Latest news

02:21Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  0 02:00ЛаЛига. "Сельта" - "Реал Мадрид" 1:1 (матнли трансляция)  9 01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   0 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  0 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:12Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  1 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  3 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  3 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  4 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0 22:45Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"  5

Шаҳбоз Умаров Европа лигасида ўйнайди News

Шаҳбоз Умаров Европа лигасида ўйнайди

Беларусда фаолият юритаётган Шаҳбоз Умаров яқин орада янги жамоа сафига ўтиши тобора ойдинлашмоқда.

"Энергетик БГУ" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳбоз Умаров айни дам чемпионат гранди БАТЭ клуби билан музокаралар ўтказмоқда.

БАТЭ жамоаси Шаҳбоз Умаровнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолган ва уни тез орада клуб сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Қайд этиш керакки, Умаров яқинда БАТЭга қарши баҳсда чамаси 40 метрлар масофадан жарима зарбаси орқали БАТЭ дарвозасига супергол киритганди. Айнан мазкур голдан кейин клуб томонидан қизиқиш яна ошган ва музокаралар бошланган.

Сайтимизга маълум бўлишича, Умаров БАТЭ куз ойига яқин йўл олади ва клуб ўзбекистонлик футболчини Европа лигасининг янги мавсумига қайдномага киритишни режалаштирган. Томонлар музокара жараёнида оғзаки келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда Умаров билан биргаликда Яхшибоев ҳам "Энергетик БГУ" шарафини ҳимоя қилиб келаётган ва яқинда чемпионат пешқадам "Шахтёр" клубига кўчиб ўтганди. Эндиликда Умаров ҳам клуб проспискасини алмаштириши кутилмоқда.

Rating: +70   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика