Latest news

14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  1 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  21 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  15 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  9 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  12 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  2 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  14

Coca Cola Суперлига. "Локомотив" сафарда "Бухоро"дан устун келди News

Coca Cola Суперлига. "Локомотив" сафарда "Бухоро"дан устун келди

Coca Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Локомотив" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Coca Cola Суперлигаси, 16-тур
“Бухоро” – “Локомотив” 1:3

Голлар: Садиллоев 59 - Абдуҳолиқов 15, Бикмаев 19, Амонов 27.
20 сентябрь 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар
: Акобир Шукуруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Комил Расулов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Бекзод Арипов

"Бухоро": 91. Зафар Сафаев, 4. Миржалол Жумаев, 8. Анвар Жўраев (28. Эргаш Исмоилов 26), 9. Жасур Ҳакимов (29. Шаҳзод Бешимов 81), 10. Азиз Ибрагимов (77. Изатилла Абдуллаев 72), 16. Жасур Ҳасанов (26.Аброр Хусинов 46), 17. Беҳруз Садиллоев, 19.Бекзод Саидов, 66. Илҳомжон Алижонов, 93. Максимилиан Фомин, 98. Солибек Каримов (21. Аббосбек Жумақулов 46).
Захира: 20. Сардор Қобулжонов, 5. Бобуржон Аманов, 11. Зоҳир Пиримов, 24. Нуржаҳон Музаффаров.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Жаҳонгир Абдумўминов ( 7.Кахи Махарадзе 56), 5.Славко Дамьянович ( 23.Абдул Азиз Юсупов 74), 10.Марат Бикмаев (25.Жавоҳир Алижонов 61), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Азизбек Амонов (52. Жалолиддин Жумабоев 46), 20. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Дилшоджон Комилов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов (4.Шаҳзод Шайманов 56).
Захира: 13. Рустам Нартаджиев, 18. Иброҳим Ғанихонов, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 22.Комрон Саидазимов.

Огоҳлантиришлар: Ҳакимов 33, Исмоилов 35, Муҳаммадиев 35.

Четлатиш: Муҳаммадиев 41.

Bukhara

Behruz Sadilloyev - 59'

Superliga. Round 16

20/09/2020, 17:00

3
:
1
Finished

Lokomotiv

Temurkhuja Abdukhalikov - 16', Marat Bikmayev - 19', Azizbek Amonov - 27'

45'
90'
26'  Анваржон Джураев (Ergash Ismailov)
33'  Jasur Hakimov
35'  Ergash Ismailov
46'  Solibek Karimov (Abbosbek Jumaqulov)
46'  Jasur Hasanov (Abror Khusinov)
59'  Behruz Sadilloyev
72'  Aziz Ibragimov (Izzat Abdullaev)
81'  Jasur Hakimov (Shakhzod Beshimov)
16'  Temurkhuja Abdukhalikov
19'  Marat Bikmayev
27'  Azizbek Amonov
35'  Shukhrat Mukhamadiev
41'  Shukhrat Mukhamadiev
46'  Azizbek Amonov (Jaloliddin Jumaboyev)
56'  Diyor Turapov (Shahzod Shaymanov)
56'  Jahongir Abdumo’minov (Kakhi Makharadze)
61'  Marat Bikmayev (Javokhir Alijonov)
74'  Slavko Damjanovic (Abdulaziz Yusupov)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди.

87. Абдулазиз Юсуповда яхши имконият юзага келди. Аммо унинг тепган тўпи рақиб дарвозасининг ташқи томонидан тўрга бориб тегди.

81. "Бухоро" сафида Ҳакимов ўрнига Бешимов ўйинни тугатиб қўяди.

75. Бухороликлар ўнг қанот орқали чиройли ҳужум ташкил этишганди. Аммо жамоанинг икки футбочиси яхши имкониятдан фойдалана олмади.

74. Демьянович ўрнига Юсупов ўйинни давом эттиради.

72. Ибрагимов ўрнига Абдуллаев майдонга тушди.

63. Ҳакимовнинг зарбасини Жавоҳир Илёсов бартараф этди.

61. "Локомотив" сафида Марат Бикмаев ўрнига Жавоҳир Алижонов майдонга тушди.


59. ГОООЛ! "Бухоро" футболчиси Беҳруз Садиллоев ўнг оёғидаги кучли зарбаси билан ҳисобни қисқартирмоқда. Унга тўпни Эргаш Исмоилов етказиб берганди 1:3!

56. "Локо" сафида Туропов ўрнига Шайманов, Абдумўминов ўрнига Махарадзе майдонга туширилди.

51. Марат Бикмаев жуда яхши имкониятдан фойдалана олмади.

50. Абдуҳолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

46. "Локомотив" сафида Азизбек Амонов ўрнига Жалолиддин Жумабоев майдонга туширилди. 

46. "Бухоро"да ўзгариш. Солибек Каримов ўрнига Аббос Жумақулов, Жасур Ҳасанов ўрнига Аброр Ҳусинов ўйинни давом эттиради. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берди.

42. Диёр Туропов қарши ҳужумдан сўнг ҳисобни янада йириклаштириши мумкин эди, аммо у вазиятдан фойдалана олмади.

41. Шуҳрат Муҳаммадиев Эргаш Исмоиловга нисбатан қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточкани ишлаб олди - қизил карточка!

40. Марат Бикмаевнинг чап оёқда берган зарбасини Сафаев бартараф этди.


35. Эргаш Исмоилов ва Шуҳрат Муҳаммадиев ўзаро келиша олмай қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

33. Жасур Ҳакимов рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

29. Азиз Ибрагимовнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ. 



27. ГОООЛ! Азизбек Амонов Абдуҳолиқовнинг етказиб берган тўпини бош билан рақиб дарвозасига киритди - 0:3!

26. "Бухоро" сафидаги Анвар Жўраев ўрнига Эргаш Исмоилов ўйинни давом эттиради. 

23. Абдуҳолиқовда ҳисобни йириклаштириш учун яхши имконият юзага келганди. Аммо ушбу вазиятда у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. 

22. "Темирйўлчилар" голлардан кейин ҳам олдинга боришда давом этишмоқда.




19. ГОООЛ! Марат Бикмаев жарима зарбасидан ҳисобни 2:0га етказмоқда!



15. ГОООЛ! Темурхўжа Абдуҳолиқов рақиб дарвозабони ҳамда ҳимоячилари қуршовида ўзини эркин тутди ва чап оёқ зарбаси билан ҳисобни очди - 0:1!

13. Марат Бикмаев "оффсайд"да.

12. Диёр Туроповнинг бурчакдан етказиб берган тўпидан сўнг "Локо"нинг ҳужуми якунланди.

6. "Локомотив" футболчилари олдинга ўтишмоқда.

2. Абдуҳолиқов илк дақиқаларда ташкил этилган ҳужумдан сўнг ўйиндан ташқари ҳолатда.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар бир дақиқа сукут сақлашмоқда.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Суперлига 16-тури доирасида "Бухоро" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

- Учрашув соат 17:00да бошланади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика