Latest news

07:55Ўзбекистонни чампион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  7 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  6 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  3 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  4 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  9 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  20 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  753

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги биринчи кун. Таркибда янгилар бор News

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги биринчи кун. Таркибда янгилар бор

Бугун "Локомотив" янги йил ҳисобидан дастлабки хориж йиғинини ўтказиш мақсадида БАА пойтахти Абу Дабига етиб келди.

"Marriott" меҳмонхонасига жойлашган "темирйўлчилар" кечки пайт меҳмонхона ёнидаги майдонда машғулот олиб боришди. Машғулотда "Локо" билан ташриф буюрган барча футболчилар иштирок этди. 

Янгилик сифатида шуни айтишимиз мумкин, "Локомотив"да жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий иш бошлади. Бундан буён жамоанинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш қозоғистонлик мураббий Александр Шатских зиммасига юклатилади.

 

Александр Анатольевич 1974 йилда туғилган бўлиб, футболчилик фаолиятида ҳужумчи сифатида тўп тепган ва Қозоғистоннинг бир нечта клубларида ўйнаган. У 2009 йил футболни тугатиб, шундан бери мураббийлик касби билан шуғулланиб келяпти. 

Жамоа машғулотида янгилардан якунига етган мавсумни "Сурхон"да ўтказган Абдулазиз Юсупов билан черногориялик легионер Славко Дамьянович ҳам иштирок этди. Ҳар икки футболчи клуб билан шартнома имзолади.

 

Маълумот учун, Абдулазиз Юсупов 1993 йил туғилган бўлиб, ҳужум чизиғида тўп тепади. 2013 йил олий лигадаги илк мавсумини "Пахтакор"да ўтказган ҳужумчи шундан сўнг "Андижон", "Қўқон-1912", "Нефтчи" ва "Сурхон" клубларида фаолият олиб борди. Юсупов ўтган мавсум термизликлар сафида Суперлига баҳсларида 8та гол уришга эришди.

 

Черногориялик Славко Дамьянович марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. У фаолияти мобайнида Черногориянинг "Морнар Бар", "Сутеска Никсич", "Будучность Подгорица", Сербиянинг "Спартак", "Баска", Венгриянинг "Бекешаба-1912" ҳамда Жанубий Африка Республикасининг "Бидвест" клубларида тўп тепган. 27 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида "Локо" билан шартнома имзолади.


Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика