Latest news

21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  8 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  7 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  5 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  8 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  24 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  14

26-тур учрашувларида жамоаларнинг имкониятлари қандай? News

26-тур учрашувларида жамоаларнинг имкониятлари қандай?

Бу йил олий лигамизда бир нечта жамоалар ўзига хос натижаларни қайд этишмоқда. Аксарият клублар хаттоки, турнир жадвалида карвонбошилик қилаётган жамоалардан ҳам очко тортиб олмоқда.

Мана энди ғалвир сувдан кўтариладиган пайт яқинлашмоқда. Хавфли зонада бораётган жамоалар қуйи лигага тушиб кетиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

26-турда қуйидаги жамоалар тўқнаш келишади. Биз уларнинг ўзаро имкониятларини фоизларда ҳисоблаб чиқдик.

“Пахтакор” – “Сўғдиёна”

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби иккинчи даврада Жиззахдан 3 очко билан Тошкентга қайтган эди. Ўша учрашувда “шерлар” осонлик билан ғалабага эришмаган эди. Биринчи даврада тошкентликлар кўп очколар йўқотишди. Иккинчи даврага келиб эса бироз бўлсада ўзларини ўнглаб олгандек кўринди. “Пахтакор” ўз уйида “Бунёдкор”ни ҳам “Локомотив”ни ҳам мағлубиятга учратди. Лекин бундан аввалги 25-турда “Пахтакор” сафардан мағлубият билан қайтди. “Сўғдиёна” эса Тошкентнинг бошқа бир вакили “Обод”ни қийинчилик билан 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Пахтакор” мағлубиятдан сўнг ўз уйида ғалаба қозонишга уриниб кўради. “Сўғдиёна” эса аввалги турдаги ғалабадан руҳланиб сафардан очко билан қайтишга интилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин Тошкентда бўлиб ўтишини инобатга олсак, имконият “Пахтакор”да кўпроқ бўлади.
Имкониятлар: 60/40



“Қўқон-1912” – “Нефтчи”

Бир вилоят жамоалари ўртасидаги баҳслар аввалдан анча қизғин тарзда бўлиб ўтади. Биринчи даврада “Нефтчи” ўз уйида “Қўқон-1912”ни қабул қилиб, қийин кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. 25-турда “Нефтчи” ўз уйида “Пахтакор”ни мағлуб этиб руҳан кўтарилиб олди. “Қўқон-1912” жамоаси сафарда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлиб бироз бўлсада тушкун ҳолатга тушиб қолди. “Қўқон-1912” клуби айни дамда турнир жадвалида хавфли зонада бормоқда. Агарда ўз уйида “Нефтчи”ни мағлуб эта олмаса уларнинг олий лигада қолиш масаласи бироз қийинлашади. Ушбу учрашувда “Нефтчи” жамоаси кўплаб мағлубиятлар учун ҳам ғалаба қозониши керак. “Қўқон-1912” эса хавфли зонада қолиб кетмаслиги учун ғалаба қозониши керак. Мантиқан олиб қарайдиган бўлсак, ушбу баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келиши мумкин.
Имкониятлар: 45/10/45



“Бухоро” – “Локомотив”
Ушбу икки жамоа таркиби билан бемалол маҳтана олади. Ушбу клубларда бир қатор тажрибали футболчилар жам бўлган. Биринчи даврада “темирйўлчилар” ўз уйида “Бухоро”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди. “Бухоро” клуби ҳам ўз уйида рақибларига осонликча очко бериб қўймайди. Шуни инобатга олган ҳолда қайси жамоа ғалаба қозонишини ҳеч ким билмайди. Агар “Локомотив” мағлубиятга учраса “Бунёдкор” билан ўртадаги очколар тафовути 3тага камаяди ва “Бунёдкор” “темирйўлчиларя”дан 2 очкога ортда қолади. “Бунёдкор” билан “Локомотив” 30-турда ўзаро ўйинида тўқнаш келади. Ўша баҳсда “қалдирғочлар” ғалаба қозонса “Локомотив” чемпионликни топшириб қўйиши мумкин. Шунинг учун “темирйўлчилар” ҳар бир ўйинда ғалаба қозониши керак.
Имкониятлар: 40/10/50



“Насаф” – “Навбаҳор”
Қаршининг “Насаф” жамоаси кейинги йил ОЧЛда иштирок этиш учун кураш олиб бормоқда. Чемпионат давомида “аждарлар” ҳам керакли бўлган очколарни қўлдан бой беришди. Шундай бўлсада, турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. “Навбаҳор” эса ўзига ўхшамаган натижалар қайд этмоқда. “Лочинлар” сафарда “Насаф” меҳмони бўлади. “Навбаҳор” сафардан дуранг натижа қайд этиб қайтса ҳам бу улар учун ижобий натижа бўлади.
Имкониятлар: 60/40



“Қизилқум” – “Бунёдкор”
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби айни дамда чемпионатда иккинчи поғонада бормоқда. Аввалги турда “Насаф”ни ўз уйида қабул қилиб кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Лекин “қалдирғочлар” учун сафардаги учрашувлар осон бўлаётгани йўқ. Умуман олганда, бу йил чемпионатимиздаги аксарият жамоалар турнир жадвалида юқорида бораётган клубларни ҳам мағлубиятга учратишмоқда. Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси аввалгига қараганда таркибини анча яхшилаб олган. “Бунёдкор” ўз олдига чемпион бўлишни мақсад қилгани аниқ. Демак, “қалдирғочлар”ни сафарда фақат ғалаба қониқтиради.
Имкониятлар: 45/55



“Андижон” – “Металлург”
Андижоннинг “Андижон” клуби чемпионат рейтингида сўнгги поғонада бормоқда. Агарда водий клуби мана шундай давом этадиган бўлса хавфли зонадан чиқа олмайди ва элитани тарк этиши мумкин. Бекободнинг “Металлург” жамоаси эса ўз ўрнини яхшилаб олган. Бекободликлар мусобақа рейтингида “Пахтакор”ни 1 очкога ортда қолдирмоқда. Шанба куни бўлиб ўтадиган учрашувда “Андижон” фақат ғалаба қозониши керак. Акс ҳолда уларнинг олий лигада қолиши сўроқ остида қолади. Чунки, қолган учрашувлар "Андижон" учун оғир ўтиши турган гап.
Имкониятлар: 60/40



“Олмалиқ” – “Шўртан”
Ушбу икки клуб биринчи даврада Ғузорда мухлислар учун голларга бой учрашувни тақдим этишганди. Қийин кечган баҳсда томошабинлар 7та голнинг гувоҳи бўлишганди. Ушбу тўқнашувда “Шўртан” “Олмалиқ” жамоасини 4:3 ҳисобида мағлуб этганди. турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, ғузорликлар “кончилар”дан 10 очко олдинда бормоқда. Чемпионатимизнинг 25-турида “Олмалиқ” Муборакнинг “Машъал” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. “Шўртан” эса ўз уйида “Андижон”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб ўз ҳисобида навбатдаги 3 очкони ёзиб қўйди. 26-турда “Олмалиқ” ўз уйида “Шўртан”ни қабул қилишини инобатга олиб уларнинг имкониятларини фоизларда белгиладик.
Имкониятлар: 40/20/40



“Обод” – “Машъал”
Тошкентнинг “Обод” жамоаси сафарда иложи борича дуранг натижа қайд этишга урунмоқда. Ўз уйида эса кучли рақибларни ҳам мағлуб этишга эришмоқда. Тошкентликлар элитада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Уларни “Қўқон-1912” ҳамда “Андижон” жамоалари таъқиб қилиб келмоқда. Агарда “Обод” ўз уйида “Машъал”ни мағлуб эта олса таъқибчи рақибларидан бироз илгарилаб кетиш мумикн. Муборакликлар эса 25-турда ўз уйида “Олмалиқ” клубини мағлуб этиб ўзи учун керакли бўлган очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйганди. Навбатдаги турда “Обод” ўз уйида очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Бу муборакликлар учун қийин ўйин бўлишини англатади.
Имкониятлар: 55/45



Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика