Latest news

10:48Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди  4 10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  4 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  0 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  17 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  11 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  14 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  31 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  3 22:07ПСЖ украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...  1 21:32"Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлмаган Тео Эрнандес испан гранди сафига ўтиши мумкин  4

Беларусь. "Энергетик-БГУ" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди News

Беларусь. "Энергетик-БГУ" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Беларусь чемпионати 4-тури доирасидаги "Торпедо-БелАЗ" – "Энергетик-БГУ" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Торпедо-БелАЗ" – "Энергетик-БГУ" 2:0

Гол: Хачатурян (55), Рамос (67).

"Торпедо-БелАЗ": Бушма, Устинов, Бордачев, Яшин, Степанов, Афанасьев (Николаевич, 64), Хачатурян, Премудров, Габриэл Рамос, Антилевский, Горбачик (Юсов, 62).

"Энергетик-БГУ": Садовский, Юдчиц (Гирц, 70), Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, ЯХШИБОЕВ, Совпель (УМАРОВ, 59), Тве, Атеменг (Бакич, 46).

Огоҳлантириш: Совпель (11), Носко (17), Рамос (45), Гирс (78).

ЯНГИЛАШ

Шу орқали учрашув якунланди. Ростдан ҳам ажойиб кечган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди. "Энергетик" эса мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

90+4. ДАХШАТ ВАЗИЯТ! "Торпедо" футболчиси марказда дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Садовский дастлаб тўпни оёғи билан тепиб юборди. Дастлабки зарбани Свирепа қайтарди. Кейинчалик тўп ҳаволатиб дарвоза томон тепилди. Ноаниқ зарба.

90+3. Умаров "Роббен услуби" билан рақиб жарима майдончаси ичига кириб борди ва чап оёқда кучли ҳамда ноаниқ зарба йўллади. 

90+1. Свирепа шундоққина жарима майдончаси ёнида тўпни қўли билан ўйнади. Дарвозадан 20 метрлар узоқликдан йўлланган жарима зарбаси ноаниқ кетди. 

4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Гирцнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

86. Яхшибоев ўз фаоллигидан кейин бурчак зарбаси ишлаб олди. БГУ олдинга ташланган. Жасур яна бир бор бурчакдан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Аммо яна дарвозабон тўпни қайтарди.

84. Умаровнинг қанотдан ҳаволатиб берган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

82. Ўйин якунланишига тахминан 8 дақиқа қолди. Нима деб ўйлайсиз, мўъжиза юз берармикин?

80. Йўқ, оддийгина зарбани Садовский қийинчиликсиз ушлаб олди.

79. Мезбонларда ажойиб имконият. Дарвозадан тахминан 20 метрлар узоқликдан жарима зарбаси амалга оширилади.

76. БГУда ажойиб имконият юзага келганди. "Торпедо" футболчилари ҳавфни бартараф этди ва бурчакка чиқариб юборишди. Корнердан узатилган тўпга эса "Энергетик" футболчилари зарба йўллай олишмади.

73. ЗАРБААААААААА!!! Ҳимоячи Свирепа тахминан 30 метрлардан ажойиб зарба йўллади. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

71. "Торпедо" яна бир ҳужум ташкил қилди. Ўнг қанотдан марказга узатилган тўпга Антилевский зарба беришга бироз кечикди. Ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди.

67. ГОЛ! Габриэль Рамосдан шунчаки шедевр гол!

64. УХХХХ ЯХШИБОЕВВВВ!!!! Жасур бурчакдан гол урмоқчи бўлди. Бироқ "Торпедо" посбони бунга йўл қўймади.

60. УХХХХХХХХ!!!!!! Умаровнинг ажойиб пасидан кейин Яхшибоев қулай нуқтада дарвозага зарба йўллай олмади. Ажойиб вазият эди.

59. БГУ таркибида ўзгариш. Совпель ўз ўрнини Шахбоз Умаровга бўшатиб берди.

57. "Торпедо"нинг навбатдаги ҳужуми. Степановнинг қанотдан узатган пасини Садовский ушлаб олди.

55. ГОЛ! Рамоснинг пасидан кейин Хачатурян ҳисобни очди, 1:0!

50. "Торпедо"да ажойиб имконият юзага келганди. Бурчакдан оширилган тўпга бош билан берилган зарбадан кейин тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

47. Жасур Яхшибоев "Торпедо" жарима майдончаси ичида рақибини алдай олмади ва ҳужум тўхтади.

Иккинчи бўлим бошланди!

Ушбу вазиятдан кейин биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча танаффус!

45. "Торпедо" ажойиб вазият яратаётганди. Антилевский ажойиб паси орқали Рамосни бирга бир вазиятга чиқариб берганди. Аммо у офсайдда қолиб кетганди. Ҳуштак чалинганини эшитиб ҳам дарвозага зарба берган Габриэль Рамос сариқ карточка олди. 

42. Сокол тўпни марказда рақибидан олиб қўйганди. Ўша пайтда Яхшибоев қулай нуқтага очилиб кетаётганди. Бироқ тўпни олдириб қўйган "Торпедо" футболчиси Соколдан қайтариб олди.

40. "Энергетик" ажойиб ҳужум уюштирди. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Мавату зарба йўллай олмади. Ҳимоячилар тўпни аутга чиқариб юборишди.

37. Илк дақиқалардан катта штурм уюштирган "Энергетик"нинг шашти бироз пасайди.

34. ЗАРБААААААААААА!!! Маватунинг тўп оширишидан кейин Атеменг боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

31. Мавату тўпни Носкога оширди. Носко эса тахминан 22 метрлардан кучли зарба йўллади. Ноаниқ!

28. Ажойиб ҳужум ва кулгили якун! Афанасьев БГУ жарима майдончаси ичида тўпни марказга Антилевскийга узатди. Бундай нуқтадан топ-футболчилар асосан гол уришади. Бироқ ҳужумчининг зарбаси анчагина юқоридан ўтиб кетди.

27. Яхшибоев тўпни қабул қилиб, ўзига мослаштира олмади. Рақиб ҳимоячиси эса ҳавфни бартараф этди. Бу паллада "Торпедо" футболчиси тўпни қўли билан ўйнагандек кўринди.

26. "Торпедо" бироз орқароққа сурилди. БГУ аста-секинлик билан босим қилмоқда.

23. Ўйин марказга кўчди. Энди томонлар ҳужум қилмасдан бироз дам олишмоқда. 

20. Яхшибоев марказдан тўпни қабул қилиб, деярли рақиб жарима майдончаси ичига кириб бораётганди. Бироқ рақиблари уни тўхтатишни уддалади.

17. УХХХХХХ!!! БГУ ҳозир голдан қутулиб қолди. Марказдан узатилган тўпга дарвозабон ҳам чиқди ва бироз кеч қолди. Афанасьев эса унинг устидан тўпни ташлаб қўйди. Дарвозага кириб кетаётган тўпни Соколь қайтариб юборди.

14. ЗАРББААААААААА!!! Афанасьев "БГУ" жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва ўткир бурчакдан зарба йўллади. Ноаниқ!

12. "Энергетик"нинг босими ошиб бормоқда. Мавату рақиблари жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва тўпни марказга хаволатиб узатди. Афсуски, зарба берадиган футболчи топилмади.

10. ЗАРБАААААА!!!! Марказдан "Торпедо" жарима майдончаси ичига тўп етказиб берилди. Атеменг тўпни боши билан Яхшибоевга узатди. Жасурнинг зарбасини рақиблари посбони ушлаб олди.

8. ЗАРБАААААА!!!! Теклонинг чап қанотдан ҳаволатиб ўзатган ажойиб пасини Атеменг боши билан берган зарбаси орқали гол урмоқчи эди. Зарба бироз ноаниқ кетди.

7. "Торпедо" илк ҳужумини ташкил қилди. Афанасьевнинг қанотдан хаволатиб узатган пасини Антилевский дарвоза томон тўғрилаб юбормоқчи эди. Ҳаракат бироз ўхшамади.

6. Бурчакдан Яхшибоев тўпни марказга узатди. Ҳимоячилар эса тўпни қайтаришди. Тўп яна бир бор Жасурга келиб тушди. Кейинчалик у рақибини алдай олмади ва тўп унинг ўзига тегиб, майдонни тарк этди. 

5. "Энергетик" ажойиб ҳужум ташкил қилди. Атеменгнинг пасидан кейин Носко тўпни марказга узатганди. Бироқ мезбон ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборишди.

2. УХХХХХХ!!!! Жасурдан ажойиб дриблинг! У марказда 3 футболчини алдаб ўтганди. Уни рақиби сардори Хачатурян йиқитибгина тўхтатди.

1. Илк дақиқадаёқ меҳмонлар ҳужумга ўтишганди. Бироқ Атеменг оффсайд ҳолатида қолиб кетди.

- Учрашув бошланди! Учрашувни Жасур Яхшибоев бошлаб берди.

- Томонлар аниқланмоқда. Учрашув бошланишига барча нарса шай.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Стадионда давлат мадҳияси янграмоқда.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика