Latest news

22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  6 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  6 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  5 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  16 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  7 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  11 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  6 18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  3 17:39"Нима дейишни ҳам билмайман" — Рубен Диаш  27 17:19Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда йиғин ўтказмоқда  1 16:56Аканжи жиддий жароҳат олгани маълум бўлди  16 16:39Муҳаммадали Ўринбоев: "Яман жуда яхши ўйин кўрсатди, лекин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди"  26

Бахтиёр Ашурматов: "Ўйиндан олдин Андрей Канчельскис менга қўнғироқ қилди" News

Бахтиёр Ашурматов: "Ўйиндан олдин Андрей Канчельскис менга қўнғироқ қилди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




"Навбаҳор" ўзим ишлаган собиқ жамоам ҳисобланади. Гапни очиғи Ўзбекистондаги энг ҳурмат қилган жамоам бўлади. Мухлислари ҳам ажойиб. Клуб қийин пайтда ҳам юқори ўринлар сари курашаётган бўлсада қўллаб-қувватламоқда. Ҳар бир мағлубиятини ўзиникдек қабул қилади, ғалаба қозонса байрамдек нишонлайди. "Навбаҳор" мухлислари ҳафа бўлишмасин, бугун иккита бир-бирига муносиб жамоа тўп тепди. Тўғри ҳозир "Навбаҳор" олтинга тенг очколарни йўқотди. Лекин, АГМК ва биз билан ўйинларда улар жанговар ўйин намойиш этишди. Мен ўйлайманки, кейинги ўйинларда йўқотилган очколарни ўрнини тўлдириб мухлисларни хурсанд қилишади. Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, "Навбаҳор" бунга қадар иккинчи рақам остида ҳаракат қилиб келаётган эди. Қарши ҳужумларни ўтказиб юбормаслик мақсадида биз ҳам учрашув бошидан очиқ футбол таклиф қилмадик. Рақибни иккинчи зонада кутиб олишга ҳаракат қилдик. Шоҳназар Норбеков ёрдамида ҳужумларни ташкил қилиш режамиз эди. Бу жуда ҳам принципиал аҳамиятга баҳс эди. Ғалаба билан барчани ғалаба билан табриклайман. Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев ва бошқа футбочилар тайёр бўлмасада жанговар футбол намойиш этишмоқда. Барчаларига раҳмат айтиб қоламан. Ўйлайманки бундай йигитлар билан фахрланаман, уларни ҳар бири терма жамоада тўп тепишга муносиб.

Тўлиқ ўнг қанот янгиланиши олдиндан ўйланган режа эди. Эътибор берган бўлсангиз аввалги ўйинларда ҳам иккита ўзгариш қилгандик. Мурод Ҳолмуҳаммедов кўп учрашувларни ўтказиб юборди, шу сабабли қийналмаслиги учун ҳимояда ҳам ёрдам бера оладиган Сардор Азимовни ёнига чиқардик. Тўғри Аваз Маматхўжаев, Муҳаммаданас Ҳасанов ёмон ўйин кўрсатишмаяпти. Сардор Азимовда рақибни алдаб ўтиш, стандарт вазиятлар ишлаш ҳусусияти бор. Мурод Ҳолмуҳаммедовни асосий таркибда тушурмоқчи эдик. Биринчи бўлимда рақиб жамоа тўла куч билан ҳаракат қилган пайтда охиригача ўйнолмаслигини билдик. Худо хоҳласа кейинги турларда у кучга тўлган ҳолатда жамоамизга ёрдам беради деб ўйлайман.

Гапни очиғи менга ҳам мураббий сифатида ўзимизни майдонда ўйнаган маъқулроқ эди. Лекин, вазиятдан келиб чиқиб иш тутилди. Уйимизда жамоамиз яхши ўйин намойиш этади. Охирги пайтларда сафарда кўнгилдагидек тўп тепмаётган эдик. Йигитларга марказлашган чемпионатдаги ҳар бир учрашувга охирги жангга чиққандек чиқишларини таъкидлагандик. Ҳозир "Навбаҳор"ни ҳолати яхши демаслигимиз мумкин. Бироқ, ҳар бир жамоа шундай муаммога йўлиқди. Кимдир касал бўлди, кимдир бошқа муаммолар билан курашди. Учрашувдан олдин Андрей Канчельскис ўйинни қолдириш борасида телефон қилди. Мен бунга розилик бергандим. Лекин, бошида келишиб олинган эди. 4-5та футболчи касалланса ҳам ўйинлар давом этиши ҳақида келишгандик. Албатта, тўртта ўйинда тўққиз очко жамғардик. Омаддан ҳам бири бу футболчиларимизни охиригача курашаётгани. Бизни жисмоний ҳолатимиз зўр эмас, йигитлар ўзларида қўшимча куч топа олаётганидир. Ўзларига бўлган ишонч анча ортди. Учинчи ёки тўртинчи ўринларга курашиш мумкинлигини исботлашди.

Мавсум бошида раҳбарлар билан гаплашганимизда жамоа сўнги йилларда фақат лигада қолиш учун курашаётгани борасида фикр билдиришди. Асосий вазифа жамоани жарликдан олиб чиқиб кетиш ва ҳотиржамликда чемпионатни ўтказган ҳолда юқори ўринларга курашиш вазифаси қўйилганди. Биринчи галда вазифамиз жамоани аутсайдерлар қаторидан олиб чиқиб кетиш ҳамда рақобатбардош жамоа тузиб босқичма-босқич шакллантириш мақсад эди. Вазифа ҳам ҳозирда жамғарган очколаримизга қараб ўзгариши мумкин.

"Навбаҳор" жамоасига кейинги турларда омад тилайман. Уларни мухлисларини, гуруҳларидаги фикрларини кузатиб бораман. Жуда ҳам ҳис-ҳаяжонга берилишади. Наманганлик мухлислар жамоалари юқори ўринларда юришига муносиб. Биз билан ўйиндан ташқари қолган учрашувларда "Навбаҳор" жамоасига мухлислик қиламиз",-  дейди Ашурматов.



Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика