Latest news

00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  11 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  11 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  20 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27

АПЛ. "Брайтон" – МЮ баҳсида учта гол урилди News

АПЛ. "Брайтон" – МЮ баҳсида учта гол урилди

Англия чемпионати 32-тури доирасидаги баҳс сайтимиз орқали матнли трасляция қилинади. Сиз ҳам учрашув ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни улашишингиз мумкин.

Қуйида "Брайтон ва МЮ жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляцияси билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Brighton & Hove Albion

Premier League . Round 32

01/07/2020, 00:15

3
:
0
Finished

Manchester United

Mason Greenwood - 16', Bruno Fernandes - 29', Bruno Fernandes - 50'

Stadium: The American Express Community Stadium, 0 spectators

Referee: Andre Marriner

45'
90'
46'  Tariq Lamptey (Leandro Trossard)
46'  Davy Propper (Neal Maupay)
81'  Alexis Mac Allister (Aaron Mooy)
81'  Lewis Dunk (Bernardo)
87'  Aaron Connolly (Solly March)
16'  Mason Greenwood
16'  Aaron Wan-Bissaka
29'  Bruno Fernandes
29'  Paul Pogba
49'  Luke Shaw
50'  Bruno Fernandes
50'  Mason Greenwood
64'  Bruno Fernandes (Andreas Pereira)
64'  Paul Pogba (Scott McTominay)
64'  Luke Shaw (Brandon Williams)
78'  Anthony Martial (Odion Ighalo)
78'  Marcus Rashford (Daniel James)

Брайтон – Манчестер Юнайтед 0:3

30 июнь, 00.15, "Фалмер"

Голлар:

0:1 – 16 Гринвуд, 0:2 – 29 Бруну Фернандеш, 0:3 – 50 Бруну Фернандеш.

Брайтон – Райан, Лэмпти (Троссард, 46), Даффи, Данк (Бернардо, 81), Монтойя, Стивенс, Проппер (Мопе, 46), Мак Аллистер (Муй, 81), Биссума, Берн, Коннолли (Марч, 87).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу (Уильямс, 64), Линделеф, Матич, Бруну Фернандеш (Перейра, 64), Погба (Мактомини, 64), Марсьяль (Игало, 78), Гринвуд, Рэшфорд (Джеймс, 78).

Огоҳлантиришлар:

Шоу (49).

Англия чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.


Учрашув ўз ниҳоясига етди. Бруно Фернандеш қаҳрамонга айланган баҳс "қизил иблислар"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

90+3. Аарон Муй Уильямсга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

90+2. Биссака ўнг қанотдан тўпни марказга ерлатиб узатганди. Тўп Райанга бориб тушди.

Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

88. Айни дақиқаларда Даниель Жеймс фаоллашиб қолди.

84. Ниҳоят, "Брайтон" дарвозасини қўриқлаётган Метью Райан ҳам сэйв намойиш қилди. Австралиялик голкипер Мактоминайнинг мураккаб зарбасини иккинчи уринишда бартараф қилди.

81. Ўзгаришлар "Брайтон"да. Данк ва Мак Аллистер майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Аарон Муй ва Бернардо ўйинда қўшилди.

79. Ўзгаришлар. Марсьяль ва Рэшфорд майдонни тарк этди. Игало ва Жеймс уларнинг ўрнига ўйинга қўшилишди.

76. Заҳирадан ўйинга қўшилган Мопе МЮ дарвозани ўққа тутди. Де Хеа жамоани голдан қутқариб қолди.

75. "Брайтон" бурчакдан тўпни ўйинга киритади. Ҳаводаги курашда устун келди мезбонлар вакили, аммо зарба ноаниқ.

73. Қизиқарли факт: МЮ футболчилари ўйин бошидан буён 3 бор аниқ зарба йўллашган ва уларнинг барчаси гол билан якунланди.

70. Троссарднинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

69. Ухххх! Де Хеа Конолли дарвозанинг юқори бурчагига йўллаган зарбани бартараф қилди. Суперсэйв!

67. Футболчиларга сув ичиб олиш учун қисқа танаффус берилди.

64. Ўзгаришлар. Дубль муаллифи Бруну Фернандешнинг ўрнига Мактоминай тушди. Брендон Уильямс эса Люк Шоуни алмаштирди. Шунингдек, Андреас Перейра Погбанинг ўрнига ўйинни давом эттиради. 

60. Мак Аллистер етказиб берган тўпни Троссард дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди.

57. МЮ футболчилари кучли прессинг уюуштиряпти. Тўп "Брайтон" футболчиларига тушиши билан 5-6 нафар қизил либосли футболчилар фаоллик намойиш қиляпти.

55. Заҳира ўриндиғидаги футболчилар чигилёзди машқларини бошлаб юборишди.

54. "Брайтон"дан навбатдаги ҳужум омадсизлик билан якун топди. Чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўп Де Хеага бориб тушди.

50. Гол! Ажойиб қарши ҳужум гол билан якунланди. Гринвуд чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни Фернандешга юқоридан ташлаб берди. Португалиялик футболчи тўпни тўхтатмай дарвозага йўллади - 0:3.

48. Люк Шоуга сариқ карточка кўрсатилди. "Брайтон" ўнг қанотдан стандарт вазиятга эга бўлди.

47. Мезбонлар ўнг қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўришди. Бироқ, жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Линделоф қайтариб юборди.

Иккинчи бўлим старт олди! Кузатамиз.

Фернандеш тўпни жаримадан ўйинга киритди. Тўп олдирилди. Шу паллада ҳакам биринчи таймни якунловчи ҳуштак чалди. ТАНАФФУС!

45+2. Мартин Мантоя ўнг қанотда Рэшфордга нисбатан қўпол ўйнади - жарима зарбаси.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. МЮ тайм охирини ҳам ҳужумда ўтказяпти.

44. Коннолли катта тезликда қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Гринвуд уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.

40. Дарвоқе, ҳисобни очган Гринфуд жорий мавсумдаги 6-голини урди.

39. Маркус Рэшфорд томонидан берилган зарба ноаниқ чиқди.

31. Ниҳоят, мезбонлар ҳам олдинга ўтди. Погба ўйин "Брайтон" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Мак Аллистер тўпни жаримадан ўйинга киритиб беради.

29. Голллл! Поль Погба ташлаб берган тўпга Бруну Фернандеш зарба берди. Тўп рикашет натижасида дарвоза тўрига бориб тушди - 2:0.

23. Биринчи бўлимнинг ярмига келиб, футболчиларга сув ичиб олиш учун танаффус берилди.

21. Португалик футболчи берган зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

20. Бисума Поль Погбага нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима майдончаси чизиғи олдидан МЮ жарима зарбасини тепади. Тўп олдида Бруну ва Рэшфорд.

17. Гооооол! Алдамчи ҳаракатлар билан жарима майдончасига кириб борган 18 ёшли Мэйсон Гринвуд чап оёқдаги зарбаси билан тўпни рақиб дарвозаси тўрига жойлаб қўйди.

15. Сўнгги дақиқаларда "қизил иблислар" тўп назоратига жиддий эътибор қаратишмоқда.

13. Рэшфорд жарима майдончаси ичида алдамчи ҳаракатлар намойиш қилаётганди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

12. Ўйиндаги илк жиддий вазият "Брайтон" дарвозаси олдида юзага келди. Б. Фернандешнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтгач, Погба тепди. Французнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

5. Линделоф рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Брайтонда - стандарт.

- Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга МЮ футболчиси Бруну Фернандеш киритиб берди.

"Қизил иблислар" сардори Харри Магуайр жамоани майдонга бошлаб чиқмоқда.

Бугунги ўйинни Андре Марринер бошқариб боради.

Учрашув бошланишига 20 дақиқа қолди!

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика