Latest news

22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  0 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  5 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  2 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  7 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1

Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эйбар" 3:1 (Матнли трансляция) News

Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эйбар" 3:1 (Матнли трансляция)

Испания чемпионати 28-тур доирасида Мадридда "Реал" ўз майдонида "Эйбар"ни қабул қилмоқда.

Ушбу саҳифада ўйинни матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Эътиборингиз учун ташаккур. "Championat.asia" сайтини кузатишда давом этинг, буёғига ажойиб футбол учрашувлари кўп бўлади. 

Ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал" ишончли ғалабани расмийлаштирди.

93-дақиқа. Собиқ "Реалчи" Педро Леон Варанни алдаб ўтди, аммо уни Тибо Куртуа қарши олиб, тўпни илиб кетди. 

92-дақиқа. Тони Кроосга нисбатан қарши қўполлик учун Себастьян Кристофорога сариқ карточка кўрсатилди.  

90-дақиқа. Ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди.

Ўйин секин-аста якунланиб бормоқда. Қолган дақиқаларда "Реал" навбатдаги уч очкони қўлдан чиқармаса керак. "Барселона" билан орадаги фарқ яна икки очкони ташкил қилади ва кураш давом этади. 

Испаниялик ҳамкасбларимизнинг маълумотига ишонадиган бўлсак, Каземиро бугунги учрашувда 5 бор ўйин қоидасини бузган. 

85-дақиқа. Винисиус қулай вазиятга чиқиб бораётганди, аммо ҳимоячига тўпни олдириб қўйди.

84-дақиқа. Федерико Вальверде Лука Модрични алмаштирди. 

83-дақиқа. Модрич қанотдан олдинга ўтиши мумкин бўлган Винисиусга тўпни оширди, аммо дарвозабон бразилиялик ўйинчидан чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

Бугун Марко Асенсиони кўрмаймиз. Вальверде майдонга тушишга тайёрланмоқда. 

81-дақиқа. "Реал Мадрид" ўнг қанотдан олдинга ўтди, лекин сўнгги паллада ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.  

80-дақиқа. Фаол тарзда ҳакамнинг қарорига эътироз билдиргани учун меҳмонлар устозига сариқ карточка кўрсатилди.

78-дақиқа. Такаши Инуи майдонга туширилди.

76-дақиқа. Ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш имкониятини яратиб берди.

"Реал Мадрид" анчадан буён чинакам хавфли ҳужум уюштира олмаяпти. 

75-дақиқа. "Эйбар" сўнгги дақиқаларда тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда ва "Мадрид" дарвозаси томон йўл изламоқда.

73-дақиқа. Каземиро майдон марказида қоидани бузди, аммо рақиб жарима зарбасидан фойда чиқара билмади. 

70-дақиқа. Зидан шогирдлари рақибни шаштидан қайтариб, ўйин темпини бироз туширгандек. Тўп асосан майдон марказига яқин зонада айланиб юрибди. 

"Реал" яна битта, "Эйбар" эса икки нафар ўзгартиришни амалга ошириши мумкин.

68-дақиқа. Меҳмонлар қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Аниқ зарбадан сўнг, Куртуа тўпни ушлаб олди. 

Йўқ, ҳаммаси жойида футболчи ўйинни давом эттирмоқчи.

Марсело жароҳат олиб майдонда ўтирибди. Наҳотки уни ҳам алмаштиришга тўғри келса?!

61-дақиқа. Гол ўтказиб юборилганига қарамай,"Реал" ўзгаришларни амалга оширди. Бир йўла уч футболчи алмашди Рамос, Азар ва Родриго ўрнига Милитао, Винисиус ҳамда Бэйл тушди.

Гол ҳисобланди. Орадаги фарқ қисқарди.

"ВАР"га мурожаат қилинмоқда.  

60-дақиқа. ГООООЛ! Яна бурчак тўпи. Жарима майдонидаги пала-партиш ҳаракатлардан кейин зарба берилди ва тўп Куртуанинг оёқлари орасидан ўтиб кетди. 

"Эйбар" тезроқ гол уриб олмаса, поезд кетиб қолишини тушунган кўринади, катта куч билан олдинга боришга ҳаракат қиляпти.

57-дақиқа. Бурчак тўпи ўйинга киритилди ва тўп сал қолса дарвозага кириб кетиши мумкин эди. Бу вазиятда Куртуа ҳам ожиз қолганди, аммо тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

56-дақиқа. Куртуадан ажойиб сейв. Орелянанинг зарбасидан сўнг тўп юқори тўққизликка кетаётганди, Тибо ўз ўрнида. Бурчак тўпи. 

Меҳмонлар мураббийлар штаби вакиллари буёғига нима қилишни ўйлаб "бош қашимоқда".

52-дақиқа. "Эйбар" ҳужумга ўтмоқчи эди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

51-дақиқа. Мезбонлар бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Лекин хавфли зарба берилмади. 

50-дақиқа. "Реал" яна ҳужумга ўтмоқда. 

Зарбалар борасида ҳисоб тенглашди - 5:5.

48-дақиқа. Куртуанинг тўп оширишдаги хатосидан сўнг рақиб қулай вазиятдан зарба берди, аммо посбон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

47-дақиқа. Сариқ карточка. Каземиро майдон марказида рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.  

Иккинчи бўлим бошланди. Дани Карвахаль майдонга қайтмади. Унинг ўрнига Ферлан Менди сафга қўшилди. 

"Мадрид" голларни қандай нишонлади? Ҳозирги вазиятда голни одатдагидек нишонламаслик борасида маслаҳатлар берилганди, аммо хурсандчиликда ҳаммаси эсдан чиқти шекилли... :)   

Ҳозирча танаффус. Биз ҳам бир оз дам оламиз.

47-дақиқа. Родриго ҳисобни янада йириклаштириши мумкин эди. Родригонинг зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди ва ҳакам тайм якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди!

Биринчи бўлим деярли якунланди ва тўпга эгалик қилиш 50%-50% бўлсада, амалда "Эйбар" ҳеч нима қила олмаяпти. 

Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

45-дақиқа. "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритиб берди, аммо иш зарбагача етиб бормади. 

43-дақиқа. "Эйбар" олдинга ўтмоқчи бўлди, аммо тўп оширишдаги хато вазиятни йўққа чиқарди. 

"Эйбар" захира футболчилари "Майдонда нималар бўляпти ўзи?" дегандек суҳбатлашишмоқда. 

"Реал"нинг тепган тўпи дарвозага кириб кетаётгандек туюлмоқда.

37-дақиқа. Навбатдаги ГОООЛ! Бу сафар Марсело! Эден Азарнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, аммо бунга тайёр турган Марсело тўпни дарвозанинг олис пастки бурчагига жойлаб қўйди.

Ўйин яна секинлашгандек. Аммо эътиборли жиҳати "Мадрид" ортиқча куч сарфламай рақибини маҳорат эвазига доғда қолдирмоқда. 

Жамоа сардори ўзи тўпни олиб қўйиб ҳужумни бошлади ва ўзи, Эден Азарнинг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол қилди - 2:0.

30-дақиқа. ГОООООЛ! Серхио Рамос!

29-дақиқа. "Эйбар" футболчилари фаоллашди, аммо ҳимоячилар уларнинг уринишларини осонгина йўққа чиқармоқда. 

Родриго ўз қанотида анча фаол ҳаракат қилмоқда. 

25-дақиқа. Зидан шогирдлари рақибни буткул тўпсиз ҳаракатланишга мажбур қилишмоқда. 

24-дақиқа. "Реал Мадрид" футболчилари чиройли комбинация орқали жарима майдонига кириб боришди, лекин Азарнинг оширган тўп йўлига рақиб тўғаноқ бўлди.  

Сабабини яхши биласиз, пандемия қурбонлари ва вирусга қарши курагаётган шифокорлар шарафига янгради бу олқишлар.

20-дақиқа. "Махсус қарсаклар" янграмоқда. 

18-дақиқа. Ўйин асосан майдон марказига яқин ҳудудда кечмоқда. 

Азар бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, лекин Мендининг оширган тўпи дарвозабон томонга кетиб қолди. 

"Реал Мадрид" секин-аста тўпни ва устунликни ўзига қайтармоқда. 

14-дақиқа. "Реал" дарвозаси олдида юзага келган вазият натижасида Карвахаль оёғини ушлаб майдонда ётибди. 

12-дақиқа. Ҳозирча "Эйбар" тўпга эгалик қилишда рақибдан қолишмаяпти. 

Гол урилган вазиятни томоша қилинг.

9-дақиқа. Эден Азарга нисбатан қоида бузилди. Бельгиялик футболчи кучли оғриқ сабаб, оқсоқланиб ҳаракатланмоқда.

Захира футболчилари учун трибунада ҳам махсус жой яратилгани эътиборга лойиқ. 

Гол уриб олган "Реал" ҳам энди бироз тин олгандек.

5-дақиқа. Тезкор гол қўйиб юборган меҳмонлар ўйин бошланганини тушуниб қолишди ва тўпга эгалик қилишмоқда.

ГОООООООЛ!!! Тони Кроос. Чап қанотдан ривожланган ҳужумни германиялик ярим ҳимоячи ажойиб зарба билан якунлади. 

2-дақиқа. Тўпга мезбонлар эгалик қилишмоқда ва жамоалар секин-аста ўйинга киришишмоқда.  

Демак, ўйин бошланди ва биз ҳам бошладик. 

Аввалроқ айтганимиз, бир дақиқалик сукут тутилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва сардорлар ҳамда ҳакам ўйинни ким бошлашини аниқлаб олишди.

Стадионда "Реал Мадрид" мадҳияси янграмоқда. Бу мезбон футболчиларни руҳлантириши турган гап.  

Қитъадошимиз Такаши Инуи ("Эйбар") бугун захирада қолдирилган.

Стадион ходимлари майдон чимини тартибга келтириб, қайта текшириб чиқишмоқда. 


Ёш Дани Карвахаль Мадриднинг Вальдебебасдаги базаси ва "Альфредо Ди Стефано" стадиони қурилишида "иштирок" этган. 

Орадан 16 йил ўтиб ҳимоячи шу стадионда асосий жамоа таркибида майдонга тушадиган бўлди. 

Учрашув COVID-19 коронавируси сабаб ҳаётдан кўз юмган инсонлар хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча тунда "Барселона" ўз учрашувида ғалаба қозонди ва "Реал Мадрид" билан орадаги фарқни 5 очкого етказди. Табиийки, бугун Зинедин Зидан шогирдлари 16-ўринда бораётган рақибни енгиб, курашни давом эттириш ниятидалар. 


ЯНГИЛАШ


"Реал Мадрид" – "Эйбар"

22.30, «Эстадио Альфредо Ди Стефано» стадиони

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Марсело, Варан, Карвахаль, Каземиро, Кроос, Родриго, Модрич, Азар, Бензема.

Эйбар – Дмитрович, Оливейра, Рафа Соареш, Арбилья, Корреа, Экспосито, Альварес, Орельяна, Де Бласис, Кристофоро, Кике Гарсия.


"Альфредо Ди Стефано" Ла Лига ўйинларини қабул қилган 100-стадион бўлади! Ўзига хос юбилей. 


Real Madrid

Toni Kroos - 4', Sergio Ramos - 30', Marcelo - 37'

LaLiga . Round 28

14/06/2020, 22:30

1
:
3
Finished

Eibar

Pedro Bigas - 60'

Stadium: Alfredo Di Stefano, 0 spectators

Referee: Guillermo Cuadra

45'
90'
4'  Toni Kroos
30'  Sergio Ramos
30'  Eden Hazard
37'  Marcelo
46'  Daniel Carvajal (Ferland Mendy)
47'  Casemiro
61'  Sergio Ramos (Eder Militao)
61'  Rodrygo (Gareth Bale)
61'  Eden Hazard (Vinicius Junior)
84'  Luka Modric (Federico Valverde)
57'  Fabian Orellana (Pedro Leon)
57'  Kike Garcia (Sergi Enrich)
58'  Rafa Soares (Pedro Bigas)
60'  Pedro Bigas
60'  Pablo De Blasis
78'  Pablo De Blasis (Takashi Inui)
84'  Anaitz Arbilla (Esteban Burgos)
90'  Sebastian Cristoforo
 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика