Latest news

08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  0 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  7 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  85 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1

Ҳамиджон Актамов: "Қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман" News

Ҳамиджон Актамов: "Қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман"

Бугун бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда иштирок этган "Қизилқум" бош менежери Ҳамиджон Актамов қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Авваламбор Ассалому Алайкум! Қўлга киритилган қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Жуда оғир ўйин бўлишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ниҳоят узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди ва ўйлайманки, бу билан тўхтаб қолмаймиз. Мухлислар олдида қарздорлигимиз кўп, навбатдаги баҳсларда ҳам уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


- Таркибга 6 нафар янги футболчи қўшиб олинди ва уларнинг барчаси асосий таркибда ўйнади. Бу футболчилар ҳаракати сизни қониқтирдими? 

- Аввало шуни айтишим керак, коронавирус бизнинг футболчиларни ҳам четлаб ўтмади ва кўп футболчиларимиз бундан соғайиб ҳам бўлишди. Баъзилар энди-энди ўзига келяпти. Янги футболчилар астойдил ҳаракат қилишди. Кейинги ўйинларда ҳам янада фаоллик кутиб қоламиз. 


- Амалга оширилган трансферлардан кўнглингиз тўқми? 

- Тажрибали футболчиларни қўшиб олдик. Ҳаммаси жойида. Яна ўзгаришлар бўлади. Бу борада футболчилар билан музокаралар кетяпти. Агар ишимизга четдагилар аралашмаса янада яхши натижа кўрсата оламиз. Ким ҳақида гапираётганимни кўпчилик яхши билади. Агар футбол керак бўлса, ана футболи йўқ вилоятларга бориб футболни кўтарсин. Дарахт энди ҳосилга кирадиган пайтда тагидан кесиш яхши эмас. 2016 йил 6-ўринни олгандик, бу йил ҳам юқори мақсадлар қўйилган. Насиб қилса раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика