Latest news

15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  0 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  2 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  4 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  5 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   15 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1

"Навбаҳор": Рисқуллаев келди, айримларга жавоб берилди News

"Навбаҳор": Рисқуллаев келди, айримларга жавоб берилди

Эртага "Навбаҳор" Тошкентда ташкил этилан ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Пойтахтда ўтказилган назорат ўйинлари орқали мураббийлар штаби таркибга жалб қилинган футболчиларни синовдан ўтказиб олишмоқда. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоа машғулотларига Яннис Мандзукас (“Қизилқум”) (фотода), Рустам Аъзамов (“Локомотив”)лар келиб қўшилишганди. Ўтган вақт давомида жамоа сафига Аҳрол Рисқуллаев (“Динамо”) ва Фарруҳ Нурлибоев (“Олмалиқ”)лар келиб қўшилишди. Рисқуллаев ҳозир жамоамиз билан бирга бўлса Нурлибоев бир кунлик машғулотдан кейин ортга қайтган. Шунингдек, жамоада айни пайтда биринчи лига вакили “Регистон” жамоасидан ярим ҳимоячи Марат Қудратов ҳам кўрикдан ўтмоқда.

Мураббийлар штаби айрим футболчиларга жавоб беришни лозим топишди. Хусусан мавсумнинг биринчи қисмини “Чуст-Пахтакор” жамоасида ўтказган Мирзоҳид Маҳкамов, Бобир Расулов ва Фарруҳ Йўлдошевлар кўрикдан ўта олмай ортларига қайтишди. Шунингдек, давралар оралиғида яна жамоага қўшилган Элмурод Низомбоев энди “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайди. Аъзам Алиев ёшлар жамоаси билан иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун ортга қайтган бўлса Соҳиб Абдуллаев жароҳат туфайли муддатидан олдин Наманганга қайтди.

Футболчилар эртага Муборакнинг “Машъал” клуби билан пойтахтдаги сўнгги назорат ўйинини ўтказишади. Шундан сўнг жамоа Наманганга қайтиб келади. Икки кунлик дам олишдан сўнг машғлотлар Наманганда олиб борилади. Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни жамоамиз “Андижон” билан меҳмонда давралар оралиғидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Қўшимча маълумот ўрнида олий лигадаги трансфер дарчаси ёпилишига қадар жамоага маҳоратли футболчиларни жалб этилганлигини ҳам келтириб ўтиш жоиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика