Latest news

16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  0 16:00ЕЧЛ плей-оффига қуръа ташланмоқда  8 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  3 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  1 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  15 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  1 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  2 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  8 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  10 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  1

Тожикистон U-16 финалда, Ўзбекистон U-16 эса 7-8 ўринлар учун ўйнайди News

Тожикистон U-16 финалда, Ўзбекистон U-16 эса 7-8 ўринлар учун ўйнайди

Ҳозиргина Беларусь пойтахти Минск шаҳрида U-17 жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган "Кубок Развития-2020" мусобақасида Азамат Абдураимов бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Финландияга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур ўйинга қадар икки терма жамоа ҳам 1 ва 2-турларда мезбон ҳамда Бельгия терма жамоаларига имкониятни бой берган эдилар. 

Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган Тожикистон ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари учун бу турнир катта амалиётни ўтаб берди. Афсуки Бельгия, Беларусь ва Финландия U-17 жамоалари ўрин олган гуруҳда вакилларимиз 3та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учрадилар.

Қўшниларимиз эса Исроил, Грузия ва Исландия терма жамоалари жой олган гуруҳнинг сўнгги турида Грузияни мағлубиятга учратиб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритдилар. Уларнинг бахтига гуруҳ пешқадами Исроил кутилмаганда Исландия ўсмирларига 2:0 ҳисобида имкониятни бой бердилар.

"А" гуруҳи финалчиси бироздан сўнг бошланадиган Бельгия ва Беларусь терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлади. 


Видео: Ўзбекистон - Беларусь (Highlights)

Видео: Ўзбекистон - Бельгия (Highlights)

Видео: Ўзбекистон - Финландия (тўлиқ учрашув)

Энди Азамат Абдураимов бошқарувидаги терма жамоамиз "Б" гуруҳида сўнгги ўринни қўлга киритган Исландия ўсмирларига қарши майдонга чиқадилар. Учрашув 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.


Фото: www.footbik.by

Rating: -113   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика