Latest news

19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 19:15"Ризеспор" — "Анқарагучу". Алиқулов асосий таркибда  0 18:58"Сабаҳ" — "Сумқайит". Озарбайжондаги "ўзбек дербиси" учун таркиблар маълум  2 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  3 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  20 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  5 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  5 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда мухлислар қаршисида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади News

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда мухлислар қаршисида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


НАВБАҲОР — ПАХТАКОР 1:1 
1 сентябрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадион.
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Игорь Сергеев 12, - 0:1 (Драган Черан). Азизбек Турғунбоев 73, - 1:1.

"Навбаҳор: 1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёс Комилов, 9.Иван Соловьёв (53.Акрам Баҳритдинов, 83), 10.Азиз Турғунбоев, 18.Сардар Теляков, 20.Даврон Ҳошимов, 22.Игорь Голбан, 33.Тоҳиржон Шамситдинов (28.Хуршидбек Мухторов, 46), 70.Аббос Ғуломов (11.Ислом Исоқжонов, 46), 72.Павел Голишев (88.Руслан Болов, 69), 95.Забиҳилло Ўринбоев (27.Ислом Рашидхонов, 83).
Захира: 13.Исломжон Абдуллахонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Комилжон Тожиддинов, 77.Ҳусайин Эргашбоев.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийок, 80), 15.Егор Кримец, 17. Достонбек Ҳамдамов, 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 44.Азизхон Исақов, 4.Акром Комилов, 6.Алишер Салимов, 7.Садриддин Абдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак, 99.Жавоҳир Сидиқов.

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 52, Игорь Голбан 54, Достонбек Ҳамдамов 57, Одилжон Ҳамробеков 80,


Navbahor

Azizbek Turgunbaev - 73'

Superliga. Round 14

01/09/2020, 19:00

1
:
1
Finished

Pakhtakor

Igor Sergeev - 12'

45'
90'
46'  Abbos Gulomov (Islombek Isoqjonov)
46'  Tokhirjon Shamsitdinov (Hurshidbek Mukhtarov)
54'  Igor Golban
69'  Pavel Golishev (Ruslan Bolov)
73'  Azizbek Turgunbaev
83'  Zabikhillo Urinbaev (Akram Bakhriddinov)
83'  Ivan Solovyov (Islom Rashidkhanov)
12'  Igor Sergeev
12'  Dragan Ceran
52'  Анзур Исмоилов
57'  Dostonbek Hamdamov
74'  Dostonbek Hamdamov (Javokhir Sidiqov)
80'  Igor Sergeev (Eren Derdiyok)
81'  Odiljon Hamrobekov


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:1

90+3. Хавфли вазият! Ислом Рашидхонов зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

86. Ўйинни кузатиш учун стадионга 100га яқин томошабин келганини қуйидаги видеода кўриш мумкин. 



83. Ўзгариш. "Навбаҳор". Соловьёв ўрнига Баҳриддинов, Ўринбоев ўрнига Рашидхонов туширилди

81. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Одилжон Ҳамробеков

80. Ўзгариш. "Пахтакор". Сергеев ўрнига Дердийок тушди

73. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Азизбек Турғунбоев 1:1. Исоқжоновнинг дарвозага йўлланган кучли зарбасидан кейин тўпни Элдорбек Суюнов қайтарди, қайтган тўпни Турғунбоев дарвозага йўллади. 




69. Ўзгариш. "Навбаҳор". Голишев ўрнига Болов тушди 

67. Азизбек Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

62. Иван Соловьёвнинг чап қанотдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

59. ЗАРБААА! "Пахтакор"нинг тезкор қарши ҳужумидан кейин Черан зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! 

58. Хавфли вазият!!! Мезбонлар жарима тўпини амалга оширишди, Алижонов ва Кримецга теккан тўп майдонни тарк этди



57.  Огоҳлантириш. "Пахтакор". Достонбек Ҳамдамов

54. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Игорь Голбан

52. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Анзур Исмоилов

51. Сардор Собирхўжаевнинг узоқдан дарвозага йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди

Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Ғуломов ўрнига Исоқжонов, Шамситдинов ўрнига Мухторов тушди


45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. "Навбаҳор"нинг ҳужуми, ўнг қанотдан Аббос Ғуломов тўпни жарима майдонига узатишга уринди, тўп ўзига тегиб майдонни тарк этди

43. ЗАРБАААААААААА! Жалолиддин Машарипов жарима тўпини амалга оширди, Ўткир Юсупов тўпни қайтарди! 



37. "Пахтакор"нинг ҳужуми, ўнг қанотдан Алижонов тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

31. ЗАРБА! Ҳамробеков узатган тўпни Черан дарвозага йўллади, кучсиз зарбадан кейин тўпни Юсупов ушлаб олди!

27. ЗАРБА! Достонбек Ҳамдамовнинг зарбаси ноаниқ кетди

24. Бош ҳакам иккала жамоа аъзоларига сув ичиб олишларига имконият яратиб берди

20. ЗАРБААААА! Машарипов узатган тўпни Сергеев дарвозага йўллади, Голбан тўпни қайтарди!

19. Игорь Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди 



17. Хавфли вазият! Чап қанотдан оширилган тўпни Сардор Собирхўжаев қайтариб юборди. Бурчак тўпи мезбонларда

12. ГОООООООООООООООООЛ! Игорь Сергеев 0:1. Бурчакдан узатилган тўпни Черан акробатик тарзда дарвозага йўллашга уринди, унинг ўхшамаган зарбасидан кейин тўп Сергеевга борди, Игорь яқин бурчакка аниқ зарба бериб ҳисобни очди - 0:1. 


11. Хавфли вазият! Чап қанотдан узатилган тўпни Драган Черан дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи

9. "Навбаҳор"нинг ҳужуми, чап қанотдан Азизбек Турғунбоев тўпни жарима майдонига узатди, Суюнов ўз ўрнида

7. Хавфли вазият! Павел Голишев чап қанотдан жарима майдонига кириб тўпни шерикларига узатишга уринди, Кримец тўпни ўйлаб ўтирмай майдон ташқарисига чиқариб юборди

6. "Пахтакор"да жарима тўпи. Машарипов узатган тўп анча ноаниқ кетди ва тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

2. ЗАРБАААААААААААА! Меҳмонларнинг илк ҳужуми, Игорь Сергеев тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 



1. Учрашув бошланди!


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика