Latest news

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  0 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  0 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  2 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  5 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Ла Лига. "Реал" - "Хетафе" 1:0 (Матнли трансляция) News

Ла Лига. "Реал" - "Хетафе" 1:0 (Матнли трансляция)

Испания чемпионатининг 33-тури доираси "Реал Мадрид" - "Хетафе" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


Шу тариқа, "Реал Мадрид" чемпионлик сари дадил қадам ташлади. Буёғи янада қизиқ бўлади, ишонинг! 

Бўлди, финал ҳуштаги чалинди ва "Реал Мадрид" навбатдаги финалда ғалаба қозонди!

90+4-дақиқа. Ўзи икки дақиқа ўйнаган Мариано ҳам сариқ карточка олди!

90+3-дақиқа. "Хетафе" энди бор кучи билан олдинга ўтмоқда, лекин зарба ҳам беришга имкон топа олмаяпти. 

90+2-дақиқа. Ўйиндаги сўнгги ўзгариш. Бензема ўрнига Мариано Диас туширилмоқда. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

Асосий вақтнинг сўнгги дақиқаси бошланди. 

89-дақиқа. Охири бўлмади, ўйинга Зидан ҳам қўшилиб кетмоқчи бўлди шекилли. Зизу тўпни Ньомга беришни истамади. 

87-дақиқа. Бенземанинг қанотда рақиб билан бирга-бир вазиятда бундай "финт" ишлатганини эслай оласизми?)  Тажрибали футболчи тўпни жамоаси учун сақлаб қола билди. 

86-дақиқа. Каземирога нисбатан қоида бузилди. Бразилиялик футболчи оёғини ушлаганча жойида турибди. Жароҳат жиддий бўлиши мумкин.

81-дақиқа. Энди "Реал" шошилмасдан тўпни назорат қилмоқда ва рақиб қандай реакция кўрсатишини кутмоқда. Бўш зоналар ва қарши ҳужум учун имконият "қироллик клуби" учун айни муддао.

79-дақиқа. ГООООООЛ! Серхио Рамос ишонч билан имкониятдан фойдаланди. Дарвозабон зарба бўйича отилди, лекин кеч қолди ва тўпга ета олмади.

78-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Дани Карвахаль қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, "замахда" ҳимоячини алдади ва чалиб йиқитилди!

75-дақиқа. Ҳакам футболчиларга: "Бугун сизларга нима бўляпти, қачон гол урасизлар? Сув ичиб олинг, ҳеч бўлмаса шундан кейин гол кўрармиз" дегандек, кичик танаффус берди.  

72-дақиқа. Бу сафар ҳакам Хайме Матани карточка билан жазолади.  

69-дақиқа. Тони Кроос тўпни айлантириб Бенземага етказиб бермоқчи эди, аммо чарчади шекил, тўп буткул бошқа томонга учиб кетди. 

67-дақиқа. Марко Асенсио қанотдан узатган тўпга Бензема эга чиқди, ўзига тўғрилаб олиб, зарба берди, лекин ноаниқ. 

66-дақиқа. Ўйин чиндан тезлашди. Лекин шу билан бирга тез ўйнашга ҳаракат қилаётган футболчилар ноаниқликка ҳам йўл қўйишмоқда. 

Ана энди мезбонлар янада фаоллашишини кутиб қоламиз. 

64-дақиқа. Иско, Модрич ва Винисиус майдонни тарк этди. 

Зидан бир йўла 3 нафар футболчини алмаштиришга киришди чоғи. Вальверде, Асенсио ва Родриго майдонга тушишга тайёр турибдилар.

61-дақиқа. "Хетафе" чап қанотдан ҳужум уюштирди, лекин сўнгги паллада Каземиро тўп йўлига тўғаноқ бўлди.  

58-дақиқа. Қарши ҳужумда "Хетафе" яхши имкониятдан фойдалана олмади. Менди аввалига тўпни олиб қўйди, аммо кейин рақибга "совға" қилди, лекин зарбага аниқлик етишмади.  

57-дақиқа. Модрииииич! Унинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.  

56-дақиқа. "Реал" қанчалик уринмасин, чинакам хавфли вазият яратишга қийналмоқда. Меҳмонлар ҳимояда яхши ўйнамоқда.

54-дақиқа. Серхио Рамос охирги 3-4 дақиқа ичида кунг-фу футбол ўйнаётгандек!)) 

52-дақиқа. Суаресга сариқ карточка кўрсатилди. Бу борада ҳисоб 4:3!

51-дақиқа. Менди қоидани бузди, "Хетафе" жарима зарбасини амалга оширади. 

49-дақиқа. Куртуа ҳам бугун бироз асабийлашаётгандек. У яна бир марта нисбатан оддий вазиятда ҳимоячига тўп оширишда ноаниқликка йўл қўймоқда. 

47-дақиқа. Яна сариқ. Эдер Милитао тезда жавоб қайтарди. Бу кетишда футболчилардан бири майдонни эртароқ тарк этиши ҳам ҳеч гап эмас.

46-дақиқа. Навбатдаги сариқ. Бу сафар Ньом огоҳлантирилди. 

Навбатдаги 45 дақиқаликда гол, иложи бўлса голлар кўрамиз деб умид қиламиз!

Иккинчи бўлим бошланди!

45+5-дақиқа. "Реал Мадрид" биринчи бўлимни тезроқ якунлаб қўя қолишни маъқул кўрди. Мезбонлар ҳужумга ўтавермагач, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. 

Биринчи бўлимда футболчилар бизни голлар билан эмас, карточкалар билан "хурсанд" қилишди. 

45+3-дақиқа. Яна Лука қоида бузди ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. 

45+2-дақиқа. Модрич ҳужумда қоидани бузган деб топилди. 

Биринчи бўлимга ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди. 

Ўйин чиндан ҳам кескин курашларга бой бўлмоқда. Футболчилар рақибларини аяб ўтиришмаяпти ва яхши-язши зарбалар билан сийлашмоқда. 

44-дақиқа. Каземиро-Винисиус-Бензема комбинациясидан кейин Карим берган зарбага аниқлик етишмади.   

42-дақиқа. Винисиус тезлиги ишга солиб рақибни доғда қолдирмоқчи бўлди, лекин шунчалик тез югурдики тўп қолиб кета бошлагач, ўзи ҳам ҳаракатлари ва тўп назоратини қўлдан чиқарди. 

40-дақиқа. Карим Бензема тўпни эгаллаб ҳужумни ривожлантирмоқчи бўлган бир паллада, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

39-дақиқа. Карвахаль марказга яқин жойдан "аутдан" тўпни ташлаб Бенземани қулай вазиятга чиқариб юбормоқчи бўлганди, лекин франциялик футболчи зарба бериш учун имкон топа олмади. 

38-дақиқа. Жарима зарбаси тепиладиган бўлди. Тони Кроос узатган тўпга ҳужумдагилардан ҳеч ким ета олмади.  

36-дақиқа. Каземирога нисбатан қўполлик, ҳакам ҳуштак чалди, лекин жаримами ёки пенальти аниқлик киритиш зарур. 

35-дақиқа. "Хетафе"нинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, лекин ҳакам қоида бузилмади деб ҳисоблади. Қарши ҳужумда эса зарбадан кейин дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

Франциялик ҳимоячи аввалроқ бурчак тўпидан кейин курашда жароҳат олгани маълум бўлди. 

33-дақиқа. ЎЗГАРИШ. Жароҳат олган Рафаель Вараннинг ўрнини Эдер Милитао эгаллади. Шу ўринда, Варан рестардан сўнг бирор марта алмаштирилмаганини ва бу борада у ягона бўлганини эслаб ўтиш лозим. 

30-дақиқа. Ҳакам футболчиларни сув ичиб олишга чақирди. Балки чанқоғини босганларидан кейин улар голлар уришни бошлашар. 

29-дақиқа. "Реал" ўйиндаги биринчи бурчак тўпини амалга оширди. Серхио Рамос рақиб жарима майдонида фаоллик кўрсатди, лекин тўп дарвоза томон боришни истамади. 

Очколар ҳар икки жамоага керак.

27-дақиқа. Тахмин қилинганидек, майдонда чинакам кураш кечмоқда. 

26-дақиқа. Юзидан "тарсаки еган" Серхио Рамосга сариқ карточка кўрсатилди.  

23-дақиқа. Ваниҳоят, фаворит дейилган "Реал" ҳужум уюштирди. Биринчи келишнинг ўзида сал қолса мадридликлар рақиб дарвозасини ишғол қилишлари мумкин эди. Чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтган Менди жарима майдони ичидаги Винисиусга тўпни етказди, бразилияликнинг зарбасини эса Сория катта қийинчилик билан бартараф этди.   

22-дақиқа. "Хетафе" кетма-кет икки бор бурчак тўпини амалга оширди, лекин бирор наф чиқара олмади. 

19-дақиқа. Кутилмаганда, ҳозирча кўпроқ меҳмонлар олдинга ўтишга, дарвоза олдида вазият яратишга интилмоқдалар. 

17-дақиқа. Жарима майдончаси ичида Карвахал тўп учун курашда Матани туртиб юборгандек кўринди, ҳужумчи пенальти сўради, аммо ҳакам жим. 

15-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА. Кукуреляга қарши қўполлик учун айнан Дани Карвахал огоҳлантирилди. Хавфли нуқта.  

14-дақиқа. Карвахаль тўп юқоридан, ўзи учун ноқулай келганига қарамай, бош билан ҳам ажойиб ўйин кўрсата олишини исботлаб қўйди.

12-дақиқа. Хайме Мата тезкор қарши ҳужумни зарба билан якунлади, Куртуа ўз ўрнида.  

11-дақиқа. Кроос чап қанотдан Винисиусни олдинга боришини истаганди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

10-дақиқа. Бурчак тўпи амалга оширилди, аммо жарима майдони ичида "Хетафе" футболчиси қоидани бузди.

9-дақиқа. Жарима зарбасидан кейин "рикошетлар" сабаб тўп дарвоза томон кетаётганди, Тибо қийинчилик билан уни қайтаришга муваффақ бўлди.   

5-дақиқа. Меҳмонлар илк бурчак тўпини амалга оширди. Кучсиз зарбадан сўнг Куртуа тўпни осонлик билан ушлаб олди. 

2-дақиқа. Жамоалар ўйинни анча босиқлик билан бошлашди. "Реал" тўпга эга чиқиш ниятидалигини кўрсатмоқда. 

Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди. "Хетафе" бугун кўк рангли либосларда ўйнайди. Мезбонлар эса яшил рангга бурканган.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Стадион узра "Реал Мадрид" мадҳияси янграмоқда.

"Мадрид"ни навбатдаги финал кутиб турибди.

Яна бир неча дақиқадан кейин учрашув старт олади. Қизиқ, "Реал Мадрид" асосий рақибининг очко йўқотишидан унумли фойдаланиб қола олармикин? 


Real Madrid

Sergio Ramos - 79'

LaLiga . Round 33

03/07/2020, 02:00

0
:
1
Finished

Getafe

Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators

Referee: Juan Martinez

45'
90'
15'  Daniel Carvajal
26'  Sergio Ramos
33'  Raphael Varane (Eder Militao)
45'  Luka Modric
47'  Eder Militao
63'  Luka Modric (Federico Valverde)
63'  Vinicius Junior (Marco Asensio)
64'  Isco (Rodrygo)
79'  Sergio Ramos
90'  Karim Benzema (Mariano Diaz)
90'  Mariano Diaz
1'  David Timor Copovi
47'  Allan Nyom
52'  Damian Suarez
69'  Marc Cucurella (Hugo Duro)
72'  Jaime Mata
75'  Jaime Mata (Jorge Molina)
75'  Damian Suarez (Jason)
83'  Mauro Arambarri
84'  David Timor Copovi (Faycal Fajr)
84'  Mauro Arambarri (Angel Rodriguez)

ЯНГИЛАШ

Реал Мадрид – Хетафе

"Эстадио Альфредо Ди Стефано"

Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Карвахаль, Варан, Рамос, Модрич, Кроос, Иско, Каземиро, Винисиус Жуниор, Бензема.

Хетафе – Сория, Ньом, Оливера, Суарес, Кукурелья, Тимор, Арамбарри, Джене, Максимович, Эчейта, Мата.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика