Latest news

13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  1 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  1 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  5 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  5 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да ўйиннинг ўзи йўқ. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти" News

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да ўйиннинг ўзи йўқ. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйинни кўрдинглар, нима десам бўлади АГМК ва "Қўқон-1912" билан баҳсни кузатган бўлсанглар жамоамизда ўйинни ўзи йўқ. Тўп оширишларда беш олти маротаба тўпга тегиниш ҳам қилганимиз йўқ. Йигитларни ҳам тўғри тушунаман, касал бўлишди, жароҳатлар олишди, ҳар уч кунда ўйинда иштирок этишмоқда. Лекин, қанақадир виждон ҳам бўлиши керак. Қариндош-уруғлар, дўстлар телефон қилганида ҳадеб ютқаздик деяверишмайдику. Майдонда жонини бериб тўп тепиш керак, футболни бунақа ўйналмайди. Тўпни тўғри узатиб, ҳужумлар қилиб дегандек. Футболчиларни бир-бирига ҳурмати йўқ.  Шу ўзимизни футболчиларми? Уларни бир-бирига муносабати шундай бўлса ўйин ҳеч қачон чиқмайди. Машғулотларда барчасини тўғирласа бўлади. Биринчи галда футболчилар ўртасидаги муомалани ва ҳурматни тўғирлаш лозим. Жамоа аҳил бўлса барчаси ўхшайди.

Кеча машғулотларда 10 киши иштирок этди. Уларни беш нафари захира футболчилари. Айрим футболчиларимиз касал эди. Шифокорларимизга раҳмат, қисқа вақт ичида уларни даволашга ҳаракат қилишди. Машғулот ўтказмаган футболчи ҳеч қачон югура олмайди. Ўйинчиларни ҳам тўғри тушунаман, лекин тўп билан тузукроқ муомала қилиб, очилиб тўпларни узатиб ўйин қилса бўлади. Қандайдир куч ҳам йўқдек кўринди. АГМКни ўйинини кўринглар қандай ҳаракат қилишмоқда. Ҳар уч кунда ўйин борлиги сабаб етарлича машғулот ҳам ўтказа олмайсиз. Иккинчи давранинг биринчи ўйини бўлмиш "Пахтакор" билан учрашувдан кейин 10 кунга яқин танаффус бўлади. Шу вақтда нимадир қилса бўлади. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин пас беришмаяпти.

"Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик учун вақт кам. Фақат руҳий жиҳатдан кўрсатмалар беришимиз мумкин. Ҳар уч кунда ўйин бўлаётгани сабаб машғулот ҳам етарлича бўлмаяпти. 15 кунлик танаффусда тўп билан қандай ишлаш борасида кўрсатмалар беришимиз мумкин. Футболчила умуман тўп билан ишламаяпти. Айримлари терма жамоа аъзолари ҳисобланади. АГМК билан ўйинда ҳам нимадир ўхшади. Аммо, охирига келиб чарчаб қолишди",- дейди Нўъмон Ҳасанов.


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика