Latest news

19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 19:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1 (Матнли трансляция)  33 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  15 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  30 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  13 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

АПЛ. Магуайр ва Марсьяль "Манчестер Юнайтед"га "Стэмфорд Бриж"да ғалаба келтирди News

АПЛ. Магуайр ва Марсьяль "Манчестер Юнайтед"га "Стэмфорд Бриж"да ғалаба келтирди

АПЛнинг 26-тури доирасидаги "Челси" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Челси – Манчестер Юнайтед 0:2

«Стэмфорд Бриж»

Гол: Марсьяль (45), Магуайр (66).

Челси - Кабальеро, Жеймс, Кристенсен (Зума, 46), Рюдигер, Аспиликуэта, Канте (Маунт, 12), Жоржиньо, Ковачич, Виллиан, Батшуайи, Педро.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Ван-Биссака, Байи, Магуайр, Шоу, Уильямс, Фред, Матич, Фернандеш (Далот, 90+1), Жеймс (Перейра, 79), Марсьяль (Игало, 90).

Огоҳлантириш: Виллиан (35), Рюдигер (48), Фред (59), Зума (59), Педро (64).

Chelsea

Premier League . Round 26

18/02/2020, 00:00

2
:
0
Finished

Manchester United

Anthony Martial - 45', Harry Maguire - 66'

Stadium: Stamford Bridge, 40504 spectators

Referee: Anthony Taylor

45'
90'
12'  N'Golo Kante (Mason Mount)
35'  Willian
46'  Andreas Christensen (Kurt Zouma)
48'  Antonio Ruediger
56'  Kurt Zouma
59'  Kurt Zouma
64'  Pedro Rodriguez
68'  Michy Batshuayi (Olivier Giroud)
77'  Olivier Giroud
45'  Anthony Martial
45'  Aaron Wan-Bissaka
59'  Fred
66'  Harry Maguire
66'  Bruno Fernandes
76'  Brandon Williams
79'  Aaron Wan-Bissaka
80'  Daniel James (Andreas Pereira)
90'  Anthony Martial (Odion Ighalo)
90'  Bruno Fernandes (Diogo Dalot)

ЯНГИЛАШ

Бўлди, учрашув якунланди. МЮ кетма-кет учинчи марта "Челси"ни ютди, "Челси" ўз майдонидаги сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида ғалабага эриша олмади. "Челси" бугун МЮ дарвозаси томон аниқ зарба йўллай олмади. "Манчестер Юнайтед" 7-ўринга кўтарилиб олди ва "Челси" билан орадаги фарқни 3 очкогача қисқартирди.

90+2. УХХХХ!!! Игало учинчи голни ҳам уриши мумкин эди.

90+1. Бора-бора "Челси"нинг мағлубияти яқинлашиб келмоқда. "Аристократлар" реванш олишолмайди.

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБАААААААААААААААА!!! Маунтнинг тепган тўпи ва унга отилган Де Хеа дарвозанинг устунига бориб урилишди. Де Хеа майдонда ётибди.

89. Бруно Фернандеш рақибига қарши фол ишлатди. "Челси"да ажойиб нуқтадан жарима зарбаси!

88. УХХХХ!!! ЗАРБАЛАРР!!!!!! Аввалига Маунт, кейинчалик Ковачичнинг зарбаларини Магуайр қайтарди.

87. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлмоқда.

85. "Челси" таслим бўлди чоғи. Жамоа ҳужумга ўтмаяпти деярли.

81. Маунтнинг зарбасини Магуайр қайтарди.

77. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ЯНА ЙЎЎЎЎҚҚҚҚ!!! Жирунинг бу голи ҳам оффсайд сабабли инобатга олинмади. Ҳисобланмаган голлар бўйича ҳисоб - 2:0!

73. УХХХХХ!!!! Батшуайи зарба бераман дегунча тўпни Байи бурчакка чиқариб юборди.

Ёдингизда бўлса, МЮ ўтган йилнинг октябрь ойи охирида "Стэмфорд"да "Челси"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

72. "Челси"да хавфли вазият! Жарима зарбаси! Йўқ, вазият кўкка совурилди.

70. УХХХХХ!!!! Жаримадан узатилган тўпга Магуайр боши билан тўпни Марсьялга узатганди. Зума хавфни бартараф этди.

66. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Магуаййййррррр!!!!!! Бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобдаги фарқни иккитага етказди!!!! МЮ сардори МЮ таркибида АПЛдаги илк голини урди.

64. ЗАРБААААААААААА!!! Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбасини Кабалберо қўриқлаётган дарвозанинг устуни қайтарди!!!

61. ЭХХХХХ!!!! Фернандешнинг чиройли пасига Жеймс етиб бора олмади. Аспиликуэта тўпни тўхтатиб, ҳужумни бартараф этди.

59. Зума тўпни олиб қўйиш чоғида Марсьялни йиқитди. Аслида бу ерда Зума тўпга ўйнаганди. Ҳакам барибир унга сариқ берди. Чунки футболчи тик оёғи билан рақибга ташланганди.

56. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! КУРТТТ ЗУМААААААА!!!! Футболчининг бурчакдан узатилган зарбасини Зума бир уринишда дарвозага йўллади! 1:1!!! Йўқ, гол ҳисобга олинмади. ВАР бу ерда голни бекор қилди. Бу паллада Аспиликуэта рақибига қарши фол ишлатганди.

54. ЗАРБАААААААААААА!!! Маунтнинг зарбасини дарвоза устуни қайтарди. Бироқ бу паллагача Батшуайи тўпни қўли билан ўйнагани учун хуштак чалинганди.

53. "Челси" ҳужумга ўтаётганди. Магуайр бу паллада тўпни аутга чиқариб юборди.

50. Бруно Фернандешнинг Марсьяль томон узатган паси манзилга етиб бормади. Бу вазиятда Сесар ўз жойини ёпди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар "Стэмфорд Бриж"га қайтишмоқда. Олдинда бизни яна 45 дақиқа кутмоқда.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. ЗАРБААААААААА!!!! Марказдаги хатодан кейин тўпни Батшуайи эгаллаб олди ва Виллианга оширди. Виллиан ҳам қулай вазиятни кутиб, тўпни Батшуайига қайтарди. Мишининг зарбаси ноаниқ кетди. Миши бугун МЮга ўйнаётгандек кўринмоқда)

1 бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Биринчи бўлимда жароҳатлар кўпайиб кетди.

45. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! МАРСЬЯЛЬЬ!!!! Ван-Биссаканинг тўп узатишидан кейин Антони боши билан зарба берган ҳолда дарвозани ишғол қилди, 0:1!!! "Гол на раздевалку"

44. Кристенсеннинг бурнига тегиб кетишди ва натижада қон чиқди. У майдонни тарк этди.

41. "Челси" 10дан ошиқ паслар билан МЮ жарима майдончаси ичига кириб борди. Аспиликуэта тўпни дарвоза яқинига узатганди. Бу паллада Фред тўпни қайтарди.

36. ЗАРБАААААААААА!!! Марсьялль қулай нуқтадан ноаниқ зарба йўллади. Марсьяль ўз савиясида(

35. Бруно Фернандеш рақиби Виллианни йиқитганди. Бу паллада бош ҳакам бразилиялик симуляция ишлатди деб топди ва унга сариқ берди.

34. УХХХХХ!!!!! Матичнинг хатосидан кейин Батшуайи Де Хеа билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Ван-Биссака тўпга ташланиб, хавфни бартараф этди.

33. Афишаси кучли бўлган, бироқ зерикарли ўйинда жуда кўп стандартлар кўряпмиз. Виллианнинг бурчакдан узатган тўпини Магуайр боши билан уриб юборди.

31. Уильямснинг хавфли тўп узатиши Дэн Жэймсга қадар етиб бормади. Акс ҳолда Жеймс "Челси" дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди.

28. Фреднинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

26. НИМАААААА!!!! ҚАНИ ГОЛЛЛ???? Маунтнинг тўп узатишидан кейин Батшуайи ўта қулай имкониятни голга айлантира олмади. Ўйинда голга тортадиган илк вазият бўлганди.

24. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!!! Виллианнинг тўп узатишидан кейин Батшуайи дарвозага зарба йўллай олмади.

22. Рақибнинг хавфли тўп узатишини Магуайр бурчакка чиқариб юборди. Акс ҳолда тўп Батшуайига тушарди ва вазият чигаллашарди.

20. Педрони Фред қаттиқ кутиб олди. Ҳакам бу ерда йиқилган Педрога эътибор бермади.

18. Хавфли вазият!!! Педро чап қанотдан МЮ жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва тўпни марказга узатди. Байи тўпни қайтарди.

15. УХХХХХ!!!! Дэн Жеймснинг қанотдан узатган тўпига ҳеч ким зарба бера олмади.

12. ЗАРБАААААААААААА!!!! Фреднинг зарбасини Рюдигер қайтарди!!

11. Наҳотки!!!! Канте жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ҳозирча унинг ўрнига ҳеч ким тушмади. Баркли тайёрланмоқда.

9. ЗАРБАААААААА!!! Виллианнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади!!

8. "Челси"дан яна бир ҳужум. Батшуайи зарба беришига Байи йўл қўймади.

6. ЗАРБААААААА!!!!!! Рис Жеймснинг зарбаси Де Хеа қўриқлаётган дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

4. Байи хато қилди. Ортидан яна хато қилди. Эрик учун жуда ёмон старт.

2. Брэндон Уильямснинг узун паси Жеймсга қадар ўтмади. Акс ҳолда уэльслик футболчи Кабальеро билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!

- Икки жамоа ҳам "Стэмфорд Бриж"га тушиб келишмоқда. Бу ҳақиқий шоу!

- Жамоалар трибуна ости ҳудудда бир-бирлари билан саломлашишмоқда. Майдонда эса улар жангчига айланишади.

- Оз фурсат қолмоқда дўстлар. Марказий ўйин кутмоқда бизни!

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика