Latest news

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  1 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  17 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  2 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  18 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  17 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  18 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  52

Англия кубоги. "Челси" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди News

Англия кубоги. "Челси" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди

Англия кубоги ярим финал иккинчи учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Челси 1:3

19 июль, 22.00, «Уэмбли»

Голлар: Жиру (45+13), Маунт (47), Рюдигер (74), Фернандеш (86-пен).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уильямс, Магуайр, Байи (Марсьяль, 45), Уан-Биссака (Фосу-Менса, 79), Бруну Фернандеш, Фред (Погба, 55), Джеймс (Гринвуд, 56), Матич, Линделеф, Рэшфорд (Игало, 79).

Челси – Кабальеро, Джеймс, Рюдигер, Аспиликуэта, Алонсо, Маунт (Педро, 90), Ковачич, Виллиан (Хадсон-Одои, 80), Жоржиньо, Зума, Жиру (Абрахам, 80).

Manchester United

Bruno Fernandes - 86'

FA Cup . Round 1/2

19/07/2020, 22:00

3
:
1
Finished

Chelsea

Olivier Giroud - 45', Mason Mount - 46', Harry Maguire - 74'

Stadium: Wembley, 0 spectators

Referee: Mike Dean

45'
90'
45'  Eric Bailly (Anthony Martial)
55'  Fred (Paul Pogba)
56'  Daniel James (Mason Greenwood)
71'  Paul Pogba
79'  Marcus Rashford (Odion Ighalo)
79'  Aaron Wan-Bissaka (Timothy Fosu-Mensah)
86'  Bruno Fernandes
45'  Olivier Giroud
45'  Cesar Azpilicueta
46'  Mason Mount
74'  Harry Maguire
80'  Olivier Giroud (Tammy Abraham)
80'  Willian (Callum Hudson-Odoi)
86'  Mateo Kovacic (Ruben Loftus-Cheek)
90'  Mason Mount (Pedro Rodriguez)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Зўр ўйин бўлди, ҳақиқий футболдан роҳатландик. Финалда Лондонда Лондон дербиси бўлади. Навбатдаги учрашувларда кўришгунча.

90+6. Хадсон-Одоининг зарбаси ноаниқ кетди.

90+4. Учрашув якунлангани сайин лондонликларнинг босими ортмоқда. 

6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Погба ҳужумда фол ишлатди.

88. Демак, масала ҳамга ўхшайди. МЮнинг 19 ўйинлик ғалабасиз серияси  "Уэмбли"да поёнига етади. Финалга Лондон жамоалари чиқмоқда.

86. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Фернандеш пенальтидан унумли фойдаланди!

85. ПЕНАЛЬТИ! Марсьяль йиқитилди! Тўп олдида Фернандеш!

84. Фернандешнинг тўп узатишига Марсьяль ета олмади. Кабальеро тўпни ушлаб олди. Бугун Вилли деярли қийналмади.

82. Айтганча, "Челси" янги ҳомийсига содиқ қолган ҳолда 3 рақамини машҳур қилишда давом этмоқда.

80. Ушбу мавсумда рақиблар 3 марта куч синашишди. АПЛ доирасидаги ўйинларда МЮ 4:0 ва 2:0, Лига Кубогида эса 2:1 ҳисобида ғалабага эришганди. Финалга яқин қолганида эса "Челси" ғалабани илиб кетишга яқин турибди.

77. Футбол 1 канали шарҳловчиси икки бўлим ҳам тенг курашлар остида ўтмоқда, айниқса биринчисида бирор жамоанинг устунлиги кўзга танланмади деяпти. Лекин  бу гапга қўшилмасдим. Ўйин картинасида "Челси"нинг устунлиги бор.

75. Бугун ўтказиб юборилган голларда марказий ҳимоя, чап қанот мудофааси ҳамда Де Хеанинг айби яққол кўзга ташланмоқда. 

74. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! РЮДИГЕРРРР!! Қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди!

74. ЗАРБААА!! ДЕ ХЕАдан супер сейв!!

70. МЮ жуда ҳам шошилмоқда. Лекин вазият ярата олмаяпти. Қойил, Лэмпард! Тузган режаси ажойиб экан.

66. УХХХХ!! Бурчакдан оширилган тўпга чиқишда Кабальеро хатоликка йўл қўйди ва тўп Магуайрга ўтиб кетди. Гарри эса бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

65. Жаримадан оширилган тўпни ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборишди.

63. МЮ яна бир стандарт вазиятга эга бўлмоқда. Тўп узатилиши учун яхши нуқта.

62. Ҳозирча МЮ икки қанотдан ҳужум уюштирмоқчи бўляпти. Лекин қанотдагилар ноаниқ пасларни кўпайтириб юборишяпти.

59. ДЕ ХЕАААААААААААА!!! Жирунинг зарбаси Матичга тегиб, рикошет ҳосил қилди. Де Хеа супер реакциясини ишга солди ва тўпни қайтарди!

57. ЗАРБААААААА!! "Челси" бир неча ажойиб паслар билан МЮ жарима майдончаси ичига кириб келди ва Виллианнинг пасидан кейин Маунт дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.

56. ЗАРБАААААААААА!!!! Погбанинг тўп узатишидан кейин Магуайр боши билан зарба йўллади. Кабальеро ўз ўрнида.

56. Кутилганидек, Фред ўрнини Погба эгаллади.

55. Жарима майдонча ёни ва бурчак нуқтаси яқинида Дэн Жеймс йиқитилди. Жарима зарбаси.

54. Погба майдонга тушишга тайёрланмоқда. Тахмин: Фред.

52. ЗАРБАААААААААА!!! Фернандешнинг супер пасидан кейин Рэшфорд тўпни эгаллаб олди ва Кабальеро дарвозаси томон югуриб кетди. Унинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

51. МЮнинг 19 ўйинлик ғалабали серияси "Уэмбли"да якунига етадиган кўринади. Ҳар ҳолда манкунианликларнинг ўйинларида биз ҳеч нимани кўрмаяпмиз. 

49. Бизга такрор ва такрор Ромерони кўрсатишмоқда. Ҳа, ростдан ҳам Давид қовун тушурди.

47. ГОООООООООООЛЛЛ!!! МАУУУУНТТТТТ!!!! Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Де Хеа қайтара олмади. Давиддан қўпол хато!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтишди.

Ниҳоят, биринчи бўлим якунланди. Салкам бир соат давом этди.

45+13. ГООООООООООООООЛЛЛ!! Аспиликуэтанинг тўп узатишидан кейин Жиру ҳисобни очди. Унинг тепган тўпи Де Хеанинг қўлига тегиб, дарвозага кириб кетди, 0:1!

45+11. Марказда Матичга қарши фол ишлатилди.  Ундан манкунианликлар тезкор равишда фойдаланишди ва Фернандеш Жеймсни бирга бир вазиятга чиқариб юбормоқчи эди. Ўхшамади.

45+9. Зума ўз жарима майдончаси ичида Марсьялни йиқитди. Бу пенальтига ўхшаяпти. Йўқ, кечирасиз, ВАР бу ерда аралашмайди. Вазият жарима майдончаси ташқарисида бўлган экан.

45+7. Байи олиб кетилмоқда. Унга соғлиқ тилаймиз. Ўйинни давом эттирамиз.

45+5. Қўшиб берилган вақт тугади. Ўйин ҳали ҳам давом эттирилмаяпти. Сульшер эса ўйинни давом эттирилишини истамоқда. Бу орада Магуайр ўзига келиб олди.

45+3. Байи касалхонага жўнатилмоқда. Унга соғлиқ тилаймиз. Ўйин ҳали ҳам давом эттирилмаяпти.

45+1. Байини замбилда олиб кетишмоқда. Унинг ҳолати жуда, ҳужа ёмон. Охири баҳайр бўлсин. Унинг ўрнини Марсьяль эгаллади.

5 дақиқа қўшиб беришди.

45. Магуайрнинг бошини боғлашмоқда.

44. МакТоминай ҳамда Фосу Менса майдонга тушишга тайёр. Бу МЮ учун катта йўқотиш бўлиши мумкин.

42. УХХХХХ!! Магуайр ҳамда Байининг боши урилиб кетди. Иккиси ҳам ётибди. МЮнинг ўтган ўйинида ҳам Магуайр билан шундай ҳолат кузатилганди.

39. Зума ҳам боши билан ноаниқ зарба йўллади. Бугун МЮ футболчилари иккинчи қаватда унчалик яхши ўйнай олишмаяпти.

37. Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордагиларга тегиб, ўйинга қайтди.

35. "Челси" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Матич хўрозқандни олиб қўйгандек тўпни Маунтдан олиб қўйди.

32. ЗАРБАААААА!! Фернандешнинг зарбасини Кабальеро қайтарди!

31. Ковачич ўз жарима майдончаси ёнида Фредни йиқитди. Манкунианликларда қулай имконият.

30. МЮ ҳужумга ўтмоқчи.Зарба йўқ.

27. Виллианнинг жаримадан узатган тўпи унчалик яхши чиқмади. Тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди.

26. Погба захирада ўтирибди, табассум қилиб. Кайфиятлар ёмон эмас.

24. Аспиликуэта Брунуни ортдан тепиб юборди. Фернандешга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

22. Маунтнинг зарбаси хавфли бўлиши мумкин эди. Тўп йўлига Магуайр ғов бўлди.

20. Тўпни ушлаб туриш бўйича статистика 41-59 бўлиб турибди. "Челси" фойдасига.

17. "Челси" узоқ вақт давомида паслар орқали ҳужумни ривожлантираётганди. Лекин Жиру оффсайдда қолиб кетди.

15. ЗАРБАААААААА!!! Аспиликуэтанинг тўп узатишидан кейин Алонсо боши билан зарба йўллади. Тўп рақиб дарвозаси устидан ўтиб кетди.

14. Ҳозирча жамоалар юриб футбол ўйнашмоқда. Ўзбекистон чемпионатининг бироз машҳурроқ вариантини кўряпмиз.

12. Виллианнинг тўп узатишидан кейин Жиру боши билан зарба бермоқчи бўлди. Магуайр бунга йўл қўймади.

10. ЗАРБАААААА!! Рис Жеймснинг кучли зарбасини Де Хеа муштлари билан уриб юборди.

8. Бу сафар Байига қарши фол ишлатилди. Маунт рақибининг бутсасини ечиб олишга ҳам улгурди.

6. Дастлабки 6 дақиқада Майк Дин илк марта ҳуштак чалди. Бу паллада Бруну марказда йиқитилди.

5. Ҳозирча темп юқори эмас. Томонлар тезкор стартни тақдим қилишмади.

2. МЮ барча турнирларда сўнгги 19 ўйинда бирор марта мағлуб бўлмади. Мағлуб этилган  рақиблар ичида кучли жамоалар ҳам бор.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Бруну тўпни ўйинга киритиб берди.

- Учрашувни бошлаш учун барса нарса шай!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Барчанинг эътиборини "Уэмбли"га қаратамиз. Бугун ушбу стадионда Англия Кубогининг иккинчи финалчиси аниқланади. Демак, Сульшер Лэмпардга, МЮ "Челси"га, Манчестер Лондонга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувни сизлар билан биргаликда Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика