Шу йил охирида "Навбаҳор"нинг қайси футболчиларининг шартномаси якунига етади?
18 jul 2020 10:08
News
Шу йил охирида "Навбаҳор"нинг қайси футболчиларининг шартномаси якунига етади?
Наманганнинг "Навбаҳор" клубини йил сўнггида бир қатор футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Азим Аҳмедов, Жавлон Иброҳимов, Ислом Рашидхонов, Хуршидбек Мухторов, Исломбек Исоқжонов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Абдужамол Исроилов, Забиҳилло Ўринбоев, Иван Соловьёв, Руслан Болов, Павел Голишев ва Амирбек Жўрабоевнинг клуб билан тузган шартномалари шу йил сўнггида якунига етади. Ўткир Юсупов, Дилшод Ҳамроев, Ғиёс Комилов ва Обид Жўрабоевнинг шартномалари эса 2021 йил январь ойи охирига қадар тузилган.
Клуб билан узоқ муддатли шартнома тузган ўйинчилар ҳам бор. Масалан, Азизбек Турғунбоев ва Игорь Голбаннинг шартномалари 2023 йил охирига қадар амалда бўлади. Аббос Ғуломовнинг шартномаси эса 2024 йил сўнггида якунига етади. Ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровнинг билан 2022 йил охирига қадар шартнома тузилган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments