Latest news

09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  2 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  19 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  141 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7

Дилявер Ваниев: "Ғалаба қозонмаганимиз жуда алам қилди" News

Дилявер Ваниев: "Ғалаба қозонмаганимиз жуда алам қилди"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Андижон" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда иштирок этган "Машъал" жамоаси катта мураббийи Дилявер Ваниев қуйидаги фикрларни билдирди.

- Ўйин ҳақида гапиришдан олдин бизга стадион берган "Пахтакор" ва марказлашган чемпионатнинг кейинги ўйинлари бўлиб ўтадиган бошқа стадионлар раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. ПФЛ хавфсизлик юзасидан ўйинларни шу ерда ўтказишни лозим топди. Бу қарорни ҳурмат қиламиз. Энди ўйинга келадиган бўлсам, уч очко қўлга кирита олмаганимиз жуда алам қилди. Ташаббус биз томонда бўла туриб юта олмаслик аламли. Мен Виктор Балютовичнинг ўйин услубини яхши биламан ва шунга монанд ҳозирлик кўргандик. "Андижон" асосан стантдарт вазиятлардан фойдаланишга қарор қилди, биз эса учта қулай имкониятни йўққа чиқардик. Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз.

- Ҳужумни якунлашда охирги аниқ пас етишмаяпти. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Нафақат ўйин охирида, балки учрашувнинг бошқа қисмларида ҳам шундай ҳолат кўзга ташланди. Яқинда ижарадаги икки футболчимиз қайтди. Мен уларга вақт камлик қилди демоқчи эмасман. Фақат вазиятдан фойдаланиш футболчининг ўзида бўлиши керак. Катта болаларга голни қандай уришни ўргатмайсиз-ку. Ҳеч қайси мураббий буни ўргата олмайди. Нима қилиб бўлса ҳам бу муаммони ечишимиз керак. Вазиятлар борлигидан хурсандман, лекин гол бўлмади, шундан хафаман.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика