Latest news

18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Испания (матнли трансляция)  19 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  41 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  21 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  7 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  16 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лестер"ни мағлуб этиб, ЕЧЛнинг тўғридан-тўғри йўлланмасига эга чиқди News

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лестер"ни мағлуб этиб, ЕЧЛнинг тўғридан-тўғри йўлланмасига эга чиқди

АПЛнинг сўнгги 38-тури доирасидаги "Лестер" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Лестер – Манчестер Юнайтед 0:2

20.00, «Кинг Пауэр»

Гол: Фернандеш (70-пен), Лингард (90+8).

Лестер – Шмейхель, Эванс, Жастин, Морган, Томас (Херст, 88), Тилеманс (Барнс, 73), Чоудури (Прат, 73), Олбрайтон (Грэй, 73), Ндиди, Варди, Ихеаначо (Перес, 58).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Магуайр, Уильямс, Уан-Биссака, Бруну Фернандеш (МакТомини, 86), Матич, Погба, Марсьяль, Гринвуд (Лингард, 77), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Магуайр (9), Линдельоф (63), Эванс (69), Погба (90), Уильямс (90+2).

Четлатиш: Эванс (90+4).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Манчестер Юнайтед" АПЛни 3-ўрин билан якунлаб, келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш учун тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқди! Жамоа мухлисларини табриклаймиз. "Челси" эса 4-ўринда қолди. "Лестер" эса "қопдан тушиб қолди". Ажойиб мавсум учун манкунианликларга раҳмат айтамиз. Сизлар билан Миржалол Норматов бўлди.

Дахшат. МЮ ушбу мавсумда "Лестер"ни, "Манчестер Сити"ни, "Челси"ни уйда ҳам сафарда ҳам мағлуб этди. Оле болалари)

90+8. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! ЛИНГАААААРРРРДДДДД!!! Шмейхельдан супер совғани МЮнинг "зараркунанда" футболчиси фойдаланиб кетди ва МЮнинг мавсумдаги сўнгги голини урди. Супер якун!

90+5. Масала ҳал дўстлар. Бутун бир мавсум давомида 5-ўринда юрган манкунианликлар АПЛни 3-ўрин билан якунлаши деярли аниқ. Мэддисон ўтириб, МЮга ўтиш ҳақида ўйлаш ҳақида ўйлаётгандир)

90+4. Наҳотки, бутун мавсум 2-ўринда борган "Лестер" ЕЧЛ йўлланмасидан четда қолади. Қаранг, Эванс қизил олди. 

90+3. Ҳужумда фол. Ҳеч нима бўлмади.

90+2. "Лестер"да стандарт. Шмейхель ҳам етиб келган.

90+1. Херстнинг тасодифан боши билан йўллаган зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Сульшер шунақанги сокин ўтирибдики, телевизорда мелодрама кўраётгандек туюлмоқда.

86. Фернандеш ўрнини МакТоминига бўшатиб берди.

84. "Лестер" жарима зарбасига эга бўлди. Грейнинг зарбаси жонли девордаги Матичга тегиб, майдонни тарк этди.

83. ЗАРБААААА!!! Переснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

82. Энди "Лестер" ҳимояга ўтиб олди. МЮ рақибига имконият бермаяпти. Биринчи бўлимда бироз қўрқитиб ўйнаган Матич ҳамда Магуайр ўзини тиклаб олди.

80. Айтганча, Магуайр ушбу мавсумда АПЛда барча турда асосий таркибда ўйнади. У 1994/95 йилги мавсумдан буён шундай натижага эришган илк футболчи бўлди. Қойил, на жароҳат, на дисквалификацияга учрамади у.

79. "Лестер" энди уйғонди. Бир неча зарбаларни манкунианликлар ҳимоячилари қайтарди.

77. МЮ таркибида ҳам илк ўзгариш. Гринвуд ўрнини Лингард эгаллади.

75. УХХХХХХ!! Ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Барнс яқин масофадан зарба йўллади. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

70. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! Фернандеш ҳисобни очди!! 0:1!

69. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИ!!!! Эванс ўз жарима майдончаси ичида Марсьялни йиқитди. Фернандеш тўп олдида.

65. Икки томон ҳам шошилмаяпти. Умуман... МЮ ҳам, "Лестер" ҳам гол уриш учун интилмаяпти. Ўйин 0:0 ҳисоби билан тугаса ҳам ажабланмайман.

63. Вардига нисбатан қўпол ўйнагани учун Линдельоф огоҳлантирилди.

60. ЗАРБААААААААА!!! Тилеманснинг жаримадан узатган тўпига Варди боши билан зарба берди. Тўп ҳавода учиб бориб, дарвоза тўсин ва устуни кесишган нуқтага тегиб, майдонни тарк этди.

59. Гринвуд МЮ жарима майдончаси ёнида Пересни йиқитди. Стандарт вазият.

57. "Лестер" 10 киши ҳимояда 10 киши ҳужумда услубида ўйнамоқда.

54. "Кинг Пауэр" узра ёмғир ёғиб турган бир пайтда Айосе Перес учрашувга тушишга тайёрланмоқда.

52. "Лестер" яна бир вазият яратди. Қанотдан узатилган тўпни Уильямс қайтариб юборди.

51. "Лестер"нинг прессинги иш бермоқда. МЮ жуда кўп марта тўп йўқотди. Буни кўриб турибмиз.

48. Магуайр тўпни олдириб қўйганидан кейин Линдельоф тўпни рақибидан олиб қўйди.

47. УХХХХХ!! Матичнинг чиройли пасидан кейин Марсьяль бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Бироқ Жастин тўпни олиб қўйди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга қайтишди. Учрашув давом эттирилиши учун барчаси тайёр.

Биринчи бўлим якунланди. Нариги томонда "Челси" гол урди. Демак, иккинчи бўлимда "Лестер" тезлашади.

45+2. ЗАРБАААААА!!! Рэшфорднинг кучли зарбасини Шмейхель қайтарди!

45+1. ЗАРБАААААААА!!! Марсьялнинг зарбаси рақибларига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

45. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. УХХХХ!!! Рэшфорд ажойиб вазиятдан фойдалана олмади.

41. АЖОЙИБ ВАЗИЯТ! Қанотдан узатилган тўпни Варди дарвозага йўллаши мумкин эди. Магуайр ҳужумга ҳалақит қилди.

39. МЮ  ҳужумга ўтганди. Тўп яна йўқотилди. Ҳозирча манкунианликлар битта ҳам аниқ зарба йўллай олмади.

36. Фернандешга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У майдондан чиқиб кетди. Менимча у қайтса керак.

34. ЗАРБААААААААА!!! ТИЛЕМАААНННСССС!! Секин ва оҳиста зарба бўлди. Де Хеа вазиятни назорат қилаётганди.

32. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚҚ!! Рэшфорднинг супер пасидан кейин оффсайд ҳолатидан Фернандеш гол урганди. Чиройли гол бўлганди.

29. Паника қилманг ва тўпни берманг. Магуайр эса ваҳима билан тўпни собиқ жамоаси футболчиларига кўп бора топшириб қўймоқда.

27. Ўйин давоми этади. МЮ тўпни ушлаб туриш борасида "Лестер"дан 2 баравар устун бўлмоқда.

25. ЗАРБААААААААА!! Ихеаначо тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди ва зарба йўллади. Де Хеа илк зарбани ушлаб олишда қийналди. Варди ҳам зарба бермоқчи эди. У оффсайдда қолиб кетган экан.

23. Томонлар дурангга розидек. Негадир икки томон ҳам ҳужум қилмаяпти.

20. Хавфли вазият. Магуайр жарима майдончаси ёнида тўпни йўқотиб қўйди. Матич тўпга тегмаганида Ихеаначо гол уришга тайёр эди.

19. Футболми шаҳматми.  От С5га, тўра А3га дегандек ўйин кўряпмиз.

18. Олбрайтоннинг бу сафарги зарбаси ноаниқ кетди.

16. Магуайр бурчакдан оширилган тўпга боши билан зарба йўлламоқчи бўлганди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

14. ЗАРБАААААА!! Матич жарима майдончаси ёнида қўпол хатога йўл қўйди. Натижада Ндиди хавфли зарба йўллади. Ноаниқ.

13. Йигитлар бироз суст ҳаракат қилишмоқда.

11. ЗАРБАААААА!! Рэшфорднинг супер тўп узатишидан кейин Гринвуд боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

9. Сариқ карточка. Магуайр.

8. Ихеаначо рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилганди. Балки кейинчалик вазиятга ВАР аралашар. Ҳозирча тўп майдондан ташқарига чиқиб кетмаяпти.

7. Уильямс ҳужумга ўтганди, бироқ унинг ўзидан тўп майдондан чиқиб кетди.

5. Ҳозирча кичик ташаббус манкунианликлар томонида.

2. Илк дақиқалардан МЮ ҳужумга ўтди. Погбанинг пасидан кейин Марсьяль бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ бу паллада оффсайд қайд этилди.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Дўстлар 90 дақиқадан кейин АПЛ тугайди. Демак, ўйиндан завқ оламиз!

- Варди ҳам Магуайр ҳам Шмейхель ҳам Марсьяль ҳам ўйинга тайёр!

- Футболчилар майдонга чиқиб келишди!

- Демак, "Кинг Пауэр" бизни кутмоқда. Кетдик.

- Агарда бугун манкунианликлар ғалабага эришишса, 3-ўринда қолади ва ЕЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олади. Дуранг бўлса ҳам камида саралаш масаласи ҳал қилинади, мағлуб бўлса... У ҳолда "Челси" ҳам мағлуб бўлса МЮ мавсумни 4-ўринда якунлайди.

>>> АПЛ турнир жадвали<<<

- Ҳа, ҳурматли футбол мухлислари, бугун АПЛ якунланади. Аммо шунақанги тарзда якунланадики, бир мавсум давомида буни гапириб юрамиз.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни "Кинг Пауэр" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда бугун 2020/21 йилги мавсумда ЕЧЛда қатнашадиган иштирокчини аниқлаб оламиз. Бу ёки "Лестер" ёки "Манчестер Юнайтед" ёки икки жамоа ҳам бўлиши мумкин.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика