Latest news

11:28МЮ хавбек Таверньени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:46Суперлига. 3-тур ҳакамлари маълум. Марказий учрашувларни кимлар бошқариб боради?  3 10:28"Реал Мадрид" АПЛ грандлари билан курашмоқчи  0 09:42"Арсенал" МЮнинг асосий футболчиларидан бирини текинга қўлга киритиши мумкин  3 09:16"Барселона" 80 миллион евролик ҳужумчига кўз тикди  4 08:49Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 08:23Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  1 07:57Ўзбекистон Суперкубоги. Чипталар нархи маълум  6 07:30МЛС. "Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси фаолиятидаги 899-голини урди  7 07:00Англия кубоги. "Ньюкасл" — "Манчестер Сити" 1:3  6 06:32Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди   2 02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  61 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  22 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   5

Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувига "Ростов"нинг собиқ раҳбари, айни пайтда агентлик билан шуғулланаётган Юрий Белоус ташриф буюрди ва ўзбек футболчисини кузатди News

Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувига "Ростов"нинг собиқ раҳбари, айни пайтда агентлик билан шуғулланаётган Юрий Белоус ташриф буюрди ва ўзбек футболчисини кузатди

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик ўйинида россиялик агент ташриф буюрди.

Маълумотларга кўра, россиялик агент Юрий Белоус мазкур ўйинда терма жамоамиз сафида ҳаракат қилган "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсовнинг ҳаракатларини кузатган.

Юрий Белоуснинг фейсбукдаги саҳифасида терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда собиқ терма жамоалар маркази бошлиғи Асқар Толибжонов билан юклаган сурати ҳам мавжуд. 

Юрий Белоус Футбол Маркет компанияси директори лавозимида ишлаб келади. Шунингдек, маълум вақт "Ростов" клуби бош директори, "Локомотив" клубида вице-президент ҳамда "Москва" ва "Торпедо" жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Агарда Юрий Белоусга Хуршид Ғиёсовнинг ҳаракатлари маъқул келган бўлса, унда Ғиёсов тез орада Россия клубларида пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

Қайд этиш керакки, Хуршид Ғиёсов Қирғизистонга қарши ўйинда бошланғич таркибда ўйнади ва учрашувнинг 70-дақиқасида захирага олинди.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика