин давом эттирилди ва биринчи ҳужумдаёқ "Леванте" ҳисобни тенглаштириб қўйиши мумкин эди, лекин якуний зарбани берадиган футболчи топилмади. 

Вазият қахрамонлари ўзаро ҳам фикр алмашишди. Йўқ, гол инобатга олинмади. 

69-дақиқа. Ҳакам вазиятни такроран кўргунча, Родриго - Асенсиони, Васкес Винисиусни алиштирди. 

67-дақиқа. Асенсио жарима майдони чизиғининг ёнгинасида йиқитилди. Модричнинг узатмасидан кейин Серхио Рамос ГОЛ  урди, лекин... Ҳакамнинг ҳуштаги чалинди. 

64-дақиқа. "Федерико Вальверде ҳужумни қўллаб-қувватлаш мақсадида олдинга борганди, лекин тўп оширишда ноаниқликка йўл қўйди.  

62-дақиқа. Хосе Луис Моралес жарима майдонига кириб бориб зарба берди, бироз ноаниқ.

60-дақиқа. "Реал" ҳимоясида муаммолар вужудга келмоқда. Яна ўша Энис Барди узоқдан зарба берганди, тўп Каземирога тегиб йўналишини ўзгартирди ва Куртуа оёқлари билан тўпни қайтарди. 

58-дақиқа. Кейинги ҳужумни "Реал" уюштирди. Винисиус қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва Бензема билан девор услубида ўйнаб, франциялик жамоадошини зарба бериш учун қулай вазиятга чиқариб юбормоқчи эди, лекин Карим тўпга улгурмади.

57-дақиқа. Энис Барди кутилмаганда марказдан дарвозага яқинлашиб келди ва кучли зарба берди, Куртуа қийинчилик билан тўпни майдонга қайтарди. 

55-дақиқа. Яна Винни гол уриши мумкин эди. Бу сафар Бензема ассистент ролини қойиллатганди, аммо бразилиялик ўта қулай вазиятда оддий зарбани амалга ошира олмади. Унинг ортидан келаётган Лука Модрич, эплолмасакансан, тўпни менга қолдирмайсанми, урррвормайман-ми деди шекилли.  

52-дақиқа. Навбатдаги вазият! Винисиус Жуниор ўнгроқдан жарима майдонига кириб борди ва зарба берди, лекин унинг зарбасига ҳам бироз аниқлик етишмади. 

51-дақиқа. Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Бензема қулай вазиятга эга бўлди, аммо францияликнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб майдондан чиқиб кетди. 

"VAR" тизими ишга тушди, вазиятни такроран кўриб чиқишди, бироқ барчаси жойида эканлигини маълум бўлди. Ўйин давом этади. 

46-дақиқа. Иккинчи таймда илк хавфли ҳужумни меҳмонлар уюштиришди. Модрич катта тезликда жарима майдонига кириб кетаётганида йиқитилди, аммо ҳакамнинг ҳуштаги жим.  

Иккинчи бўлим бошланди. 

Бўлди, биринчи бўлимдаги охирги ҳужум ҳам "Мадрид" томонидан уюштирилди, ҳимоячилар тўпни майдондан чиқариб юборишди, лекин ҳакам бурчак тўпи тепишга вақт қолмаганини маълум қилиб, жамоаларни танаффусга чорлади. 

45-дақиқа. Гапларимизни мезбонлар "эшитишди" чоғи, ҳужумга ўтиб, бурчак тўпи ишлаб олишди. Бироқ ундан ҳеч қандай наф чиқара олишмади.  

Ўйин асосан марказда, "Леванте"нинг ярмида бўлмоқда.  

Бўлим охирига яқинлашиб бормоқда. "Леванте" ўйин аввалида бир-икки марта ҳужумга борганини инобатга олмасак, кейин Зидан шогирдлари ўйин тизгинини ўз қўлларида ушлаб туришибди. 

35-дақиқа. Винисиус нафақат ҳужум вақтида балки ҳимояланишда ҳам фаоллик кўрсатди, рақиб тезкор ҳужумга ўтиб кетишининг олдини олиб, тўпни майдондан чиқариб юборди. 

30-дақиқа. Кейинги бурак тўпидан кейин берилган зарба голга айланиши мумкин эди. Куртуа ҳам ожиз қолган бир паллада тўп тўсинга тегиб қайтди. 

Узатмадан сўнг Варан тўпни яна келган жойига жўнатди, яна бир бурчак тўпи. 

29-дақиқа. "Леванте" ҳужумга ўтди ва бурчак тўпи ишлаб олди.  

24-дақиқа. Юқори прессинг туфайли "Реал Мадрид" яна бир бор тўпни рақибдан олиб қўйди ва ўзи ҳужум уюштиришга уриниб кўрди. Бироқ Начонинг узатмасидан сўнг якуний зарбагача иш бормади.

22-дақиқа. Тезкор қарши ҳужумни Карим Бензема якунлаши мумкин эди, лекин Винисиуснинг узатмасига франциялик бироз етиб бориши қийин бўлди, натижада қулай нуқтадан ўтиб кетиб қолди. Акс ҳолда орадаги фарқ иккитага ошиши мумкин эди. 

20-дақиқа. Модрич жамоасининг 3-бурчак зарбасини амалга ошириб берди, лекин Рамос тўпга бироз ета олмай қолди. Иккинчи уринишдан кейин дарвозабон ўйинга қўшилди ва уни эгаллаб олди.  

16-дақиқа. ГОООООЛ! Винисиус ҳисобни очди! Бурчак зарбасидан кейин тўп жарима майдониниг узоқ бурчагида ёлғиз турган Винисиусга бориб тушди ва бразилиялик футболчи ажойиб зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.   

15-дақиқа. Бу сафар Винисиус ўнг қанотдан жарима майдонига киришга уриниб кўрмоқчи эди, ҳимоячи чаққонлик қилиб тўпни майдондан чиқариб юборди.

12-дақиқа. "Реал" пессинг уюштирди ва Каземиро тўпни олиб қўйганди, лекин бош ҳакам у қоидани бузди деб ҳисоблади. 

10-дақиқа. Навбатдаги ҳужум Лука Модричнинг тўп узатишдаги хатоси туфайли узилиб қолди. 

9-дақиқа. "Реал Мадрид" тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. 

7-дақиқа. Винисиус-Модрич-Асенсио комбинациясини испаниялик футболчи зарба/тўп узатиши билан якунламоқчи эди, лекин тўп аввал ҳимоячининг кейин Марконинг оёғига тегиб майдондан чиқиб кетди.  

6-дақиқа. Чап қанотдан уюштирилган ҳужумни Вальверде зарба билан якунлади, лекин ноаниқ.

5-дақиқа. Луис Моралес дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига сал қолди, лекин ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.  

4-дақиқа. Каземиро марказга яқин ҳудуддаги қўполлик учун сариқ карточка билан жазоланди. 

Лука Модрич узатмасидан кейин тўп ҳимояланаётганлар томонидан узоқлаштирилди. 

2-дақиқа. "Қироллик клуби"нинг дастлабки ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, лекин ҳимоячилар тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди. Уни меҳмонлар, Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари бошлаб беришди. 


ЯНГИЛАШ


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика