Latest news

09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  0 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  1 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  6 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  9 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  28

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" Муртозаев учун 2 миллиард сўм сўради" News

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" Муртозаев учун 2 миллиард сўм сўради"

Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




"Пахтакор" биздан кучли эканини ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам кўрсатди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Жамоавий ўйин ҳам, индивидуал ҳаракатлар ҳам юқори. Буни амалда ҳам кўрсата олишди. Иккинчи голдан кейин биз навбатдаги ўйинни ўйлаб ўзгаришларни амалга оширдик.

Ҳозир ўйинлар ораси қисқа, "Пахтакор"га қарши ўйинда кўп куч йўқотишни истамагандик. Ўзгаришлар қилинганидан кейин ўйинимиз мазмуни йўқолди. Олдинлари "Пахтакор"га қарши баҳсда боримизни берардик ва кейинги ўйинни ўйламасдик. Аммо ҳозир вазият бошқача. Уч кун олдин ўйнайдик, яна уч кундан кейин "Бунёдкор"га қарши ўйнаймиз.

Абдураимовни қайтариш режамизда йўқ эди, Муртозаев борасида "Машъал"га таклиф билан чиқдик. Аммо Муборак клуби унинг трансферини сотиб олиш учун биздан 2 миллиард сўм сўрашди. Ҳумоюнни БАА клубидан ҳам таклиф борлигини айтишганди. Ҳозирги вазиятда бу суммани тўлай олмаймиз ва таркибимизда бор футболчиларга таянамиз", - дейди Бердиев.


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика