Latest news

15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  3 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  5 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  16 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  31 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  2 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  1 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  12 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  10 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  41

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, АГМК эса серияни давом эттирмоқда News

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, АГМК эса серияни давом эттирмоқда

Coca Cola Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 12-тур
АГМК — НАВБАҲОР 1:1

Голлар: Турғунбоев 21, Жокич 90+2.

25 август 2020 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00 ("Спорт ТВ" LIVE)
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Санжар Назаров
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 3.Сардор Раҳмонов (21.Мате Ватсадзе 72), 44.Бобур Йўлдошев, 11.Мурод Тошматов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (5.Дилшод Жўраев 46), 17.Санжар Турсунов - 77.Арслонмират Аманов (18.Баҳром Абдураҳимов 46), 10.Шаҳзод Нурматов, 7.Элгужа Григалашвили (8.Ҳожимат Эркинов 72).
Захира: 12.Роман Абдулов, 2.Акмал Шораҳмедов, 9.Зафар Полвонов, 30.Жасур Умаров, 31.Сайдулло Раҳматов.

"Навбаҳор:
1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёс Комилов, 7.Азим Аҳмедов, 10.Азиз Турғунбоев, 18.Сардар Теляков (77.Ҳусайн Эргашбоев 60, 50.Шерзод Ғуломжонов 83), 22.Игорь Голбан, 25.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев (9.Иван Соловьёв 53), 28.Хуршид Мухторов, 33.Тоҳиржон Шамсуддинов, 72.Павел Голишев, 88.Руслан Болов.
Захира: 13.Ислом Абдуллахонов, 17.Абдулҳай Исмоилов, 21.Комилжон Тожиддинов, 38.Достон Абдулхаев, 53.Акрам Баҳритдинов, 58.Илҳом Алибоев,


OKMK

Йован Жокич - 90'

Superliga. Round 12

25/08/2020, 19:00

1
:
1
Finished

Navbahor

Azizbek Turgunbaev - 21'

Referee: Temur To'htasinov

45'
90'
46'  Mirjamol Kasimov (Dilshod Juraev)
46'  Arslanmirat Amanov (Bahrom Abdurahimov)
68'  Йован Жокич
72'  Элгужа Григалашвили (Khojimat Erkinov)
72'  Sardor Rakhmanov (Mate Vatsadze)
90'  Йован Жокич
21'  Azizbek Turgunbaev
53'  Shokhrukh Mahmudkhojiyev (Ivan Solovyov)
60'  Sardor Telyakov (Husayin Ergashboyev)
83'  Husayin Ergashboyev (Sherzod Gulomjonov)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. ГООЛ! Жокич ҳисобни тенглаштирмоқда! АГМК футболчисининг берган зарбаси ҳам рикошет бўлди ва Юсупов дарвозасидан жой олди - 1:1!

90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. АГМК футболчилари жудаям гол киритишни исташмоқда ва оқибатда бир-бирларига ҳалал бериб қолишмоқда. 

86. АГМК кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда. Лекин дарвозабон Ўткир Юсупов бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда!

83. Яқинда майдонга тушган Эргашбоев ўрнига Ғуломжонов ўйинни давом эттиради.  

80. Зарбааа! Нурматов ажойиб имкониятдан фойдалана олмади!!!

79. Турғунбоевнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 

78. Тошматов рақиб дарвозаси томон рейд амалга оширганди. Аммо унинг берган зарбаси ноаниқ бўлди. 

72. АГМК сафида иккита ўзгариш. Григалашвили ва Раҳмонов майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Ватцадзе ва Эркинов майдонга тушди. 

69. Зарбаааа! "Навбаҳор" футболчисининг берган жуда кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

68. Раҳмонов Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Лекин бу вазиятда Жокич ҳакамга эътироз билдирди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

63. Яна бир ҳужуммм! АГМК футболчилари ҳужумни кучайтиришди. Дилшод Жўраевнинг зарбасини Тоҳир Шамсиддинов қайтарди. Ҳимоячи ушбу вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди!

60. Хавфли вазиятттт!!! АГМКда ажойиб имконият юзага келганди. Аммо олмалиқликлардан ушбу вазиятда омад юз ўгирди.

60. Сардор Теляков ўрнига Ҳусайн Эргашбоев майдонга тушди. 

56. "Навбаҳор" футболчилари тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Бироқ ҳужум самарасиз якунланди. 

53. "Навбаҳор" сафида Маҳмудхожиев ўрнига Соловёв ўйинни давом эттиради. 

46. АГМКнинг ҳужуми Тошматовнинг ўйиндан ташқари ҳолати билан якунланди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

АГМКда иккита ўзгариш: Қосимов ўрнига Жўраев, Аманов ўрнига Абдураҳимов майдонга тушди. 

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берди. 

44. Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

42. Голишевдан кучли зарба.  

38. Хавфли вазияттт! Қосимовнинг бурчакдан берган зарбаси рақиб дарвозаси устунига тегди. 

34. Шаҳзод Нурматов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

33. АГМК ўнг қанот орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда. 

27. Наманганликларнинг яна бир ҳужуми. Лекин бу сафар Султонов тўпга олдинроқ югуриб чиқди ва ҳужумни бартараф этди. 

24. Азим Аҳмедовнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ. 

21. ГООЛ! Азиз Турғунбоевнинг узоқдан берган зарбаси рикошет орқали АГМК дарвозасига йўл олмоқда. Ушбу вазиятда Султонов олдинга чиқиб кетгани панд берди - 0:1!

15. Айнан 15-дақиқага келиб АГМК футболчилари томонидан рақиб дарвозасига зарба берилди. Аммо ноаниқ. Зарба муаллифи Мурод Тошматов эди.

9. Бугун "Навбаҳор" футболчилари анча фаол. Жамоа бир неча кетма-кет ҳужумлар ташкил этмоқда.



5. Хавфли вазиятттт! Болов жаримадан етказиб берилган тўпга боши билан зарба берганди. Аммо, у Султонов қўриқлаётган дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

1. Дастлабки ҳужум "Навбаҳор" томонидан уюштирилди. Олмалиқликлар дарҳол ушбу ҳужумни бартараф этишди. 

-УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун Суперлига 12-тури доирасида "Локомотив" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйин гувоҳига айланамиз. 


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика