Latest news

11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  9 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  21 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1

Беларусь. "Шахтёр Солигорск" навбатдаги ғалабага эришди News

Беларусь. "Шахтёр Солигорск" навбатдаги ғалабага эришди

Беларусь чемпионатининг 20-тури доирасидаги "Слуцк" - "Шахтёр Солигорск" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Слуцк – Шахтер 0:2

"Городской стадион"

Голлар: 0:1 – 25, пенальти Архипов, 0:2 – 62 Антич.

Слуцк – Панкратов, Кривулькин, Анюкевич, Чеботаев, Такулов, Бураев, Тетеренко, Салу, Семенов, Апанасович, Зуевич (Велько, 71).

Шахтер – Гутор, Сачивко, Антич, Хадаркевич, Селява, Иванович, Подстрелов (Бодул, 59), Вукманич (Бурко, 46), Сзоке, Яхшибоев, Архипов (Баланович, 29).

Огоҳлантириш: Кривулькин (24), Вукманич (27), Такулов (60), Салу (61), Сердюк (64), Сзоке (76).




ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Чиройли ўйин бўлди. "Шахтёр" ғалабалари билан чемпионлик ва ЕЧЛ сари яқинлашмоқда. Гол урмаган Яхшибоевнинг ўйинини юқори баҳога баҳоласак бўлади. Барчага раҳмат. Биз билан қолинг.

90+1. Чиботаевнинг зарбасини Гутор ушлаб олди.

3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Балановичнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Яхшибоев варианти ҳам бор эди.

89. ЗАРБААААА!!! Античнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

87. Икки томон ҳам ўйинни якунлаш учун ўйнашмоқда. Вақт ўтгани сайин мезбон жамоа таслим бўлмоқда.

83. "Шахтёр" жуда сокин, хотиржам ўйнамоқда. "Слуцк" эса рақибдан ҳар томонлама қолишмоқда.

81. Иванович икки-уч рақибини алдаб юрди ва хавфли вазиятни ҳам анчагина даражасини пасайтирди. Зарба ҳам оддий чиқди. Тўп рақибга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

77. ЗАРБАААААА!! Баланинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди!

75. Сзоке рақибига қарши жуда қўпол ўйнади. Сариқ олганига шукур қилсин.

71. Яхшибоев ҳужумга ўтиб кетаётганди. Лекин тўпни ҳимоячилар олиб қўйишди.

68. Гарчи бугун гол урмаган бўлса-да, Яхшибоев энг яхши ўйинларидан бирини ўтказяпти.

66. Яхшибоев икки марта ажойиб "подача"лар оширди. Иккисида ҳам гол уриш мумкин эди. Шунчаки унинг жамоадошлари гол ура олишмаяпти.

63. "Шахтёр" иккинчи бўлимда жуда чиройли ўйнаяпти. Паслар ҳам яхшиланди, ташаббус ҳам жамоа томонида.

62. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! АНТИИИИИИИЧЧЧ!!! Жаримадан супер гол! Дарвозабон томошабин ролини бажарди! Эслатиб ўтамиз, жаримани Яхшибоев ишлаб берди.



60. УХХХ!! Жарима зарбаси! Яхшибоев йиқитилди. Гол уриш учун супер нуқта!

56. УХХХ!! Яхшибоев рақиб жарима майдончаси ичида икки рақибини алдаганди. Учинчиси ҳам пайдо бўлиб тўпни қайтариб юборди.

54. Шарҳловчи Яхшибоевни келаси мавсумда Россия Премьер-лигасида кўришимиз мумкин деди.

52. Яхшибоев рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетиши мумкин эди. Икки ҳимоячи тўпни олиб қўйди. Бурчакдан узатилган тўп эса голга айланиши мумкин эди. Ивановичнинг зарбаси ўхшамади. 

50. Ноаниқ пас ва аут. "Шахтёр"нинг тезкор қарши ҳужуми ўхшамади. Бугун меҳмон жамоа бракларни кўпайтириб ташлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтишди.

Биринчи бўлим якунланди. 

45+2. "Шахтёр"да яна бурчак зарбаси. УХХХ!! Яхшибоевнинг тўп узатишидан кейин Подстрелов бироз ноаниқ зарба йўллади.

45. ИЕ! Яхшибоевнинг чиройли пасидан кейин Подстрелов зарба йўллай олмади. Гол уриш учун идеал нуқта эди.

41. ЗАРБААААА!!! Подстрелов чиройли нуқтага очилиб бораётган Яхшибоевга тўпни оширди. Жасур тўпни тўхтатишда бироз хатоликка йўл қўйди ва натижада зарба ўхшамади. 

39. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ!!! Яхшибоевнинг тўп узатишидан кейин Подстрелов боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозага тегиб, майдонга қайтди. Бўш қолган дарвозага Сочивко аниқ зарба йўллай олмади.

36. УХХХХ! Яхшибоев бурчакдан дарвоза томон зарба йўллади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

33. Сзоке тўпни дарвозабонга қайтаришда бироз қалтис ўйнади. Яхшики Гутор тўпни тўхтатди.

29. Архипов кутилмаганда жароҳат олди ва ўрнини Баланович тўлдирди.

25. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Архипов ўзи ишлаган пенальтидан гол урди!



24. ПЕНАЛЬТИИИИ!!! Кривулькин ўз жарима майдончаси ичида рақибини йиқитди. Яққол пенальти бу. Яхшибоев тўп олдида. Йўқ, пенальтини ишлаган Архипов тўп олдига келди.

23. ЗАРБАААА!!! Яхшибоевнинг пасидан кейин Подстеролов чап оёғида зарба йўллади. Бироз ноаниқ. 

22. "Слуцк" бурчак зарбасига эга бўлди. Кичик комбинациядан кейин Бураевнинг қанотдан узатган тўпини Гутор ушлаб олди.

21. "Слуцк" прессингга эътибор бермаяпти. Бироқ "Шахтёр" пасларда кўп хатога йўл қўймоқда.

19. Вукманич қанотдан узатган тўпига "Шахтёр" ҳужумчиси боши билан зарба бера олмади.

15. Ўйин зерикарлилашди.

12. "Шахтёр" ҳам ҳужумга ўтди. Иванович ҳужумда фол ишлатди. Салу жабрланувчи ролида.

10. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Семенов бурчакдан тўпни хавфли тарзда узатди. Селява қийинчилик билан тўпни қайтарди.

8. Ўйин асосан "Шахтёр" ярим майдонида ўтмоқда, лекин вазиятлар бўлмаяпти.

6. Бураев "Куарежма услуби" орқали тўпни дарвозага тепмоқчи бўлди. Аммо у Бураев эди... 

5. ЗАРБАААААААА қаниииииии!!! Яхшибоев бурчакдан тўп узатиш борасида мастер класс ўтказди. Унинг тепган тўпи дарвоза чизиғи устигача борди, бироқ жамоадошлари бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўя олишмади.

3. "Слуцк" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Апанасовични меҳмонлар ҳимоячилари тўхтатиб қолишди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув бошланишига барча нарса шай! Биз ҳам тайёрмиз!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Майдонда Беларусь давлати мадҳияси янграмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Барчанинг эътиборини "Городской" стадионига таклиф қиламиз. Бугун ушбу стадионда "Слуцк" ҳамда Солигорскнинг "Шахтёр" жамоалари баҳс олиб боришади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика