Latest news

16:24U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 (матнли трансляция)  18 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  10 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  3 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  26 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0

Муҳаммад Ал Шлҳуб - ОЧЛда ўйнаш бўйича саудияликлар афсонаси News

Муҳаммад Ал Шлҳуб - ОЧЛда ўйнаш бўйича саудияликлар афсонаси

ОФК сайти Осиё чемпионлар лигасида иштирок этувчи давлатларнинг энг кучли футболчисини аниқлаш борасида сўров ўтказяпти.

Аввалги сўровнома эронлик футболчилар ўртасида ўтказилган бўлиб, бунда "Персеполис" ҳимоячиси Жалол Ҳоссейни ОЧЛда ўйнаш борасида эронликлар афсонаси деб топилганди. 

Саудия Арабистони футболчилари ўртасида ўтказилган иккинчи сўровномада фаолиятининг тўлиқ қисмини "Ал Ҳилол"да ўтказган Муҳаммад Ал Шлҳуб бу борада саудияликлар афсонаси деб топилди. Ал Шлҳуб 57% овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Сўровномада жами 42,971 мухлис иштирок этди. 

Маълумот учун, Муҳаммад Ал Шлҳуб ОЧЛда 13 мавсумдан бери иштирок этиб келяпти. У 2000 йил 19 ёшида "Ал Ҳилол" билан Осиё клублар чемпионатида зафар қучган. Ўтган мавсум эса ОЧЛда ҳам ғолибликни қўлга киритди. 

Ал Шлҳуб ҳозир 39 ёшда, лекин ҳали футболни тугатгани йўқ. У ҳамон жамоа сардори ҳисобланади. Шлҳуб саудиялик футболчилар орасида Осиё чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказган.

 

Сўровномада иккинчи ўрин Муҳаммад Нурга насиб этди. У 30% овоз тўплади. ОЧЛда 9 мавсумни ўтказган Муҳаммад Нур асосан "Ал Иттиҳод"даги ўйинлари билан ёдда қолган. 2000 йиллардаги "Ал Иттиҳод"нинг "олтин даври" ёдингиздами, ўшанда жамоани Нурсиз тасаввур қилиб бўлмасди. Муҳаммад Нур 2004 йил ўз жамоаси билан ОЧЛ бош совринини қўлга киритган.

 

Учинчи ўринни "Ал Ҳилол"нинг бошқа бир футболчиси, ҳозирги кунда жамоа етакчиси Салим Ал Довсари эгаллади. У 9% овоз жамғарди. Ал Довсари 8 мавсумдан бери ОЧЛда ўйнаб келяпти. У ўз клубида Салман Фараж, Ёсир Ал Шаҳрани каби футболчилар билан бир қаторда туради. Ал Довсари 2011 йил "Ал Ҳилол"да дебютини ўтказган.

 

Тўртинчи ўриндаги Носир Ал Шамрони 2% овоз тўплади. ОЧЛда 10 мавсумни ўтказган ушбу ҳужумчи шу пайтгача бир нечта голлар урган. Агар Муҳаммад Ал Шлҳуб билан Муҳаммад Нур фақат битта жамоада ўйнаб ОЧЛда ўзларини кўрсатган деб ҳисобласак, Носир Ал Шамрони бир қатор клубларда майдонга тушган.

 

Ал Шамрони ОЧЛда илк бор 2006 йил "Ал Шабаб" сафида майдонга тушган. Шундан сўнг "Ал Ҳилол"да ўйнаган. Бир муддат "Ал Айн" сафида фоалият олиб борган ҳужумчи охирги йилларда "Ал Иттиҳод" билан халқаро учрашувларда иштирок этяпти. 

Ва ниҳоят мазкур сўровномада Сауд Карири 1% овоз билан охирги бўлди. Карири ОЧЛда 11 мавсумни ўтказган. Албатта, у гол урадиган футболчи эмасди, лекин майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарарди. Ўз пайтида Саудия Арабистони терма жамоаси сардори бўлган Сауд Карири 2004 йил "Ал Иттиҳод" сафида ОЧЛда илк бор майдонга тушган. Ушбу ярим ҳимоячи ОЧЛ финалларида 4 бор майдонга тушган (2004, 2005, 2009, 2014) ягона футболчи ҳисобланади.

   

Сўровнома натижалари:

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика