Latest news

23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  0 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  1 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  72 21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  7 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  14 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3

Тачмурад Агамурадов: "Бошдан баланд сакраб бўлмайди" News

Тачмурад Агамурадов: "Бошдан баланд сакраб бўлмайди"

Coca Cola Суперлигаси 7-турида "Локомотив" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Тачмурад Агамурадов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда рақибга устунликка эришиши учун имконият бермадик. Афсуски, таркиб борасида бизда муаммолар бор. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтира олишмаяпти, аксинча, жамоани кучсизлантирмоқда. Ўйиннинг якунида бўлган вазиятларни инобатга олмасак, ўйин дурангга мос эди. Ҳечқиси йўқ, ишлашда давом этамиз. "Локомотив"ни эса ғалаба билан табриклайман.

- Жамоадаги асосий камчилик қандай?
- Сифатли футболчилар бизга етишмаяпти. Биз қўл остимиздаги футболчиларни ишлатяпмиз. Шу боисдан узоққа бора олмаяпмиз. Чунки бошдан баланд сакраб бўлмайди. Натижаларга эришиш учун шунга яраша футболчилар керак.

- Рестартдан кейин жамоа тўртинчи ўйинда ҳам гол ура олмаяпти.
- Қандай қилиб гол ура оламиз? Рухсатдан кейин атиги 7-8 кун машғулотларда қатнашдик. Менимча бундай ҳолат деярли барча клубларда бўлди. Аммо менинг футболчиларим жисмоний ва функционал жиҳатдан етарлича тайёргарликка эриша олмади. Шунингдек, футболчиларга совуққонлик ва маҳорат ҳам етишмаяпти. Бу ерда бирор футболчини гапириб, уялтирмоқчи эмасман.

- Август ойида трансферлар ойнаси очилади. Жамоа таркиби қанчалик даражада ўзгаради?
- Катта ўзгаришлар бўлади. Камида 7-8 футболчи билан хайрлашамиз. Уларнинг ўрнига сифатли футболчилар оламиз. Ҳозирги ёмон ҳолатдан чиқиб олиш учун бизга кучли тайёргарликка эга футболчилар талаб қилинади.

- Олдингизга қандай вазифалар қўйилган?
- Ҳозирги вазифамиз - мана шу ҳолатдан чиқиб олиш. Буни уддалаб олсак, мавсум давомида бизнинг олдимизга вазифалар қўйиб борилади. Аслида вазифалар доимо мавсум аввалида қўйиларди. Жамоа таркибини мен йиғмаганман ва шу сабабли ҳам бу борада шундай келишиб олганмиз.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика