Latest news

08:28ЕЧЛ. Ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  0 07:45Суперлига. Бугун воҳа жамоалари водий грандларига қарши баҳс олиб боради  7 02:00Европа лигаси. 4 ўйиннинг 3тасида дуранг қайд этилди, барчаси жавоб ўйинларига қолди  6 01:40"Барселона" бу борада етакчи  9 01:11Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" қийин ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади  0 00:57Крис Саттон: "Аморимнинг айби йўқ"  3 00:26U-17 Осиё Кубоги. C гуруҳидаги учрашувлар ҳам якунланди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Челси"дан осон ғалаба  7 23:20Роналдуга янги шартнома таклиф қилинди  2 22:59"Реал", "Аякс" каби жамоаларнинг собиқ бош мураббийи вафот этди  1 22:35U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди(ми)?  14 21:59"Барселона" Флик билан шартномани узайтирмоқчи  1 21:35Эрон. "Истиқлол" ўз майдонида "Фулад"га мағлуб бўлди  2 20:50"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси А Серияга қайтиши мумкин  1 20:24"Барселона" собиқ устози: "Бундай ҳолатлардан фақатгина "Реал" чиқиб кета олади"  19

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар ортиқча муҳокама қилинмайди" News

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар ортиқча муҳокама қилинмайди"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? Бугун яна Навоий халқи учун қувончли кун бўлди. Ғалаба билан барчани табриклайман. Ўйинни бизнинг жамоа назорат қилди, вазиятлар яратди. Футболчилар кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Жамоа аста-секин мослашиб бормоқда, ёшлар ҳам ўйиндан-ўйинга тажриба орттириб боришмоқда. Ғолиблар ортиқча муҳокама қилинмайди дейишадику", - дея гап бошлади Ҳамид Актамов.

- "Қизилқум" трансферлар ойнаси вақтида фаол бўлди. Кучли ва тажрибали футболчилар олиб келинди. Бу ўйинга ҳам таъсирини кўрсатди. Қайси омилларга кўра жамоада бу қадар жиддий ўзгаришларга қўл урилди? Ҳомийлар томонидан қўшимча маблағ келдими?

- Йўқ, бу гап ҳомийларда эмас. Ўтган сафар ҳам бу саволларга кўп бор жавоб берганман, келинг шунга жавоб бермай қўя қолай. Жамоани кучайтириш, ҳар бир ўйинда ютиш учун шунақа ўзгаришларга қўл урдик. Ҳомийимиз ўша ўша, ортиқча бошқа ҳомийлардан маблағ келгани йўқ.

- Жамоа кетма-кет икки маротаба ғалаба қозонди. Потенциал жиҳатдан жамоангиз кучли саккизликка кира оладими?
- Ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Очколарни мавсум якунида санаймиз, олдинда ўйинлар кўп. Мавсумни юқорироқда якунлашга ҳаракат қиламиз.

- Кейинги турларда таркибда ротатциялар кўрамизми? Кўряпмиз, аксарият жамоалар бир ҳил таркиб билан ҳаракат қилмоқда. Бунинг натижасида футболчилар чарчаб қолмоқда. Ротацияларни амалга оширган жамоалар ютиб кетмоқда. Сизда бу борада ҳолат қандай?
- Бизда футболчиларнинг ҳолати яхши. Вақтига қараб ротациялар қиламиз. Мана бугун ҳам ёшларни майдонга туширдик. Шу орқали уларни ҳам тайёрлаб борамиз. Футболчиларни жисмоний ҳолати қониқарли. Алишер Саноевнинг жароҳати оғирроқ, шу боис алмаштирдик.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика