Latest news

18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  0 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  1 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  1 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  9 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  4 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  3 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  5 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  3 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  4

Март ойида Ўзбекистон - Қозоғистон ўртоқлик ўйини ўтказилиши мумкин News

Март ойида Ўзбекистон - Қозоғистон ўртоқлик ўйини ўтказилиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси 2020 йилнинг март ойида Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.

Бу ҳақда "Kozhakhmet_inside" Телеграм каналида маълум қилинди.

"Қозоғистон терма жамоаси 2007 йилда бир қатор эсда қоларли баҳслар ўтказган, уларнинг орасидаги энг шов-шувлиси Сербия устидан қозонилган ғалаба эди.

Ўша пайтлар лига ва федерация битта ташкилот бўлган ва терма жамоа қизиқишлари доирасида ҳар қандай ишни бажарса бўларди. Масалан, 14 кунлаб йиғин ўтказиш. Сербияга қарши баҳсдан бир ой олдин Шимкентда "Алма-ТВ Кубоги" ўтказилди. Унда Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирок этган. Турнир ўзбеклар устидан қозонилган "можароли" ғалаба билан якунланган (баҳс дуранг билан тугаган, аммо турнирда биз ютганмиз). Ўша учрашувда қирғизистонлик ҳакам жанубдаги қўшниларимизни очиқчасига "ўлдирган". Ўша ўйинда стадионда эдим ва ҳисоб 1:1 пайтида Анвар Солиев бизнинг жарима майдончамиз ичида йиқитилди, бироқ хуштак чалинмади. Ҳаммаси шундай кейин бошланди! Ўзбекистон терма жамоаси ҳакамларга ташланиб қолди, массажки кўз ўнгимда лайнсменга зарба берди. Умуман олганда, жуда катта жанжал бўлган.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига мураббий ўрнига Ўзбекистон футбол федерацияси менежери Алишер Никимбаев келган ва майдондаги вазият ҳақида "оловли" гапларни айтиб, қуйидагича баёнот берган: Ўзбекистон терма жамоаси энди ҳеч қачон ҳар қандай даражада Қозоғистон билан ўйнамайди. Шундай қилиб, икки мамлакат ўртасидаги футбол муносабатлари якунига етганди.

Мана, орадан 13 йил ўтди, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўша можароли баҳсдан сўнг ўзининг илк учрашувини ўтказиши мумкин. Ҳозир иккала федерациялар бу борада музокаралар ўтказишмоқда. Учрашув март ойида ўтказилиши режалаштириляпти, баҳсга Тошкент мезбонлик қилиши мумкин.

Жуда қизиқ. Биз ҳар соҳада Ўзбекистон билан ашаддий рақибмиз. Шу сабабли ушбу ўйин катта қизиқишларга сабаб бўлиши мумкин" - дейилади "Kozhakhmet_inside" каналида.


Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ушбу маълумотга фикр билдирди.

"Аниқлик киритмоқчиман:

1. Ўша ўйинда мағлуб бўлмаганмиз, дуранг қайд этилган.

2. Мен Қозоғистон билан бошқа ўйнамаймиз демаганман. Муносабат ўзгармагунича учрашув ўтказмаймиз деганман. Чунки "Алма-ТВ Кубоги"да содир бўлгани биринчи бундай воқеа эмасди.

3. Қозоғистонга қарши баҳсдан олдин ўша пайтдаги ҚФФ раҳбарларидан бири, собиқ ҳакам Александр Кулаков мени реферилар хонасига таклиф қилди ва ҳакамлардан учрашувни ҳалол бошқаришни сўради. Уларнинг тушунчаси бўйича "ҳалол" шундай бўлса керак.

4. Умуман олганда, ўша баҳсни озарбайжонлик ҳакамлар бригадаси бошқариши керак эди, аммо ташкилотчилар Дмитрий Машенцев бошчилигидаги арбитрларни тайинлашди. Бу қарор нафақат бизни, балки Озарбайжон ва Қирғизистон делегациясини (Машенцевдан ташқари) ҳам ғазаблантирди.

5. Ўша воқеа учун шахсан мени мукофот пулидан айиришди.


Март ойида Тошкентда ўтказиладиган баҳс ҳақида тўхталсак. Нега энди йўқ? ҚФФнинг ўша раҳбарлари ҳозир футболда эмас, мамлакатлар ва федерациялар ўртасидаги муносабат яхши томонга ўзгарган. Учрашув ўтказиб, ким кучлироқ эканини аниқлаш вақти келди" - деб ёзади Никимбаев.

Rating: +60   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика