Latest news

14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  3 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  3 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4

Бахтиёр Ашурматов: “Дерби” ўз номига яраша жанговар руҳда ўтди" News

Бахтиёр Ашурматов: “Дерби” ўз номига яраша жанговар руҳда ўтди"

Coca Cola суперлигаси 12-тур доирасидаги "Қўқон-1912" - "Андижон" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Бугун “Андижон” жамоасида бутунлай кутилмаган ўйин, кутилмаган тактик ўзгариш ва бошқача шижоатни кўрдим. Биз учун энг оғир учрашувлардан бири бўлди. “Дерби” ўз номига яраша жанговар руҳда ўтди. Лекин бу баҳс мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди дея оламан. Ўйлаган тактик услубларимиз ҳам ўхшамади. Ғалаба қозонган бўлсак-да, мураббий сифатида ўйинимиздан кўнглим тўлмади. “Андижон” бугун камида дурангга лойиқ ўйин курсатди. 

Ҳозир пандемия, чарчоқ борлиги ҳамма учун таниш гаплар. Айни дамда барча бир хил ҳолатда деб уйлайман. Жамоаларда 45 нафар футболчи рўйхатга олингани боис қайсидир футболчи муаммога дуч келса, ўйинни қолдирмасликка келишгандик, яъни баҳслар давом эттирилишидан олдин мураббийлар бу масалада ўзаро келишиб олган эдик.

Бу нарсаларни баҳона қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Очиғини айтаман, бугун ўйининимиз бутунлай қовушмади. Шу сабабли бугунги ғалабани омадимиз келгани билан изоҳлаган бўлардим. Йигитлар ҳам охиригача курашишди. Рақибимиз ҳам жанговар ўйин кўрсатди. 

Бугунги ўйин учун ҳар икки жамоа аъзоларига миннатдорчилик билдираман. Яна шу нарсани қўшимча қилишим мумкинки, пандемия сабаб бирор жамоа муаммога дуч келса, ПФЛнинг ҳар қандай қарорига рози бўламиз. Биз рақибларнинг заифлашувидан манфаатдор эмасмиз. Уч кундан кейин яна бир “дерби”да майдонга тушамиз. “Навбаҳор”га қарши бўладиган беллашув ҳам осон бўлмайди" - дейди Ашурматов. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика