Latest news

09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  0 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  3 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  4 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  6 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  19 03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  4 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  18 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  0 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  15 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  24 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  12

Бир ўйин тарихи. 2001 йилги “Мердека” кубоги, Ҳамидуллаевнинг олтин голи, Сейткамоловнинг порлаши News

Бир ўйин тарихи. 2001 йилги “Мердека” кубоги, Ҳамидуллаевнинг олтин голи, Сейткамоловнинг порлаши

2000 йилдан сўнг футболимизда катта ўзгаришлар, кенг ҳажмдаги ислоҳотлар даври бошланди.

Федерация тепасига келган Баҳтиёр Раҳимов биринчи галда терма жамоа базасидаги ташкилий ишларни ва молиявий муаммоларни ҳал қилди. Жамоага Россиядан Владимир Сальковни таклиф қилди. Натижада яхши савиядаги рақиблар, Европа жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этила бошланди. Катта нуфуздаги халқаро турнирларга сафарлар уюштирилди. Улардан бири Малайзияда ташкил этилган “Мердека” кубогидир. Бугун анънамиздан бироз четга чиққан ҳолда битта учрашувни эмас балки, ушбу мусобақадаги барча ўйинларни қисқача ёдга оламиз.
Мазкур турнирда кўпчилик ёши катта мухлисларга таниш бўлган Баҳодир Сейткамолов, Баҳодир Аннаматов, Рашид Ғофуров, Анвар Бердиев каби футболчилар ҳам қатнашган.

Бош мураббий таркибга етакчи футболчиларни жалб қилмайди ва сафарга асосан захира вакиллари, маҳаллий футболчиларни олиб боради. ЖЧ-2002 саралаши иккинчи босқичи олдидан ташкил этилган ўртоқлик турнирида вакилларимиз учта ўйинда қатнашишган. Дастлабки баҳс Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўтказилган бўлиб унда жамоамиз кичик 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Голларга эса Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Анвар Бердиев муаллифлик қилишган.

Ҳиндистон – Ўзбекистон 1:2
Голлар:
Вижаян Инвалаппил Мани 45 – Бахтиёр Ҳамидуллаев 19, Анвар Бердиев 33.
Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Олег Собиров, Асрор Алиқулов, Леонид Кошелев (Баҳодир Сейткамолов, 46), Андрей Власичев, Александр Хвостунов, Баҳодир Аннаматов, Февзи Давлетов, Анвар Бердиев, Анвар Солиев, Бахтиёр Ҳамидуллаев (Неъматулла Қуттибоев, 70)


Ярим финалда футболчиларимиз Баҳрайн қаршилигини енгишди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Баҳодир Сейткамолов дубль расмийлаштириб ғалаба келтирганди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, махоратли футболчи фаолияти давомида “Чилонзор”, “Металлург”, “Навбаҳор”, “Пахтакор” каби клубларда тўп тепди. Мердека кубоги уни оммага танитганди.

Ярим финал
Ўзбекистон – Баҳрайн 2:0
Голлар:
Баҳодир Сейткамолов 89, 90.
Ўзбекистон: Олег Беляков, Бахтиёр Ашурматов, Олег Собиров, Илья Кликунов (Леонид Кошелев, 72), Баҳодир Сейткамолов, Александр Хвостунов, Рашид Ғофуров, Андрей Власичев, Февзи Давлетов, Неъматулла Қуттибоев (Анвар Солиев, 33), Бахтиёр Ҳамидуллаев (Баҳодир Аннаматов, 90)


Ҳал қилувчи ўйинда ҳамюртларимизга Европа вакили бўлган Босния ва Герцоговина рақиблик қилган. 84-дақиқада Леонид Кошелев ажойиб зарбаси билан рақиб дарвозаси тўрини титратади. Аммо, ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Велимир Браснич Сафонов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилади ва мувозанатни тиклайди. Қўшимча экстра таймлар якунланишига бир дақиқа қолганида Бахтиёр Ҳамидуллаев олтин голни уриб Ўзбекистонга мусобақа ғолиблигини олиб берганди. Шу куни ҳакам боснияликларнинг уч футболчисини, бизникилардан бир футболчи Бахтиёр Ашурматовни майдондан четлатганди.


Финал
Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 2:1
Голлар
: Леонид Кошелев 84, Баҳтиёр Ҳамидуллаев 119 - Велимир Браснич 90+1.
Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Бахтиёр Ашурматов, Олег Собиров (Баҳодир Аннаматов, 35), Асрор Алиқулов, Илья Кликунов (Леонид Кошелев, 80), Баҳодир Сейткамолов, Александр Хвостунов, Андрей Власичев, Февзи Давлетов, Анвар Солиев (Рашид Ғофуров, 75), Баҳтиёр Ҳамидуллаев.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика