Latest news

13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  0 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  3 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  1 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  0 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  10 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  9 10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0 10:30Бугун "Барселона" қишки трансфер ойнасидаги илк футболчини таништиради  6 10:05Мбаппе Алонсонинг кетиши биринчи бўлиб муносабат билдирди  19 09:38Жамшид Болтабоев: “Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим”  9 09:13ОКМК собиқ футболчиси фаолиятини "Насаф"да давом эттиради  2 08:46Фабрицио Романо "Реал"нинг эҳтимолий мураббийлари ҳақида фикр билдирди  4 08:20Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?  17 07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  4

Эшитдик-да: Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин News

Эшитдик-да: Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ОЧЛ ўйинлари Тошкентда ўтиши мумкин

Эшитишимизга қараганда, Эрон футбол федерацияси ЎФАга Саудия Арабистони жамоаларига қарши ОЧЛ доирасидаги беллашувларни Тошкентда ўтказиш бўйича мурожаат хати йўллаган.

Биласиз, баъзи сиёсий масалалар туфайли Эрон ҳамда Саудия Арабистони жамоаларининг ўзаро ўйинлари бир неча йиллардан буён нейтрал майдонда ўтказилиб келинмоқда.

Шу сабабли, Эрон футбол федерацияси янги мавсумдаги ОЧЛ доирасидаги Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўз клублари номинал мезбон бўладиган учрашувларни Тошкентда ўтказиш бўйича мурожаат қилган. 

Сабаби Эрон клублари БАА ёки бошқа араб давлатларида ўйнашса саудиялик кўплаб мухлислар келишидан ва номинал тарзда меҳмонга айланиб қолишларидан чўчимоқда. Шу боис ўзи учун энг яқин ва мухлислар борасида нейтрал бўлишига ишончи комил бўлган мамлакат, Ўзбекистонни танлаган.  

Ўтган йили ҳам Эрон ФФ бу борада ЎФАга юзланган, аммо уларни мурожаати рад этилганди. Бу гал ЎФА Эроннинг мурожаатига қандай жавоб бериши ҳозирча номаълум.

Агарда ЎФА Эрон футбол федерациясининг мазкур мурожаатини қабул қиладиган бўлса, унда Эрон клублари ОЧЛ доирасида Саудия Арабистони жамоаларини қабул қиладиган баъзи баҳслар Тошкент ёки Олмалиқ шаҳридаги стадионларда ўтказилиши мумкин.

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика