Latest news

10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  0 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  1 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  3 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  14 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  8 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  8 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  14

“Насаф” ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади News

“Насаф” ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади

Суперлиганинг 4-тури доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор” билан (2:2) куч синашди.

Мазкур беллашувдаги жанговар дурангдан кейин қаршиликлар очколари сонини 10 тага етказиб, турнир жадвалида якка пешқадамга айланишди.

Эътиборли томони мазкур беллашувда “Насаф” таркибида клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланган икки нафар футболчи Суперлигада дебют учрашувини ўтказишди.

16 ёшли Муроджон Хўжамбердиев 74-дақиқада Жўрабек Манноновни ўрнига майдонга тушган бўлса, 18 ёшли Хусайн Норчаев 85-дақиқада Ойбек Бозоровни алмаштирди.

Бу икки футболчи Суперлига баҳсларида илк марта “Насаф” устози томонидан майдонга туширилди. Таъкидлаш жоизки, шу пайтгача Суперлигада тўп тепган энг ёш футболчи “Бунёдкор” аъзоси Жасур Жалолиддинов (2002) эди. Энди бу ном Мурод Хўжамбердиевга тегишлидир.

Маълумот учун Муроджон ХЎЖАМБЕРДИЕВ – 2004 йилда Қамаши туманида туғилган. 2012 йилда “Насаф” футбол академиясига қабул қилинган. Биринчи мураббийи Элдор Мойлиев. Жорий мавсумдан ўринбосарлар сафида ва асосий таркибга мунтазам жалб этилмоқда.

Ҳусайн НОРЧАЕВ – 2002 йилда Яккабоғ туманида таваллуд топган. Биринчи мураббийи – Дадажон Тоғаев. “Насаф” футбол мактабига 2012 йилда қабул қилинган. 


Азиз НУРИЙ.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика